Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти тартибга солинди
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Боғча болалари қандай тарбияланади
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти тасдиқланди.
«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди
У билан ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга, хизматлар кўрсатишнинг янги тизимини яратишга муносиб ҳисса қўшганлар тақдирланади.
Кўчмас мулк ва автомобиль бўйича ижара тўлови ставкаларига қандай ўзгартиришлар киритилади
2021 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди.
2021 йил учун алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимлар тасдиқланди
Келгуси йилда ставкалар нафақат минтақалар бўйича, балки йиғим тўлайдиган субъектлар бўйича ҳам табақалаштирилади.
Юкларни божхона назорати остида ташиш тартиби соддалаштирилди
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2020 йилдаги 800-сон қарорида назарда тутилган.
Агросаноат мажмуини рақамлаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди
Устувор йўналишлар сифатида - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва экинлар ҳолатини назорат қилишнинг идоравий ва идоралараро ахборот тизимларини жорий этиш.
Давлат бюджети – 2021: асосийлари ҳақида қисқача
“2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” Қонун эълон қилинди.
Навоий вилоятида шамол электр станцияси қурилади
Ушбу инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим «Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar» (БАА) компанияси билан имзоланган.
2020 йилги бюджет параметрларига тузатишлар киритилди
«2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди.
Солиқ ўқув юртларида ишни ташкил этишни қандай режалаштиришмоқда
ДСҚ Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ва солиқ техникумлари фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.
Карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхати кенгайтирилди
Ўсимликлар карантини қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган.
Ҳуқуқбузарлик учун ерни олиб қўйиш – суд орқали
Президент томонидан мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатлари кучайтирилишига йўналтирилган тузатишлар тўплами имзоланди.
Воситачилик шартномаси бўйича чегирма ҳисоби қандай юритилади
Воситалик шартномаси бўйича комитент воситачига ҳақ эвазига воситачи номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимлар тузишни топширади . Улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар тартиби шартномада белгиланади ва иккита вариантни назарда тутиши мумкин.
Сув омборларида доимий сейсмологик кузатувлар олиб борилади
Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Ўзбекистон 1973 йилдаги Киото конвенциясига қўшилди
Бу 2020 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-654-сон Қонунда назарда тутилган.
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби ўзгартирилди
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Деградацияга учраган ерлар консервация қилинади
Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Актуарий сертификатини қандай олиш мумкин
Малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган низомда белгиланган.
Бўш турган объектларни фойдаланишга бериш оптималлаштирилади
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқланди.
Корхона қайта ташкил этилганда ходимнинг ЯММТдаги стажи қандай ҳисобга олинади?
Корхоналар қайта ташкил этилиши ёки номи ўзгартирилиши мумкин. Бу пировардида ходимларнинг ЯММТда стажини аниқлашда халақит бермайдими?
Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида қандай пулли хизматлар кўрсатилади
Хусусан, унга қўл аравачаларини ижарага бериш, автомобилни майда таъмирлаш ишлари ҳамда уларни эвакуация қилиш, ҳажми катта бўлмаган қўл юкларини сақлаб бериш ва бошқалар киради.
Инфратузилмани ривожлантириш харажатлари қандай қопланади
Президент томонидан 18 декабрь куни ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор имзоланди.
Аграр таълим тизимида ислоҳотлар амалга оширилади
Чора-тадбирлар орасида, хусусан, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий қилиш ва • стартап-лойиҳаларни амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш.
Давлат бюджети қабул қилинди, бир нечта қонун маъқулланди
18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Болаларга эрта ёшдан таълим беришга – $100,57 млн
Болаларни ривожлантириш чора-тадбирларини яхшилаш лойиҳаси Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Кундузи чироқ ёқиб: кимлар учун ушбу талаб кучда қолди
Ҳукумат илгари қабул қилинган қатор қарорларни қайта кўриб чиқди. Бу автоҳаваскорларда на акс этади?
Юристлар халқаро стандартлар бўйича ўқитилади
Вазирлар Маҳкамасининг юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қарори лойиҳаси эълон қилинган.
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари ҳар йили тўлов-контракт қийматининг 30 фоизи миқдорида чегирма олишлари мумкин бўлади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза бериш кифоя.
Шифокорларни тайёрлаш «5+1» моделига ўтказилади
Тиббий таълимнинг янги тизими беш йиллик таълим ва умумий амалиёт шифокори малакасини олиш билан амалий тайёргарликнинг олтинчи йилини назарда тутади. Тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тўлиқ резидентура форматига ўтказилади, клиник ординатурада ўқиш эса бекор қилинади.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади
2027 йил 1 июлдан бошлаб шифокорлар ва фармацевтларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. 2030 йилгача у ихтиёрий бўлади, шундан сўнг фақат рўйхатдан ўтган мутахассисларга касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул
Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.
Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда.
Суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва рақамлаштириш йўлга қўйилади. Аҳолини у билан таъминлаш учун ихтисослаштирилган "LPG-Trade" корхонаси ташкил этилиб, эҳтиёжманд фуқароларга давлат томонидан моддий кўмак кўрсатилиши кўзда тутилган.
Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда
Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак
2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш «Xavfsiz mehnat» тизими орқали сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилади. Янги қоидалар, шунингдек, ходимларнинг соғлиғига етказилган зарарни махсус текшириш ва қоплаш тартибини белгилайди.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув истеъмоли мониторинги дронлар ёрдамида амалга оширилади
«Сувхўжаликназорат» инспекциясига сувни тежайдиган технологиялар ва сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг қилиш учун учувчисиз учиш аппаратларини қўллашга рухсат берилди. Бунда дронлар ёрдамида ўтказилган тадбирлар текширув ҳисобланмайди ва «Ягона давлат назорати» тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.




