
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин
ЖШДС бўйича ҳисоботларни топшириш вақти яқинлашмоқда. Қандай қилиб ҳаммасини тўғри амалга ошириш мумкин? Бу саволга САР/CIPA халқаро сертификати ва DipIFR дипломи соҳиби, солиқ ва бухгалтерия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига доир масалалар бўйича маслаҳатчи Игорь Аипкин жавоб беради

Нодавлат таълим муассасалари қандай лицензиялаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2018 йилдаги 241-сон қарори билан Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Туристик йиғим табақалаштирилади
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда

Қишлоқ аҳолиси учун – «Обод қишлоқ» давлат дастури
Дастурнинг ўзи Президентнинг 29.03.2018 йилдаги ПФ-5386-сон Фармони билан тасдиқланган, Президентнинг 29.03.2018 йилдаги ПҚ-3630-сон қарори билан эса 2018 йилда уни амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланган

Солиқ тизимини тубдан яхшилаш вақтинчалик бюджет йўқотишларига олиб келмайдими?
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан уюштирилган Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси муҳокамасида сўз борди

Сенаторлар Давлат харидлари тўғрисидаги қонунни маъқулладилар
29 март куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Бир қатор қонунлар маъқулланди, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсман) 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тингланди

ФҲДЁ, аёллар қўмиталари ва «Оила» маркази ходимлари ҳар йили малака оширадилар
Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2018 йилдаги 229 ва 230-сон қарорлари билан «Оила» маркази ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларнинг фаолият юритиши тартиби белгиланди

Твиттер имкониятларидан бизнес йўлида қандай фойдаланиш мумкин?
Ижтимоий тармоқлар орасида Твиттернинг ўз ўрни бор. Маҳаллий компаниялар орасида ундан ўринли фойдаланиб мижозлари ва харидорлари сафини кенгайтириб бораётганлар кўп. Твиттер ёрдамида савдо-сотиқ қилиш мумкинми — ушбу шарҳда шу каби саволларга жавоб топишга уриниб кўрамиз

Жамғариб бориладиган пенсия тизимига қандай ҳисобга қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2018 йилдаги 238-сон қарори билан Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Марказий банк нарх барқарорлигини таъминлайди
Марказий банк Пул-кредит сиёсатини ривожлантириш ва ўрта муддатли истиқболда амалга ошириш концепциясини тақдим этди

Экиш материалини ишлаб чиқарувчиларга 2021 йилгача солиқ солинмайди
Президентнинг 29.03.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ЎзАда жойлаштирилган

Инфляцион таргетлашга ўтиш бошланади
Пул-кредит сиёсатини ривожлантириш ва ўрта муддатли истиқболда амалга ошириш концепциясида инфляцион таргетлашга ўтиш белгиланган

Қайси бухгалтерларга талаб катта
Меҳнат бозорида қайси мутахассисларга талаб юқорироқ? Қандай қилиб юқори ҳақ тўланадиган бухгалтер бўлиш мумкин? Бунда САР/CIPA халқаро сертификати ва DipIFR дипломи соҳиби, солиқ ва бухгалтерияга оид қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатчи Игорь Аипкин ёрдам беради

Олий таълим муассасасида «оширилган тўлов-контракт» асосида ўқиш: тўлов тафсилотларига аниқлик киритилди
Молия вазирининг буйруғи (27.03.2018 йилда 2431-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Стратегик харидорлар сони кўпайди
Президентнинг 27.03.2018 йилдаги ПҚ–3625-сон қарори билан Товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар рўйхатига қўшимча киритилди

Ўсимликлар карантини соҳасида назорат кучайтирилади ва жавобгарлик оширилади
Президентнинг 28.03.2018 йилдаги «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Иссиқкўлгача борадиган поездлар чипталарига чегирмалар
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, Иссиқкўл йўналиши бўйлаб ҳаракатланадиган поездлар учун чипталарга 22 мартдан бошлаб чегирмалар амал қилмоқда

ЯТТни ёлланган ходимлар бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод қилишмоқчи
Бу Президентнинг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларнинг самарадорлигини тубдан оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳасида назарда тутилган

Кредит ва субсидиялар ишсизликни қисқартириш имконини беради
Президентнинг «Аҳоли бандлигини таъминлашга доир ишлар самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган

2027 йилга келиб лоббилаш қонунийлаштирилади, идоравий НҲҲлар қабул қилинмайдиган бўлади
Президентнинг 28.03.2018 йилдаги Ф–5239-сон фармойишида Қонунчилик ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясининг асосий қоидалари ва уни амалга ошириш муддатлари белгиланган

Импорт божхона божлари ва акциз солиғи қайта кўриб чиқилади
Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солишга доир чора-тадбирлар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган

Фақат дивидендлардан фойда солиғи тўланади
Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бекор қилиш ва фақат мулкдорларга дивидендлар тарзида тўланадиган фойданинг бир қисмига солиқ солиш таклиф этилмоқда

Меҳнатга солиқ юки 1,58 – 1,98 баравар камайтирилади
Ушбу шарҳда Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида назарда тутилган «меҳнатдан солиқлар» бўйича янгиликлар ҳақида сўз юритамиз

Сенат 14-ялпи мажлисга йиғилади
2018 йил 29 мартда, соат 10.00 да Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси очилади, дея хабар беради ЎзА

Тожикистон билан визасиз режим қандай амал қилади
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида «Фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисида»ги Битим (Душанбе, 9.03.2018 йил) эълон қилинди

Ўзбекистонда ҚҚС дунёдаги энг кам солиқлардан бирига айланади
ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси эълон қилинган. Концепция бандларидан бирида ҚҚС ставкасининг пасайтирилиши назарда тутилган

9 апрелдан Тошкент шаҳрида иссиқ сувни режали узиб қўйиш бошланади
Иссиқ сув таъминотининг беш кунга узиб қўйилиши 2018 йилнинг 9 апрелидан 18 майигача амалга оширилади

Банкларда онлайн-қарзлар жорий этилади
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларда тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Кўчмас мулкни оммаавий баҳолаш 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026-2027 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йил ва ундан кейинги йилларда қолган ҳудудларда ўтказилади.

Тўрт ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул параметрлари белгиланди
Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.

Ўйин ташкилотчиларининг мажбуриятлари белгиланди
Тегишли ҳужжатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруқлари билан тасдиқланган.

Мустақиллик байрамига тайёргарлик бошланди
Байрам тадбирлари "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида ўтказилади.

Мактаб битирувчиларига касб-ҳунар таълими тўғрисида сертификат берилади
Амалий имтиҳон касб-ҳунар таълими ўқув дастури асосида ўтказилади, амалий топшириқни бажариш учун икки соатгача вақт ажратилади.

Солиқ низоларини ҳал қилиш вақти қисқаради
Бунинг учун солиқ, иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги мутахассислардан иборат Эксперт кенгаши тузилади.

Сунъий интеллектни жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар белгиланди
Булар фармацевтика бозори эҳтиёжларини таҳлил қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини башорат қилиш, қуёш панелларини ўрнатиш жойларини аниқлаш ва бошқаларни ўз ичига олади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимига халқаро стандартлар жорий этилмоқда
Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда ишлаб чиқариш муҳити тўғрисидаги 155-сонли Конвенцияси қоидалари миллий қонунчиликка жорий (имплементация) қилинмоқда.

Сабзавот ва мойли экинларни ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш кўпаяди
Юқори ҳосилли навларни экиш, ресурсларни тежайдиган технологияларни қўллаш, жумладан ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш, шунингдек, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш ҳисобига юқори ҳосил олиш режалаштирилмоқда.