
II чоракда 8,12 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда
Шундан 853,8 млн АҚШ доллари – давлат кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар.

Қорақалпоғистондаги айрим меҳмонхоналарга субсидия берилади
Субсидия миқдори – ҳар бир хона учун 20 млн сўм.

26 млрд АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чоралари тасдиқланди
Уларни амалга ошириш бўйича келишувларга Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида эришилган.

2024 йилда 6 минг га ер майдони аукционга чиқарилади
Ер майдонлари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун мулк ҳуқуқи асосида тақдим этилади.

“Термиз халқаро савдо маркази”: қўшимча чоралар
Президент қарори билан эркин савдо зонасида ишлаб чиқарилаётган саноат ва истеъмол товарларининг экспорт бозорини диверсификация қилиш назарда тутилган.

Ҳудудларда “IТ-шаҳарча”лар ташкил этилади
Улар асосий фаолиятининг йўналишлари – ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим эгаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш, ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга эришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш.

Спорт қонунчилигида нималар ўзгарди
Касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилинадиган ва уларга максимал балл бериладиган спортчилар рўйхати белгиланди.

Заргарлик соҳаси ва дам олиш масканларига солиқ имтиёзлари берилмоқда
Имтиёзлар тегишинча 3 ва 2 йилга тақдим этилмоқда.

Суғурталовчиларга жарима қандай қўлланилади
Суғурталовчига нисбатан қўлланиладиган жарималарнинг умумий миқдори устав капитали энг кам миқдорининг 1 фоизидан ошмаслиги керак.

Тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари учун экспорт нархлари назорат қилинади
Минимал экспорт нархлари белгиланадиган маҳсулотлар рўйхати Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.

Зўравонликка учраган аёлларни реабилитация қилиш учун вақтинчалик бошпаналар яратилади
“Инсон” марказлари томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий ва юридик хизматлар кўрсатилади.

Ипак қурти етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича курслар очилмоқда
Ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

Сув хўжалиги бошқарув тизими ислоҳ қилинади
Сув хўжалиги объектларида ишлаш учун хусусий секторни жалб қилиш мақсадида бизнес юритиш тизими шаффоф бўлади.

Гиёҳвандлик ва токсикоманияни барвақт олдини олиш тизими такомиллаштирилди
Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024–2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тасдиқланди.

Миллий техник малакани баҳолаш ва малака ошириш маркази ташкил этилади
Унинг вазифалари орасида – профессионал стандартларни ишлаб чиқишда уларни хорижий ташкилотлар ҳамда илмий ҳамжамиятлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали такомиллаштириб бориш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бор.

Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун бериладиган субсидиялар миқдори ўзгартирилди
Энди улар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, етказиб берувчи ташкилот ва талабгор ўртасида тузилган уч томонлама шартнома шартларига боғлиқ бўлади.

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 20 млн сўмдан тўланади
Президент томонидан 07.05.2024 йилдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги нималар билан шуғулланади
У мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади ва Вазирлар Махкамасига бўйсунади.

Тўқимачилик тармоғи корхоналари қандай имтиёз ва преференцияларга эга бўлишди
Солиқ ва божхона преференциялари, имтиёзли кредитлар, бинони бўлиб-бўлиб тўлаш асосида сотиб олиш – ушбу чораларнинг барчаси Президентнинг 01.05.2024 йилдаги ПФ-71-сон Фармони билан тўқимачилик тармоғи корхоналари учун кўзда тутилган.

Баҳолашнинг янги тизими жорий этилган мактаблар фаолияти қандай баҳоланади
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мактаб ўқитувчилари ва раҳбарларини баҳолаш, шунингдек устама тўлаш ўқув йили якуни бўйича амалга оширилади.

Автотранспортни қайта рўйхатдан ўтказиш ставкалари кескин пасаймоқда
Автотранспортни қайта рўйхатдан ўтказиш 68 бараварга арзонлашди.

Молия бозорида монопол нархлар қандай аниқланади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан иқтисодий концентрацияни амалга ошириш учун олдиндан розилик бериш тартиби белгиланмоқда.

Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш тартиби белгиланмоқда
Ушбу чора монополияга қарши курашиш органининг даъвосига асосан суд томонидан амалга оширилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
Ипотека кредитларини 2024 йилда ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

“Ипак йўли” ЭИЗ дирекцияси ташкил этилади
Бу ходимлар сони 7 нафардан иборат давлат унитар корхонаси бўлади.

Харажатлар иқлим жихатидан таснифланиши қандай татбиқ қилинади
Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) концепцияси тасдиқланди.

Хорижий автотранспортни вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимни ҳисоблаш тартиби ўзгармоқда
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ким табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилади
Табиий монополия субъектлари деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати монополияга қарши органнинг расмий сайтида эълон қилинади.

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
У ўрмонлар ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилади, замонавий технологияларни жорий этади ва бу соҳада сунъий интеллектдан фойдаланади.

Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ушбу ҳудудларда ойлик маошга устамалар ва қўшимча таътил кунлари берилади

Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди
Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритилди. Баҳоланаётган мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан бирини қўллайди.

ННТлар хорижий сафарлар ҳақида Адлия вазирлигини хабардор қилади
Сафрардан олдин унинг мақсади, учрашув/тадбир ўтказиладиган манзил, молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот бериш керак.

Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгартирилди
Шундай қилиб, савдоларни ташкил этувчи сифатида нафақат мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби, балки ихтисослаштирилган ташкилот ҳам чиқиши мумкин.

Айбсизлик презумпциясига оид нормалар такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сувдан фойдаланишдаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади
Улар тақдим этган фото ва видеоматериаллар содир этилган ҳуқуқбузарлик ва уни содир этган шахс ҳақидаги маълумотлар ва бошқаларни акс эттириши керак.

Қайси маҳсулотларнинг таснифий кодлари ўзгартирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ТИФ ТНнинг янгиланган шакли амалга киритилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгартирилган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқланди.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради