
2022 йил учун давлат бюджети қандай бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистонда синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади
У тажриба тартибида 1 дан 5 ноябрга қадар ўтказилади.

НҲҲлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан қандай ўтказилади
НҲҲлар лойиҳаларига қўйиладиган талаблар орасида - оғзаки нутқ шакллари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўлган тақдирда, чет тиллари атамалари, эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашларнинг мавжуд бўлмаслиги талаби бор.

Қатор давлат хизматлари кўрсатиш учун давлат божи камайтирилди
Хусусан, турар жойга мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия ва бошқалар дубликатларини бериш.

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик қатъийлаштирилди
29.10.2021 йилдаги ЎРҚ-726-сон Қонун билан МЖТК ва ЖКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бизнес учун фойда солиғи бўйича хушхабар
Молия вазирлиги томонидан Солиқ кодексига киритиш таклиф этилаётган ўзгартиришлар орасида - амортизациянинг ҳар йилги чекланган нормасини ошириш ва инвестициявий чегирма миқдорларини ошириш масалалари бор.

Қандай юридик ёрдам бепул кўрсатилади
«Бепул юридик ёрдам тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш, ҳуқуқий хусусиятдаги ҳужжатлар тузиш ва бошқа кўринишларда юридик хизматлар кўрсатилиши режалаштирилмоқда.

Етим болалар уй-жой билан таъминланади
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

1 ноябрдан нималар ўзгаради
norma.uz портали 2021 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Термизда агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилади
У Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида ташкил этилади.

Ободонлаштириш соҳасидаги ходимларга устама тўланади
У ойлик тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг 15%ини ташкил этади

Ашёвий далилларни расмийлаштириш тартиби ўзгартирилди
Ашёвий далилларни олиб қўйиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган қўшимчалар билан радиоактив материаллар, қурол-яроғларни олиб қўйиш, сақлаш, бериш, қайтариш ва бошқалар, фото- ва видеоёзувларга тушириш жараёни тартибга солинади.

Алимент тўловчиларнинг автомобилни бошқариш ҳуқуқи чекланиши мумкин
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Кластерларга кўпроқ имтиёзлар берилади
Президент томонидан қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Тадбиркорларнинг валюта хатарлари камайтирилади
Президент томонидан “Тадбиркорлик субъектларининг хорижий валютадаги кредит мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ юкини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Давлат хизматлари агентлари тўғрисидаги низомни ўзгартиришлари мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 апрелдаги 221-сон ВМҚга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Сувни тежаш учун субсидия ажратилади
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун ажратиладиган субсидиялар миқдорлари белгиланди.

Фарзандликка олиши мумкин бўлмаган шахслар рўйхати кенгайтирилди
Оила кодексига ҳамда «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Президентнинг расмий рамзлари - белги ва штандарт жорий қилинди
Бу «Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга қўшимча билан белгиланган.

Шубҳали операцияларни тўхтатиб туриш тартиби ўзгартирилди
Молиявий ташкилотлар мижоз Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилганлигини аниқлаган тақдирда олдиндан хабар қилмасдан пул маблағларини ишга солмай тўхтатиб қўядилар.

Айрим маҳсулотларни реализация қилиш ва олиб кириш ҚҚСдан озод қилинди
Чора-тадбир аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган.

Импорт қилинган газни реализация қилишда акциз солиғининг ноль ставкаси белгиланди
Президентнинг “Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Президентнинг фарқловчи белгилари – ўз белгиси ва штандарти жорий қилинмоқда
Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Солиқ кодексига, Божхона кодексига, 2021 йил учун Давлат бюджетига киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар маъқулланди.

Илмий даражага эга музей ходимларининг маоши оширилди
Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилди.

Барча суғурта турлари - электрон шаклда
2022 йил 1 июлдан бошлаб барча суғурта турлари бўйича полислар Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинади.

Кадастр агентлигининг функциялари кенгайтирилди
Тегишли ўзгартиришлар Геодезия ва картография иш турларининг рўйхатига киритилди.

Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган НҲҲлар белгиланди
2021 йилда 190 та амалдаги НҲҲ бундай экспертизадан ўтказилади. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги, "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги, "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги, "Туризм тўғрисида"ги ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир.

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси қандай тартибда тўланади
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам оила «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганидан кейин оила аъзолари томонидан тақдим этилган аризага асосан тайинланади.

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади
Тижорат банклари балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби йўналишларда кооперация асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиялаштиради.

Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Кўчмас мулкни оммаавий баҳолаш 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026-2027 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йил ва ундан кейинги йилларда қолган ҳудудларда ўтказилади.

Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олиш шаффоф бўлади
Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёргарлигини баҳолаш учун танлаб олиш комиссияси тузилади.

Ўйин ташкилотчиларининг мажбуриятлари белгиланди
Тегишли ҳужжатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруқлари билан тасдиқланган.

Тўрт ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул параметрлари белгиланди
Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.

"Яшил" ташаббуслар қандай қўллаб-қувватланади
Президент ЎРҚ-1073-сон "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Шоличилик соҳасида бир нечта давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Улар орасида Жанубий Корея, Филиппин, Миср ва Непал мавжуд.

Мактаб битирувчиларига касб-ҳунар таълими тўғрисида сертификат берилади
Амалий имтиҳон касб-ҳунар таълими ўқув дастури асосида ўтказилади, амалий топшириқни бажариш учун икки соатгача вақт ажратилади.

Ўзбекистоннинг иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга қўшадиган ҳиссаси ортади
Президент фармони билан 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот бирлигида иссиқхона газлари эмиссиясини 2010 йилдаги кўрсаткичларга нисбатан 35 фоизга камайтириш режалаштирилган.