1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Майнинг-пул фаолияти учун қоидалар тасдиқланди
Хусусан, майнинг-пул фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланмоқда ва тақиқланган операциялар рўйхати келтирилмоқда.
Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарор қандай олинади
Божхона органи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатнинг муддати 3 йил.
Спорт вазирлиги қошида Оғир атлетика маркази ташкил этилади
Президент Қарори билан 2024-2026 йилларда мазкур спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
Маҳаллаларда футбол лигаси ўтказилади
Маҳаллаларда 12-15 ёш тоифалари ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ва 16-30 ёш тоифаларида ўртасида уч босқичли ДХХ кубоги мусобақаларини ўтказиш режалаштирилган.
Камерал солиқ текшируви даврида солиқчилар баъзи ҳуқуқлардан маҳрум бўлганидан қувонишга ҳали эрта
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Солиқ кодексига мувофиқлаштирилди (13.03.2024 й. 132-сон ВМҚ). Бу амалиётда нималарга сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.
Пенсия миқдорлари инфляция даражасига мувофиқ индексация қилинади
Мазкур чора-тадбирлар фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган.
IT-парк резидентлари шартномаларни онлайн тарзда расмийлаштиришлари мумкин
Тажриба тариқасида рақамлаштириш соҳасида экспорт шартномаларни халқаро платформаларда расмийлаштириш электрон ҳужжат сифатида тан олинади.
Давлат «BYD Europe B.V.» Нидерландия компаниясининг талабларини инобатга олади
Гап «BYD» бренди остидаги электромобиль ва гибрид автомобиллар импортини тартибга солиш ҳақида кетмоқда.
Крипто-фаолиятни амалга оширганлик учун йиғим кескин оширилмоқда
Хусусан, крипто-дўкон фаолияти учун йиғим миқдори 9 бараварга оширилмоқда.
Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жазо енгиллаштирилмоқда
Учадиган аппаратларни ўз ихтиёри билан топширган шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
Хусусий ОАВлари ички ишлар органларига бепул ёрдам кўрсатишади
Махсус қабулхоналардаги тезкор-қидирув фаолиятнинг ҳуқуқий асослари белгиланмоқда.
Ўзбекистоннинг 2024-2025 йилларга мўлжалланган инновацион ривожланиш стратегияси қандай амалга оширилади
«Йўл харитаси» бошқа тадбирлар билан бир қаторда кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жадал ривожлантиришни таъминлашни кўзда тутади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Шунингдек, бундай жавобгарликдан озод этишни назарда тутувчи ҳолат белгиланмоқда.
Савдони ривожлантириш компанияси экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлайди
Жорий йилнинг 1 июлдан бошлаб экспортчиларга Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги асосида молиявий ёрдам кўрсатилади.
Солиқ органлари айрим ҳуқуқлардан маҳрум бўлмоқда
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомдан камерал текширувларга оид ваколатлар чиқарилмоқда.
Хотин-қизларнинг тадбиркорлиги учун – 100 млн АҚШ доллари миқдорда имтиёзли кредит
Кредит муддати – 5 йил, фоиз ставкаси - йиллик 14 %.
Яйловлар муҳофазаси учун – махсус стратегия
Шунингдек, 4 йил ичида 21 млн гектардан зиёд яйлов майдонларининг электрон хариталари ишлаб чиқилади.
Давлат уй-жой фондидан фойдаланишнинг янги тартиби
Тартиб 2024 йил 1 июлдан кучга киради, давлат уй-жой фондидан фойдаланишга аризалар фақатгина давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қабул қилинади.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди
Давлат органлари раҳбарларининг фаолияти қандай баҳоланади
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар кўрсатиш тартиби белгиланди
Ўзгалар парваришига муҳтож кишиларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
“Ҳаётий давр шартномаси” қандай тузилади
Бундай шартномалар доирасида буюртмачи сифатида “Тошкент инвест компанияси” АЖ иштирок этади.
Тиббиётни ривожлантириш Давлат мақсадли жамғармаси нима мақсадда ташкил этилди
Унинг асосий вазифаларидан бири – соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, малака ошириш ва тажриба алмашишни ташкил этиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш.
Томорқа ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари
Экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш ва аҳолининг мазкур соҳада билим ва кўникмаларини ошириш учун 54 та туманда намунавий ўқув-тажриба майдонлари ташкил этилади.
Рамазон ойида кам таъминланган фуқаролар қўллаб-қувватланади
2024 йилда Рамазон ойининг бошланиши 11 мартга тўғри келди.
Жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи оширилмоқда
Кўрсаткич оширилаётган давр – 6 ой.
Бола туғилганида бир марталик нафақа кимларга тўланади
Давлат томонидан тўланадиган нафақани тайинлаш тартиби ўзгарди.
Ипакчилик: субсидиялар, солиқ имтиёзлари ва тутзорларни кенг миқёсда кенгайтириш
Ипакчиликни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқариш, экспорт ва аҳоли бандлигини оширишга қаратилган янги тизим жорий этилмоқда. Пилла етиштирувчилар учун субсидиялар, тармоқ корхоналари учун солиқ имтиёзлари, тутзорларни кенгайтириш орқали озуқа базасини кенг кўламда кенгайтириш кўзда тутилган.
Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик стратегияси ишлаб чиқилди
У кибертаҳдидларга қарши курашиш миллий тизимини яратиш, рақамли криминалистикани ривожлантириш, давлат ва муҳим ахборот инфратузилмаси ҳимоясини кучайтиришни назарда тутади.
Фармацевтика тармоғи: янги қўллаб-қувватлаш чоралари, имтиёзлар ва биофармацевтика марказини ташкил этиш
Президент фармонида ишлаб чиқарувчилар учун имтиёз ва субсидиялар тизимини кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, "Tashkent Pharma Park" кластерини минтақавий тадқиқот ва ишланмалар хаби сифатида ривожлантириш кўзда тутилган.
Солиқ низоларини кўриб чиқиш: Япония амалиёти қандай сабоқ беради?
Японияни кўпинча шарқдаги географик жойлашуви, ривожланган технологиялари, бой маданияти ва ўзига хос анъаналарига урғу бериб, "кунчиқар мамлакат" деб аташади. Суд тизими ҳам бу мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланади.
Сунъий интеллектга асосланган ечимлардан фойдаланишнинг этика қоидалари ишлаб чиқилди
Қоидалар сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш тамойиллари ва талабларини, шунингдек, сунъий интеллектдан фойдаланувчи иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
"Tax free" тизими кенгайтирилмоқда: чет элликларга харидлар чоғида ҚҚСни қайтариш соддалаштирилади
"Tax free" хизмати мамлакатнинг барча халқаро аэропортларида жорий этилади, солиқни қайтариш ва маблағларни нақд пулда ҳамда банк картасига олиш тартиби соддалаштирилади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси нақдсиз шаклда амалга оширилади
Марказий банк бошқарувининг қарори билан Кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Энергия тармоқларига ноқонуний уланишларга қарши кураш чоралари кучайтирилмоқда
Электр, иссиқлик, газ ва сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш учун жарималар оширилди, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланди.
Давлат органларида IТ-аудит жорий этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат органлари ахборот инфратузилмасининг мунтазам IТ-аудити жорий этилмоқда, шунингдек, технопарк резидентларининг фаолияти учун шарт-шароитлар, шу жумладан халқаро ҳисоб-китоблар ва рақамли хизматлар экспортини ривожлантириш учун янги имкониятлар кенгайтирилмоқда.
Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади
Бу йил Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади. Ўзбекистонликлар қайси кунларда дам олиши ҳақида – бизнинг материалимизда.



