
Донор қони плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди
Плазмадан дори воситаларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар уни донор қонидан плазмафарез усулида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган тиббий техника воситасида ажратиб олишлари керак.

Наманганда ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг ўқув полигони ташкил этилади
Полигоннинг асосий вазифаларидан бири – ходимларининг жанговар тайёргарлигини ошириш.

Қурилиш ва УЖКХ вазирлигининг вазифалари қандай
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги бир қатор ҳужжатлар тасдиқланди.

Айрим божхона тўловларини амалга ошириш тартиби ўзгарди
Хусусан, чет давлатлар автотранспорт воситаларининг республика ҳудудига кирганлигини учун йиғимни божхона ҳудудида тўлаш мумкин.

Чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга тайёрлаш маркази ташкил этилди
Унинг вазифалари орасида – хорижий иш берувчиларнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги эҳтиёжларини аниқлаш бор.

Молиячи бўлмаганлар ўқимасдан қандай молияни тушуниши... мумкин
Inflexio.ru молиявий фанлар мактаби асосчиси ва ifrs.academy, buxgalter.academy ва moliya.academy платформаларидаги курслар муаллифи Кирилл Попадюк билан интервью.

Коррупция ҳақида хабар берган шахсларни қандай ҳимоя қилишади
“Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Янги қурилиш объектларида газ ва электр тармоқлари кучли зилзила пайтида автоматик блокланади
Айрим бинолар “компенсацион инъекция технологияси орқали мустаҳкамлаш ва деформацияни олдинги ҳолатига қайтариш” услуби орқали қайта тикланади.

Айрим фуқароларга электр энергияси ва газ учун компенсация тақдим этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарори қабул қилинди.

Тошкентда V Параосиё ўйинлари ўтказилади
Улар ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари доирасида ўтказилади.

Дуккакли ва мойли экинлар уруғлари сертификатлаштирилади
Сертификатлаштириш ихтиёрий бўлиб, у Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан амалга оширилади.

Меҳнат мигрантларига харажатлар компенсация қилинади
Компенсация Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан тўланади.

Рамазон ҳайити 10 апрелда нишонланади
Ўзбекистонликлар байрам кунлари – 10, 11 ва 12 апрелда уч кун кетма-кет дам олишади. 13 апрель иш куни бўлади.

17 та турдаги хулосалар давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали берилади
Уларнинг орасида - газ ва нефть қувурларини қуришда саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ва бошқа хулосалар бор.

Ички ишлар органларига олиб келинган шахсларни алкотестерда текширишади
Текширув натижаларидан норози бўлган шахс тиббий кўрикдан ўтказилади.

Ёшларга ер майдонлари қандай ажратилади
Ер майдонлари 30 йил муддатгача кичик лотларда "бир массив - бир маҳсулот" тамойили асосида ижарага берилади.

Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилмоқда
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда Фанлар академияси академиклари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича Республика комиссияси тузилди.
Унинг вазифаси экспортга мўлжалланган маҳсулотларни етиштириш ва харид қилишдан тортиб, экспорт шартномаларини тузиш ва ушбу маҳсулотларни етказиб беришгача бўлган барча босқичларда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этишдан иборат.

Ижодкор ёшлар янги фанларга ўқитилади
Хусусан, ўқувчиларнинг сунъий интеллект ва робототехника йўналишига қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг яратувчанлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Технология” фани доирасида робототехника асослари ўргатилади.

Ўзини ўзи банд қилганлар 100 млнгача гаровсиз кредит олишлари мумкин
Айрим ҳолларда кредитлар нақд пул шаклида берилиши мумкин.

Кам таъминланган фуқароларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилади
«20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари 200 дан зиёд иш ўринларини яратишса, мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинади.

Бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари кенгайтирилади
Ундан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури иштирокчилари фойдаланишлари мумкин.

Давлат ижтимоий буюртмалари ҳақидаги эълонлар давлат харидлари порталида жойлаштирилади
Битта давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун БҲМнинг 6000 бараваригача бўлган миқдорда маблағлар ажратилиши мумкин.

Стандартларнинг ягона ахборот базаси шакллантирилмоқда
Стандартлаштириш соҳасида бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

Пойтахтнинг айрим объектлари соддалаштирилган ДХШ шартлари асосида ижарага берилади
Лойиҳа миқдори - 1 млн АҚШ долларигача. Ижара муддати - 10 йилгача.

“Менинг боғим” лойиҳаси қандай молиялаштирилади
“Яшил боғ” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун 250 млн сўмгача миқдорда маблағ ажратилади.

Транспортни рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов ставкалари янгиланмоқда
Эндиликда рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг деярли 7 баравари тўланади (илгари БҲМнинг 10 %).

Йўллардаги «яшил» ўзгаришлар: 1 июндан нималар жорий этилади
“Экологик транспорт” тизими ишга туширилмоқда.

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Меҳнат меъёрлари қандай белгиланади
Меҳнат меъёрларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Электр энергиясининг технологик сарф меъёрлари қандай белгиланади
Уларни электр тармоғи эгаси, яъни тегишли ҳудудларда электр станцияси, узатиш тизими ва тақсимлаш тизимлари операторлари ҳисоблайди.

Давлат органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш қандай амалга оширилади
Ҳисоб палатаси энди аҳоли ва бизнес учун маблағлардан мақсадли фойдаланиш ҳамда қонун ҳужжатларининг самарадорлигини таҳлил қилиш ваколатига эга.

ИИВ пенсионерлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади
Ушбу иш учун пенсионерларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган пенсиясининг 100 фоизи миқдорида ойлик тўлов тўланади.

Аёлларни иш билан таъминлаш бўйича ижтимоий лойиҳалар молиялаштирилади
Шунингдек, "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя тизими" ахборот тизими орқали ваучер асосида ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Тошкентнинг «реновация»си қонунийлигини ким назорат қилади?
Тошкентнинг бетартиб қурилишлари унинг аҳолиси учун катта фожиа ҳисобланади. Муаммо шаҳар бу жараёнда тарихий шаклланган ўзига хослигини йўқотаётганида ҳам эмас. Маълум бўлишича, XXI асрда Ўзбекистонда қурилиш соҳасини тартибга солувчи қонунларга риоя этилишини фақатгина шаҳарликларнинг ўзлари ҳимоя қилишига тўғри келмоқда.

Пахта етиштирувчи деҳқон ва фермерларга субсидия ажратилади
Молиялаштириш пахта хомашёсини етиштириш харажатларининг бир қисмини муқобил энергия манбалари ҳисобидан қоплайди.

«In vitro» кўчатларини сотиб олишга субсидия ажратилади
Маблағларни Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ажратади.

Давлат харидларининг электрон тизими қандай ташкил этилади
2025 йил 15 августдан бошлаб энг яхши таклифлар ва аризалар танлаш натижалари бўйича шартномалар давлат харидларининг электрон тизимида автоматик тарзда шакллантирилади.
Янги сонларда ўқинг

- Маҳаллий этилен ва пропилен полимерлари ишлаб чиқарувчилари қандай қўллаб-қувватланади
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2025 йилнинг август ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Бошқа операцион харажатлар қандай шакллантирилади
- Ҳисоботларни кечиктириб топширганлик учун қандай жавобгарлик бор ва ундан қандай қутулиш мумкин

- ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар тасдиқланди
- «Туғиш таътили»га чиқиш учун...
- Бухгалтер қандай қилиб иш жойини ўзгартириши ва маошини ошириши мумкин
- Меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш онлайн амалга оширилади