Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон 2020: мамлакатни янги йилдан нималар кутмоқда

04.01.2020

 

Январь ойида солиққа тортиш, ташқи савдо, бизнеснинг турли соҳалари, меҳнат муносабатлари ва ижтимоий соҳа, давлат секторини ислоҳ қилиш ва бошқа масалаларни тартибга солувчи 75 га яқин янги ҳужжатлар ва қатор ҳуқуқий нормалар кучга киради.

 

Албатта, энг муҳим янгилик – янги таҳрирдаги Солиқ кодекси. Узоқ муддат давомидаги ишлар натижасида,  халқаро ва миллий экспертлар билан кўплаб маслаҳатлашувлар, кенг жамоатчилик муҳокамалари асосида қабул қилинган бу кодекс  2008 йилги версиянинг ўрнини эгаллайди.

 

Янги кодекс - солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига асосланган бўлиб, унинг асосий қоидаларини ривожлантиради ва  давлатнинг солиққа тортиш ва солиқ маъмуриятчилигининг янги тизимига ўтишини таъминлайди.

 

Шу муносабат билан, бир қатор  қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилди  ва "Давлат божи тўғрисида" алоҳида қонун қабул қилинди. Бундан бироз олдин, 2020 йил учун баъзи солиқ ва йиғимлар ставкалари эълон қилинган эди. Энди улар қонун билан тасдиқланадиган бўлди.

 

Бундан ташқари, янги йилдан бошлаб мамлакатнинг барча тадбиркорлик субъектлари электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштиришлари шарт, алкоголь  ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармонлар, бензин, дизель ёқилғиси ва автомашиналар учун табиий газни сотиш билан шуғулланувчилар онлайн назорат касса машиналари ёки виртуал кассага ўтишлари керак.

 

Кадрлар билан ишлаш ва расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш жараёни ҳам онлайн шаклга ўтказилади. Ягона миллий меҳнат тизими жорий қилинмоқда, унда 1 январдан бошлаб меҳнат шартномалари расмийлаштирилиб, электрон меҳнат дафтарчалари шакиллантирилиб борилади. Агар сиз ҳали тизим қандай ишлашини билмасангиз, кейинги семинарга ёзилишингизни маслаҳат берамиз - Норма мутахассиси Ленара ҲИКМАТОВА сизнинг барча саволларингизга жавоб беради.

 

Йил бошидан бошлаб янги импорт божхона тўловлари қўлланила бошлайди (баъзилари такомиллаштирилган), импорт борасида акциз солиғи ставкалари бироз  ўзгаради. Бироқ, Давлат божхона қўмитасининг фикрига кўра, бу истеъмол нархларига сезиларли таъсир кўрсатмаслиги керак. Бундан ташқари, Давлат божхона қўмитасига маҳсулот ҳақида кўпроқ маълумотларни кўрсатиш керак бўлади. Жисмоний шахслар учун ягона божхона тўлови жорий этилади, бу эса ҳисоб-китобларни соддалаштиради ва чегарани кесиб ўтаётганда қўл юки ва багаждаги товарларни ишловдан ўтказилишини тезлаштиради. Божхона соҳасидаги барча ўзгаришлар тўғрисида кўпроқ маълумот - бу ерда ва шу ерда.

 

Бизнес маълум соҳаларда янги "ўйин қоидалари" тўғрисида маълумотларни инобатга олиши керак (бу қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, ипакчилик ва бошқа тармоқларда), дорихоналар ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун қўшимча лицензиялаш талаблари, янги суғурта полислари, энергия тежамкор технологияларини жорий этиш, туризм соҳасидаги давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, давлат дастурлари доирасида кредитланиши ва ерларни қайтариб олиниши борасида ўзгаришлар кутилмоқда. Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб тадбиркорлик субектларини тугатиш жараёни сезиларли даражада соддалаштирилади.

 

Ўзбекистон чет эллик меҳмонлар учун янада очиқ бўлади. 1 январдан бошлаб 21 мамлакат фуқаролари, шу жумладан Хитой ва Гонконг, шунингдек, БМТнинг қизил паспортлари (Laissez-Passer) эгаларига мамлакатимизга визасиз кириш ҳуқуқи берилади.

 

Давлат сектори замон талаби даражасида қандай ўзгараётганига эътибор беринг: синов режимида давлат хизматини ташкил этишнинг янги тамойиллари жорий қилинмоқда, коллегиал органлар оптимиллаштирилмоқда, 28 турдаги сертификатлар бекор қилинмоқда, нотариал тизим ислоҳ қилинмоқда,  мулкни рўйхатга олиш ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби соддалаштирилмоқда.

 

Таълим, фан ва ижтимоий соҳа ҳам четда қолмаяпти. Хусусан, олимлар узайтирилган меҳнат таътиллари ва моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Ўз-ўзини молиялаштиришга ўтадиган биринчи ўнта университетлар ҳам аниқланди. Болалар спорт мактаблари ва "Баркамол авлод" мактаблари ходимларининг иш ҳақи оширилади. Болаларни фарзандликка олган ота-оналарга қўшимча талаблар қўйилиши бошланади.

 

Афсуски, келажакдаги барча янгиликларни қисқача  шарҳда акс эттириш мумкин эмас - улар жуда кўп. Шунинг учун биз ўқувчиларимиз учун  жадвал шаклида алоҳида рўйхат туздик. Унда ҳамма ўзини қизиқтирган маълумотларни топиши мумкин.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16