Ўзбекистонда миграция сервис-марказлари пайдо бўлади
ҚҲТБТ порталида “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
ЯИДХПда янги хизмат: нотариусга онлайн ёзилиш
Янги интерактив давлат хизмати туфайли аҳоли ва бизнес вакиллари нотариус қабулига онлайн режимида ёзилишлари мумкин
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун қатъий белгиланган солиқ – ЭКИҲнинг 50%и, уларни ишга ёллаганда – ЭКИҲнинг 15%и
Президентнинг 1.12.2017 йилдаги ПФ-5270-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан улар учун имтиёзли солиқ ставкалари жорий этилди
Фуқаролар йиғини ходимларининг иш ҳақи миқдори ва иш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2017 йилдаги 944-сон қарори билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низом тасдиқланди
Фақат кўрсатувлар асосида айблов ҳукмини чиқариш – қонунбузарлик
Президентнинг 30.11.2017 йилдаги ПФ-5268-сон “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони имзоланди
13 та ОТМда Қатағон қурбонлари хотираси музейлари ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон қарори билан Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейини ва 13 та ОТМ тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди
Портлаш хавфи бўлган муҳитларда қандай асбоб-ускуналардан фойдаланса бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2017 йилдаги 941-сон қарори билан Портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишловчи асбоб-ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди
Фуқаролар йиғинлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда иштирок этади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди
Янги ҳужжатлар – ҳар иш кунида!
Интернет тармоғи орқали янгиланадиган «NORMA. ЎзР Қонунчилиги» АҚТ фойдаланувчилари учун яхши янгилик! 1 декабрдан бошлаб тизим сизнинг ҳужжатлар базангизни ҳар куни автоматик тарзда янгилайди!
Қишлоқ хўжалигига сувни тежайдиган технологиялар жорий этилади
Президентнинг 27.11.2017 йилдаги ПҚ–3405-сон қарори билан 2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тасдиқланди
Ҳарбий хизматчиларни овқатлантириш аутсорсингга топширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2017 йилдаги 942-сон Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий хизматчиларни овқатлантириш сифатини тубдан яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори эълон қилинди
Мактабгача таълим вазирлигининг ваколатлари ва масъулияти низомда кўрсатилди
Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2017 йилдаги 929-сон қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низом ва Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг устави тасдиқланди
Бензинда аралашмалар ва сув бўлмаслиги керак
Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2017 йилдаги 931-сон қарори билан Автомобиль ва авиация бензинига, дизель ва кема ёнилғисига, реактив двигателлар учун ёнилғига ва мазутга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди
Фан ва технологиялар агентлиги ва Давлат комиссияси тугатилади
Президентнинг 29.11.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди
Суд тизими янгиликлари
Олий суд Пленумининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги, “Суғурта соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Сайёҳлик хизматларини онлайн бронлаш ва сотишни жорий этсангиз – ЯСТ камайтирилади
ҚҲТБТ порталида Солиқ кодексининг 356-моддаси иккинчи қисмига қўшимчалар киритишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси жойлаштирилди
Айрим бюджет ташкилотларининг ҳисобот шакллари янгиланди
Молия вазирлигининг буйруғи (2017 йил 23 ноябрда 2837-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги айрим чораклик ва йиллик ҳисобот шакллари ўзгартирилди
Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 27.11.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатнинг асосий қоидалари 28 ноябрь куни Президент раислигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинди, деб хабар берилади давлат раҳбарининг сайтида
Амалиёт якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олган талаба «иккинчи» йилга қолдирилади
Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори (2017 йил 22 ноябрда 2548-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув на малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Ўзбекистоннинг сайёҳлик марказларида «Хавфсиз туризм» ва «Е-меҳмон» тизимлари жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2017 йилдаги 939-сон қарори билан Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси тасдиқланди
«Ўзпахтасаноат» АЖ пахта саноати корхоналарига бошчилик қилади
Президентнинг 28.11.2017 йилдаги «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Илмий диссертацияларни экспертизадан ўтказиш ва у билан боғлиқ қўшимча сарф-харажатлар қандай тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2017 йилдаги 937-сон “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Селекция ютуғи патентини тиклаш учун нима талаб этилади
Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг буйруғи (2017 йил 23 ноябрда 2950-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш қоидалари тасдиқланди
Қандай валюта операциялари учун Президент ёки Ҳукуматнинг қарори талаб этилади
Марказий банк Бошқаруви қарори (2017 йил 23 ноябрда 2536-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ўзбекистон Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлайди
Президентнинг 27.11.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди
Қандай касалликлар ва жисмоний нуқсонларда судьяликка қабул қилинмайди
Судьялар олий кенгаши ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2951, 2017 йил 23 ноябрь) билан Одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликларнинг ва жисмоний нуқсонларнинг рўйхати тасдиқланди
Ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари кўпроқ маблағ жалб этишлари мумкин
Марказий банкнинг қарорлари (рўйхат рақами 1290-1, 1642-2, 2017 йил 22 ноябрь) билан Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидалари ва Ломбардлар томонидан фаолиятни ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига тузатишлар киритилди
23 жазони ўташ муассасалари ҳузурида унитар корхоналар пайдо бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2017 йилдаги 924-сон “Жазони ўташ муассасалари ҳузурида давлат унитар корхоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Суд экспертизасини ўтказишда электрон ҳужжат айланиши жорий этилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашиш, суд экспертизасини тайинлаш ва иш материалларини юбориш, сўровларни қабул қилиш ва тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа тартиблар белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага бериш рақамлаштирилди
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали амалга оширилади.
1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик учун жазо кучайтирилмоқда
Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланди.
Ижро интизомига масъул амалдорлар малакасини оширади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан топшириқлар ижросини назорат қилишга масъул бўлган ходимлар учун Адлия вазирлиги базасида назарий тайёргарлик ва асосий давлат тузилмаларида амалиёт ўташ орқали уч йиллик малака ошириш цикли жорий этилмоқда.
Нодавлат суд-экспертиза соҳаси тартибга солинди
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, нодавлат суд экспертлари фаолиятига оид масалаларни тартибга солувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.
Тадбиркорлар инновацион ишланмалар базасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади
Илм-фан ва бизнес ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилади: тадбиркорларга инновацион ишланмалар базасига кириш имконияти яратилади ва уларни тижоратлаштириш учун рақамли платформа яратилади. Тегишли чора-тадбирлар иқтисодиётнинг реал секторига илғор технологияларни жорий этишга қаратилган 75-сон ВМҚда назарда тутилган.
Кўп квартирали уйларни комплекс қуриш тамойиллари жорий этилмоқда
Президент қарори билан ҳудудларнинг мастер-режаларини тузиш, инфратузилмани ривожлантириш ва уй-жой мулкдорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини назарда тутувчи "тартибга солиш қумдони" экспериментал ҳуқуқий режими жорий этилмоқда.
"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони таъсис этилди
Улар билан "Эл-юрт умиди" жамғармасининг истиқболли кадрлар тайёрлаш бўйича стипендиатлари, Президент мактаблари ва "Янги Ўзбекистон" университети битирувчилари, "Президентнинг иқтидорли фарзандлари" ташаббуси иштирокчилари тақдирланади.
Қорақалпоғистонни ривожлантиришнинг мақсадли йўналишлари белгиланди
Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикасини 2026 йил ва келгуси йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари тасдиқланди.



