Совуқ сувга тарифлар қайта кўриб чиқилмоқда
Пойтахт ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти ва оқава сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган.
Ташқи кўмак лойиҳаларини келишиш тартиби ўзгартирилди
Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан айрим ҳуқумат қарорларига ўзгартиришлар киритилди.
Апрель ойининг биринчи ҳафтасида «Китобхонлик ҳафталиги» ўтказилади
2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди.
Автомобиль учун – электрон суғурта полиси
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон полисни рўйхатдан ўтказиш 2021 йил 1 мартдан бошланади.
Солиқларни тўлаш муддатлари қандай кечиктирилади
Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади.
Кўчма савдода қандай ўзгартиришлар режалаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафелари ишлаши, шунингдек, кўчма савдони амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Корхоналар фаолияти қандай баҳоланади
Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.
ЭРИни онлайн олиш мумкин
Ушбу таомил тегишли маъмурий регламентга киритилган тузатишлар билан белгиланди
Почтада кенг кўламли ислоҳот амалга оширилади
Президент томонидан 14 декабрь куни “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Бепул беришда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади
Товарларни (хизматларни) бепул беришда, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно, ҚҚС ушбу товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу қиймат қандай аниқланади?
Сувни тежайдиган технологияларга ўтиш жадаллаштирилади
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига субсидия маблағлари жорий қилинган сувни тежайдиган технологиялар камида 5 йил ишлатилиши шарти билан ажратилади.
Ипотека кредитларига қандай ўзгартиришлар киритилади
Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилганлиги хабар қилинган эди.
Суд тизими: коррупция ҳолатларининг олди олинади, очиқлик ва шаффофлик таъминланади
7 декабрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ушбу мақсадларни амалга оширишга қаратилган навбатдаги фармон имзоланди.
Олиб кириладиган ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари синовдан ўтказилади
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат экология қўмитаси кимёвий воситаларни олиб кириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида таклиф билан чиқишди.
Одил судловга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, банкротлик ва суғурта
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ушбу соҳаларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни олишда қанча ипотека кредити берилади
Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди.
Ўсимликлар карантини бўйича илмий марказнинг вазифалари белгиланди
Марказ Президентнинг 13.10.2020 йилдаги ПҚ-4861-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган, унинг филиаллари Термиз, Нукус, Самарқанд ва Андижонда жойлашган.
Бюрократияни бартараф этиш учун нималарни амалга оширишни режалаштиришмоқда
Президентнинг “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган.
Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлиси 18 декабрда бўлиб ўтади
Бундай қарор Олий Мажлис юқори палатасининг Кенгаши томонидан 11 декабрда қабул қилинди.
Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларига ўзгартиришлар киритилади
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қорақалпоғистонда ирригацияни ривожлантириш ва ерларнинг мелиорация ҳолатини яхшилаш давом этади
5 декабрда Президент томонидан «Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Юрист талабалар амалиётни қандай ўтайдилар
Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомга бир қатор тузатишлар киритилди.
Каннабисни етиштириш ва фойдаланиш учун лицензия олиш тартиби белгиланди
Талабгорларга қўйиладиган талаблар орасида - фойдаланиладиган ер майдонларида узлуксиз ишловчи видеокузатув тизимининг мавжудлиги, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг камида 50%ини экспортга йўналтириш ва бошқалар.
Агар ходима ҳақ тўланадиган декрет таътилини тўхтатса, иш ҳақи тўлиқ ҳажмда тўланадими
Ходима ҳақ тўланган "касаллик таътили"ни олиб, декретга чиқди. Аёл декрет муддати тугагунга қадар ишга чиқишга қарор қилди. Иш берувчи қандай йўл тутиши керак?
Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди – йиллик 14%
Бундай қарор10 декабрь куни Марказий банк бошқаруви томонидан қабул қилинди.
Қатор давлат функциялари хусусий секторга ўтказилади
Президентнинг “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Йирик солиқ тўловчилар рўйхати тўлдирилиши мумкин
Давлат солиқ қўмитаси Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар ҳақида лойиҳани ишлаб чиқди.
Инвентарлашни ўтказмаслик нимага олиб келади
Қонунчилик инвентарлашни ўтказмаслик ёки уни ўтказиш муддатларини бузганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарликни назарда тутмайди. Бироқ бу амалиётда ҳаммаси яхши бўлишини англатмайди.
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер солиғининг бир қисми қандай қайтарилади
2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Пенсия тизими янги рақамли форматга ўтказилади
2027 йил 1 январдан бошлаб Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилишни тўхтатади, «Менинг пенсиям» хизмати орқали эса келажакдаги пенсия миқдорини ҳисоблаш ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлади.
Бандлик ва ишсизликни ҳисобга олиш тартиби ўзгармоқда
Меҳнат ресурслари, бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Ишловчилар, ўзини ўзи банд қилганлар, ишсизлар ва аҳолининг бошқа тоифалари тўғрисидаги маълумотлар турли идораларнинг маълумотлар базаларидан тўпланади ва «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро платформаси орқали узатилади.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Кўп қаватли уйлар қурилиши устидан назорат кучайтирилди
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияларнинг рухсати талаб этилади. Бундай рухсатномасиз кўп қаватли уйларни қайта қурганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилди.
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.
«Электр хавфсизлиги ойлиги»: мақсад ва вазифалар
Вазирлар Маҳкамаси томонидан электр токидан шикастланиш хавфини камайтириш, ёнғинларнинг олдини олиш ва электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш маданиятини оширишга қаратилган профилактик ва маърифий тадбирлар мажмуаси тасдиқланди.



