
Ўзбекистон шаҳарларини ривожлантириш учун – $59 млн
Маблағлар Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилади, лойиҳани 2027 йилга келиб якунлашни режалаштиришмоқда.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималарга чегирма миқдорлари оширилмоқда
Қонунда шунингдек чегирмалар қўлланилмайдиган ҳуқуқбузарликлар белгиланган.

Аэропорт, темир йўл ва автовокзалларда хизматлар сифати қандай оширилади
Шунингдек транспорт вазирлиги вокзал ва унинг ҳудудида тадбиркорлик субъектлари томонидан хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартибини ишлаб чиқади.

2023 йил апрель ойида таътил кунлари сони ва «таътил пуллари»ни қандай ҳисоблаш керак
Корхонада 15 иш куни давомийлигида меҳнат таътили ўрнатилган. Янги МКга киритилган ўзгаришлар туфайли асосий таътилнинг давомийлиги – 21 календарь кунни ташкил этади. Ходим 12.08.2022 й. – 11.08.2023 йилдаги давр учун 2023 йил 10 апрелдан таътилга чиқади. Унга таътил кунлари сонини ва «таътил пуллари»ни қандай ҳисоблаш керак?

Макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва Бизнес олий мактаби тузилмалари тасдиқланди
Институт бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини ошириш юзасидан таклифлар, халқаро рейтингларда мамлакат мавқеини ошириш бўйича тавсиялар тайёрлайди.

15 апрелдан ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали расмийлаштириш мумкин
Вазирлар Маҳкамаси томонидан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш тартибини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тасдиқланди.

Айрим қурилиш материаллари ва хомашёларга божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади
Рўйхатга портландцемент, глинозем цемент, шлакли цемент, суперсульфатли цемент ёки ўхшаш гидравлик цементлар ва бошқалар киритилди.

Банкларга ишсизларга ипотека кредити тақдим этишга рухсат этилди
2023 йилда умумий қиймати 10,7 трлн сўмдан зиёд миқдорда 44,7 мингта кредит ажратилиши режалаштирилмоқда.

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг вазифалари белгиланди
Жамоатчилик кенгаши Мудофаа вазирлигини фуқаролар билан боғлаб турувчи “кўприк” вазифасини бажаради, мудофаа ва ҳарбий соҳада жамоатчилик ҳамда халқаро ҳамжамият томонидан билдирилган таклифларни таҳил қилиб боради.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун дала четлари ўзлаштирилади
Дала четини ўзлаштириш ва маҳсулот етиштириш учун зарур бўлган уруғ, кўчатлар, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар, моддий-техник ресурслар билан таъминлаш учун 100 млрд сўм ажратилади.

Маиший зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
Шаҳвоний шилқимлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Иситиш тизимларини бошқариш хусусий секторга берилади
Айрим давлат объектлари босқичма-босқич кўмир ёқилғисига ўтказилади.

Ташаббусли бюджетлаштиришни молиялаштириш учун яна 1,3 трлн сўм ажратилди
2023 йил биринчи мавсум доирасида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида эса қиймати 1,5 трлн сўм бўлган 1 666 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

Истеъмол кредитини олиш шартлари соддалаштирилди
Шунингдек, уни Ўзбекистондан ташқарида ишлаб чиқарилган товарларни сотиб олиш учун ҳам олиш мумкин.

Айрим спорт объектларини қуриш жойлари овоз бериш орқали аниқланади
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади.

Халқ табобати соҳасида қандай малака оширилади
Халқ табобатини ривожлантириш марказларига тингловчиларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

100 минг гектардан зиёд ер майдонлари қишлоқ хўжалиги соҳасига қайта фойдаланишга киритилади
2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари 46 млн тоннадан зиёдни ташкил этади.

Оммавий ва профессионал футбол қандай ривожлантирилади
Ҳар йили маҳалла ёшлари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва ОТМ талабалари ўртасида ушбу спорт тури бўйича фестиваллар ва мусобақалар ўтказилади.

Сенат томонидан олтита қонун маъқулланди
Улар орасида – хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун бор.

Айрим товарлар хариди учун ҚҚС қайтарилади
2023 йил 1 майдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан айрим товарларни сотиб олганда харид суммасидан 1% миқдоридаги кешбэк ўрнига, 12% миқдорида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.

Ёнғин назорати органининг хулосасини онлайн олиш имконияти яратилди
Шунингдек радиотехника воситаларини ўрнатиш ва фойдаланиш учун санитар паспортни бериш давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

2023 йил апрель ойида қандай дам оламиз ва ишлаймиз
22 апрель куни Ўзбекистонда Рамазон ҳайити байрами нишонланади. Бу иш вақти календарида қандай акс этишини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди.

Кўпикланадиган ва табиий винолар учун акциз маркалари бекор қилинади
Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун эса яна битта лицензия талаби жорий этилади.

Истеъмол товарларининг сифати устидан назорат кучайтирилди
Сифатсиз маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилади, бу ҳақда хабар берган шахслар рағбатлантирилади.

Шубҳали операциялар аломатлари рўйхати кенгаймоқда
Тўлов тизими операторининг, электрон пуллар тизими операторининг ёки тўлов ташкилотининг ички назорат масъул ходими сифатида фақат ижро этувчи (ижроия) орган аъзоси ёки раҳбарнинг ўринбосари тайинланиши мумкин.

Қайта ташкил этиладиган ва тугатиладиган давлат корхоналарининг рўйхатлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида институт ва олий мактаб ташкил этилди
Олий мактаб таркибига Бизнес инкубатор ва стартап лойиҳалар билан ишлаш маркази киради.

Инсофсиз ижрочиларни давлат харидларидан 2 йилга четлаштириш режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт ва молия вазирининг “Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади
Шунингдек фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
Эндиликда давлат хизматчилари ҳар куни жисмоний тарбия билан шуғулланишади.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Курьерлик хизматига талаблар белгиланди
Етказиб бериш хизматларини кўрсатишнинг асосий тамойиллари орасида ишончлилик ва ўз вақтида етказиш турибди.

БТСЁ муассасалари учун тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тасдиқланди
Шундай қилиб, бепул тиббий хизматларга беморларни қабул қилиш, даволаш ва маслаҳат бериш, болаларни ёш тоифалари бўйича даврий профилактик ва скрининг текширувлари, таҳлиллар ва текширувлар ва бошқалар киради.

Қандай касалликлар бепул даволанади
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди.

Банкларни санация қилиш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди
Қабул қилинган «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонуннинг таъсири банклар, банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси бошланмоқда
Унинг доирасида туман тиббий бирлашмалари базасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатлари кенгайтирилди
Улар энди давлат кўчмас мулки эксплуатацияси учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш, автомобиллар ҳаракати тезлигини тартибга солувчи йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш ҳуқуқига эга.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради