
Инвесторларга – махсус виза, соддалаштирилган яшаш гувоҳномаси ва Ўзбекистонда бўлишнинг алоҳида қоидалари
Президентнинг 2019 йил 17 январдаги Фармони билан республикага хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнини фаоллаштириш бўйича бутун комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган

Чиқиндиларни олиб чиқиш тарифлари оширилади
«Махсустранс» давлат ишлаб чиқариш бошқармаси 2019 йил 1 февралдан аҳоли, корхона ва ташкилотлардан қаттиқ маиший чиқиндиларни ва ахлатларни олиб чиқиш бўйича тарифлар оширилишини маълум қилади

Консуллик устави янги таҳрирда қабул қилинди
17.01.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида” ЎРҚ-517-сон Қонун эълон қилинди

Ўқиб-ўрганишдан тўхтаманг
Солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимида ишлаш мураккаб бўляптими? Раҳбарият тизимга ихтиёрий равишда ўтишга қарор қилгану, сиз эса илгари фақат ЯСТ билан ишлаган бўлсангиз керак? «Norma» ПРМда «Бешта солиқ - қандай ҳисобланади, тўланади, ҳисобот топширилади» ўқув курсига ёзилиб, зарур билим ва кўникмаларни эгаллашингиз мумкин

Давлат ХМИ ва ХҲМТ инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун тўловни амалга оширади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2019 йилдаги “Халқаро молия институтлари маблағларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 40-сон қарори қабул қилинди

Банкротлик мезонларини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда
ҚҲТБТ порталида банкротлик тартиб-таомилини қайта кўриб чиқиш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштиришни назарда тутувчи Президент қарорининг лойиҳаси жойлаштирилган

ЛБМА фаолият соҳалари қайта кўриб чиқилди
Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолияти янада такомиллаштирилади

Хизматларингиз ҳақида… китоб саҳифаларида
Ўқувчилар учун энг фойдали нашрларни чиқариш «Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётининг иш услубига айланган. У ўз хизматлари ҳақида ахборот беришдан манфаатдор бўлган компаниялар билан мазкур йўналишда ҳамкорлик қилмоқчи

Кимлар дипломини нострификация қилмайди
2019 йил 1 мартдан бошлаб хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш)нинг янги тартиби жорий этилади

Тошкентда давлат мулки ижараси қимматлашди
Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.01.2019 йилдаги 35-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди

Ишлаб чиқариш корхонасининг ЯСТ ҳисоб-китоби
Кичик корхоналар бухгалтерлари 2019 йилдан бошлаб тўланадиган умумбелгиланган солиқларни ўзлаштиришга киришдилар. Бироқ 2018 йил учун ЯСТ бўйича ҳисоботни ҳам топшириш керак. ЯСТ бўйича ҳисоб-китобни амалга оширишда ишлаб чиқариш корхонасига «Norma» МЧЖ эксперти маслаҳати ёрдам беради

“Андижон-фарм” ЭИЗ ташкил этилди
Давлатимиз раҳбари 14.01.2019 йилдаги тегишли Фармонни имзолади

“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси аъзоларига - имтиёзлар
Президентнинг 16.01.2019 йилдаги “Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида” ПҚ-4118-сон қарори қабул қилинди

Сертификатлаштирилмаган товарларни қаердан олиб кириш мумкин
«Ўзстандарт» агентлиги ILAC ва IAF тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг рўйхатларини эълон қилди. Ушбу ахборот айрим товарларни сертификатлаштирмай олиб киришлари мумкин бўлган тадбиркорлар учун мўлжалланган

«Кириш» йиғимини виртуал терминаллар орқали тўлаш мумкин
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

Валюта бойликларининг қонунга хилоф айланмаси учун қанча йил “беришади”
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига тузатишлар киритилди

100 минг сўмлик купюра муомалага чиқарилади
Олий Мажлис Сенати 2019 йил 15 январда юз минг сўмлик номиналдаги банкнота намунаси ва дизайнини маъқуллади

Жиноят иши иштирокчиларининг хавфсизлиги қандай таъминланади
14.01.2019 йилдаги «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ–515-сон Қонун эълон қилинди

Қайси чек ҳисобварақ-фактура ўрнини босади?
Долзарб мавзу ечимига доир фикримизни эътиборингизга ҳавола этамиз

Коллеж ва лицейларда психолог штатлари оширилади
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари тасдиқланди (рўйхат рақами 3119, 11.01.2019 й.)

Мактабнинг кузатув кенгашига кимлар киради
Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3118, 11.01.2019 й.).

Давлат рақобат қўмитаси ўрнига учта идора ташкил этилди
Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш бошланди

Контрактлар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувларни мажбурий экспертиза ва рўйхатдан ўтказиш бекор қилинади
Президентнинг 10.01.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-4105-сон қарори қабул қилинди

Корпоратив карта орқали ҳисоблашиш: ҳисобот ҳужжатлари рўйхатига тузатиш киритилди
Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Судьяларга пенсия қандай тайинланади ва тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 9.01.2019 йилдаги 11-сон қарори билан судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тасдиқланди

Театр ёки музейга – электрон билет билан
2020 йилга келиб маданият ва спорт муассасаларида блокчейн технологияларини қўллаган ҳолда Билет операцияларининг ягона электрон тизими жорий қилинади

Пенсиялар қандай қилиб қайтадан ҳисоблаб чиқилади
Шарҳимизда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасининг пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори 8 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача оширилгани муносабати билан пенсиялар қайтадан ҳисоблаб чиқилиши тўғрисидаги расмий тушунтириши ёритилган

Уйлар ва корхоналар жойлашган ер хусусий мулк қилиб олинади
Адлия вазирлиги Президентнинг «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилингани ҳақида хабар берди

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қандай ўтказилади
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қилиш учун номзодлар 45 ёшдан ошмаган, таянч олий маълумотга эга ва бошқарув лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган шахслар бўлиши мумкин.

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг вазифалари белгиланди
Улар орасида – телекоммуникация соҳасидаги фаолият ва муносабатларни тартибга солиш, ушбу соҳада юридик шахсларнинг фаолиятига лицензия ва рухсат бериш ва бошқалар бор.

Мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан олиш тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Ишончли учинчи тараф хизмати фаолияти қандай ташкил этилади
Ушбу хизматнинг вазифаси – ахборот ва электрон ҳужжатларни алмашишда ишончни таъминлаш учун электрон ҳужжатлардаги ЭРИнинг уни имзолаган шахсга тегишлилигини текшириш.

Сув хўжалиги баланслари қандай тузилади
Улар сув ресурсларини самарали бошқариш, сувнинг камчилиги ёки ортиқчалигининг олдини олиш, сувга талаб ва унинг таклифи ўртасида мувозанатни сақлаш учун шакллантирилади.

Аграр секторни субсидиялаштириш жараёни рақамлаштирилади
Бу бюджет маблағларидан самарали ва ошкора фойдаланишни таъминлайди.

Депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш чоралари тасдиқланди
Президент қарори нормалари Қонунчилик палатаси депутатларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини кучайтириш ҳамда ташаббусли бюджет механизмларини ривожлантиришга қаратилган.

Автомототранспорт воситалари учун рақам белгиларини бериш соддалаштирилади
Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.

Суд-экспертлик фаолияти рақамлаштирилади
Президент қарорида нодавлат суд экспертизаси институтининг тадқиқотлар ўтказишдаги иштироки улушини унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан 5 баробарга ошириш назарда тутилган.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
- Масофадан дарс бериш...
- «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Иш ҳақи сақланмайдиган таътил кимларга ва қандай берилади
- Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди