
Тадбиркорлар энди олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотларни фумигация қилишлари мумкин
Мазкур фаолият билан фақат юридик шахслар шуғулланиши мумкин.

Тадбиркорларни давлат божини тўлашдан озод этувчи ҳолатлар кенгайтирилди
Мазкур чора уларнинг фаолиятида ортиқча ҳаражатларнинг олдини олишга қаратилган.

2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.

Қандай дори воситалари клиник тадқиқотларсиз рўйхатдан ўтказилади
Рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги қарор Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эксперт кенгаши томонидан амалга оширилади.

Инсофсиз ижрочилар ягона реестрга киритилади
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Пахтани биржа орқали сотишнинг янги механизми жорий этилмоқда
Фьючерс шартномалари қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредит ажратиш учун асос бўлади.

Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.

Қишлоқ транспорт воситалари хавфсизлигининг техник регламенти тасдиқланди
Ҳужжат муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарига қўйиладиган хавфсизлик талабларни тартибга солади.

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида битимлар қандай амалга оширилади
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида қимматли қоғозлар билан битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш электрон шаклда амалга оширилади.

Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.

Автомобиль йўлларини таъмирлаш қандай молиялаштирилади
Автомобиль йўллари қўмитасига ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай харажатлар сметасини тасдиқлаш топширилди.

"Космик фаолият тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
У барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш, Ер, космик фазо ва осмон жисмларини тадқиқ қилиш ва бошқаларга йўналтирилган.

Ерлар тоифаси қандай ўзгартирилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилди
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси бошқа шахсга фақат тўлиқ ҳажмда ижарага берилиши мумкин.

Ҳудудларда кичик отеллар қурилишига субсидиялар ажратилади
Туман (шаҳар)ларда кичик отелларни қуриш ва жиҳозлашга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан бир марталик субсидия ажратилади.

Ўғитлар хавфсизлигига доир талаблар ўзгарди
Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисида техник регламент янгиланди. У 2025 йил 1 майдан кучга киради.

Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.

Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. У аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.

БЮДларни тўлдириш қоидалари ўзгармоқда
Шунингдек янгиланган Божхона постлари таснифлагичи тасдиқланмоқда

Хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар импорти устидан назорат кучайтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан импорт-экспорт қилиниши давлат томонидан тартибга солинадиган ва мажбурий экологик сертификатлаштириш лозим бўлган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар Рўйхати тасдиқланди.

2025 йил учун Давлат дастури қандай амалга оширилиши режалаштирилмоқда
2025 йил учун давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси "Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан ишлаб чиқилган ва махсус сайтда жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган.

2025 йилда Norma тизимлари фойдаланувчилари учун бонус дастури
Кўп йиллик анъанага кўра, Norma компанияси онлайн ва ўрнатиладиган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчиларига турли бонуслар тақдим этади.

2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлардан оқилона фойдаланишни мониторинг қилади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Туристик кластер мақомини қандай олиш мумкин
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан туристик кластерлар фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи низом тасдиқланди.

Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Терговга қадар текширув давомида крипто-активлар қандай олиб қўйилади
Олиб қўйилган активлар суриштирув ва тергов органларининг ҳамёнларида сақланади.

Ислом тараққиёт банки тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди
Ислом тараққиёт банки "Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш" лойиҳасига 30 млн доллар ажратмоқда.

Бухгалтерияни масофадан ўрганамиз
«Norma» профессионал ривожланиш маркази масофадан ўқитиш технологияларини қўллаган ҳолда «Амалиётчи бухгалтер» ўқув курсига қабул эълон қилди. Машғулотлар қандай ўтказилиши ҳақида маърузачи Ольга Шабанова сўзлаб беради

Жамоа шартномалари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун - жарима
Жамоа шартномалари ва келишувлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик ҳақида нималарни билиш керак? Ушбу саволга меҳнат муносабатлари соҳасидаги эксперт Абдусалом Рисқуллаев жавоб беради

Қандай қилиб ТИФ иштирокчиси бўлиш мумкин
Кўпгина корхоналар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланмоқчи. Уларнинг раҳбарлари учун бухгалтерия ва юридик хизматларни тайёрлаш вазифаси долзарб бўлиб турибди. Нималарга эътибор қаратиш лозим? Шу ва бошқа саволларга ТИФ соҳасидаги «ViGoRus» консалтинг компанияси директори Светлана Голосова жавоб беради

Нима учун BIR.UZ тизими имтиҳонига апрель ойида рўйхатдан ўтган маъқул?
Бухгалтер расмий ҳужжати - Bir.uz аттестатини олишни ва ўз малакасини оширишни истаганлар учун ажойиб янгилик

BPM-тизимлар қанчалик самарали
Бизнес жараёнларини бошқаришнинг BPM-тизимларидан фойдаланадиган менежерлар сони тобора ортиб бормоқда. Уларнинг нимаси фойдали ва қандай дастурий таъминотни танлаш керак? «OLSOFT» компанияси вакили Тимур Шарапов маслаҳат беради

Фуқаролик-ҳуқуқий шартномани қандай тўғри тузиш мумкин
Кўпинча тадбиркорлар ва мутахассислар фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиш орқали меҳнат муносабатларини расмийлаштиришади. Амалиёт шуни кўрсатадики, бунда улар мураккабликларга дуч келишади. Нималарга эътибор бериш керак? Батафсил – шарҳимизда

Корпоратив карта: нималарга сарфланади?
Апрель ойидан бошлаб корпоратив пластик карталардан амалга оширишга рухсат этилган тўловлар рўйхати кенгайтирилди. Мазкур вазиятни солиқ ва бухгалтерия қонунчилиги масалалари бўйича маслаҳатчи Игорь Аипкин шарҳлаб беради

Солиқларни тўлашдан бўйин товлашми ёки арифметик хато?
Солиқ хизмати инспектори бухгалтерия ҳисоб-китобларида арифметик хато топди. Бошини чайқаб: «Солиқларни тўлашдан бўйин товламоқчи бўлганингиз кўриниб турибди», – деди. Энди нима бўлади? Бу саволга иқтисодий ишларни ва иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишларни юритишга ихтисослашган адвокат Элеонора Мазурова жавоб беради

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Янги нодавлат олий таълим муассасалари учун қўшимча талаблар белгиланди
Масалан, дастлабки устав капитали моддий-техника базаси ва дастурий таъминотни ўз ичига олган ҳолда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши керак.

Тасвирий ва амалий санъат соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
Бадиий кўргазмалар дирекциясининг кўргазма зали реконструкция қилинади, замонавий галерея биноси қурилади, Ёш рассомлар маркази ишга туширилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади
Тижорат банклари балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби йўналишларда кооперация асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиялаштиради.

Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Кўчмас мулкни оммаавий баҳолаш 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026-2027 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йил ва ундан кейинги йилларда қолган ҳудудларда ўтказилади.

Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олиш шаффоф бўлади
Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёргарлигини баҳолаш учун танлаб олиш комиссияси тузилади.

Ўйин ташкилотчиларининг мажбуриятлари белгиланди
Тегишли ҳужжатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруқлари билан тасдиқланган.

Шоличилик соҳасида бир нечта давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Улар орасида Жанубий Корея, Филиппин, Миср ва Непал мавжуд.

"Яшил" ташаббуслар қандай қўллаб-қувватланади
Президент ЎРҚ-1073-сон "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Тўрт ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул параметрлари белгиланди
Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.