Давлат божи ставкаларига қандай ўзгартиришлар киритилди
Президент томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун имзоланди.
Божхона: товарни эркин муомалага чиқариш муддати қисқартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1057-сон қарори қабул қилинди.
ЎзА давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.01.2020 йилдаги «Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 1-сон қарори қабул қилинди.
Алкоголь маҳсулотларини органолептик баҳолаш қандай ўтказилади
Унинг тартиби Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари сифатини органолептик баҳолаш бўйича республика дегустация комиссияси тўғрисидаги низомда белгиланган.
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ордер ҳимоя қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3-сон қарори билан қатор ҳужжатлар тасдиқланди.
Маънавий тарбияни баҳолаш учун илмий асосланган индикаторлар жорий этилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1059-сон қарорида белгиланган.
Чет тиллар ўқитувчиларининг қайсилари устама олиш учун тест топширмайдилар
Тест синовларидан ўтмаган ҳолда лавозим маошларига ойлик устама оладиган чет тиллар ўқитувчилари тоифалари рўйхати кенгайтирилди.
Патент вакиллари қандай тартибда қайта тайёргарликдан ўтадилар ва малака оширадилар
Тегишли Низом Адлия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланди.
«КАДРЛАР ИШИНИ ЮРИТИШ» ўқув курси
2020 йил 27 январь куни «Norma» ПРМда «КАДРЛАР ИШИНИ ЮРИТИШ» ўқув курси бошланади.
Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан қонунларга ўзгартиришлар киритилди
2020 йил 7 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.
Йирик солиқ тўловчилар мезонига ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда
Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги қарор лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритувини ёзиб олишга рухсат этилди
МЖТКда ишларни шакллантириш ва суд мажлисларини аудио-, видеоёзувларга жамлаш тартиби кўрсатилди.
Болалар боғчалари: турлари, гуруҳлар тўлдирилиши, иш режими ва давлат бошқаруви
16.12.2019 йилдаги «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги ЎРҚ-595-сон Қонун эълон қилинди. У ярим йилдан кейин кучга киради.
1 февралдан иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар оширилади
Бу Президентнинг 2019 йил 30 декабрдаги қарорида назарда тутилган.
Сигареталар қутисида огоҳлантирувчи суратлар берилади
Тасвирлар намуналари Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентга илова кўринишида тасдиқланган, у 2020 йил февралдан кучга киради.
2019 йилда иқтисодиётга солиқ юки камайди
Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти ва Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти Давлат бюджетининг 2019 йилда айрим солиқ гуруҳлари бўйича ижро этилишининг дастлабки якунларини чиқарди.
Банкротлик: кредиторлар турли ваколатли гуруҳларга ажратилди
«Банкротлик тўғрисида»ги Қонунга бир қатор тузатишлар киритилди.
Матбаа фаолиятига қандай рухсат олинади
Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Кичик ҳажмли кемаларга доир ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар оширилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли тузатишлар киритилди. Улар 26 мартдан кучга киради.
Электрон ҳисобварақ-фактуралар Дидоксга бепул жўнатиладиган бўлди
Дидокс сервиси кўпчилик тадбиркорлар учун бепул бўлди ва барча қолганлар учун энг фойдали сервисга айланди.
Жиноят процессининг вояга етмаган иштирокчиларига кўпроқ кафолатлар берилди
Жиноят-процессуал кодексига ва «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди.
Қариндошлар орасида трансплантация қилиш: ким донор бўлиши мумкин
Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистонда ОАВ қандай рўйхатдан ўтказилади
Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Ўзбекистон МДҲ доирасидаги яна иккита ҳужжатга қўшилди
Бу Президентнинг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4547-сон ва ПҚ-4548-сон қарорларида баён этилган.
Солиқ кредити ва субсидиялари – инвесторларни қўллаб-қувватлашнинг янги дастаклари
25.12.2019 йилдаги «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-598-сон Қонун йигирма еттинчи январдан кучга киради.
Ўзбекистон 2020: мамлакатни янги йилдан нималар кутмоқда
Январь ойида солиққа тортиш, ташқи савдо, бизнеснинг турли соҳалари, меҳнат муносабатлари ва ижтимоий соҳа, давлат секторини ислоҳ қилиш ва бошқа масалаларни тартибга солувчи 75 га яқин янги ҳужжатлар ва қатор ҳуқуқий нормалар кучга киради.
Бу қандай ишлайди: реклама ва крипто-активлар обороти
Крипто-биржа савдоларини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди.
Импорт қилинадиган ун ва ош тузи бойитилган бўлиши керак
Талаб 2020 йил 1 апрелдан амал қилишни бошлайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сон қарорига тегишли қўшимча киритилди.
Текширувлар ўрнига ёнғин аудити: савдо марказлари ва бозорлар ёнғиндан суғурталанади
Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.
Хусусий тадбиркорларнинг камералари хавфсизлик камари тақилмаганлигини қайд этади
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.
Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан тўлаб берилади
2026 йил ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади. Ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича компенсация олиш учун даромад чегараси жон бошига минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача оширилди.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари бир марталик ёрдам олади
Президентнинг 28.10.2026 йилдаги ПФ-236-сон Фармони билан 2026/2027 йилги иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратиш кўзда тутилган. Тўловлар 2026 йил ноябрь ойида амалга оширилади. Шунингдек, коммунал харажатлар ва кўмир хариди учун компенсация тақдим этиш мезонлари кенгайтирилмоқда.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
ОТМ ва стартаплар Рақамли технологиялар вазирлигининг сунъий интеллект инфратузилмасидан фойдаланади
Олий таълим, илмий ташкилотлар, стартаплар ва ҳоким маслаҳатчилари сунъий интеллект соҳасидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари учун Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳисоблаш қувватлари ва «катта маълумотлар» базаларидан бепул ёки имтиёзли равишда фойдаланиши мумкин бўлади.
Янгича смета: қурилиш компаниялари 2027 йилдан бошлаб нималарга тайёргарлик кўришлари керак
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2026 йилдаги 583-сон қарори қабул қилинди, унда пудрат ташкилотларининг смета қийматини шакллантириш, бошқа ва ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш ёндашуви ўзгартирилди. Ҳужжат Миллий ахборот тизимидаги жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва харажатларни стандартлаштиришга қаратилган.
Лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ягона мезонлар асосида ҳисобланади
Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар учун лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ва муддатларини ҳисоблашнинг ягона тартиби жорий этилмоқда, лойиҳа ташкилотларига эса 30 фоиз миқдорида бўнак тўланади.
Илмий-инновацион ташкилотлар реестри тузилади
Илмий-инновацион фаолият субъектлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат мутахассисларга илмий идентификация рақамларини бериш, тегишли ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият йўналишларини ҳисобга олишни назарда тутади.
Аҳоли учун суюлтирилган газ нархлари тасдиқланди
Суюлтирилган газ етказиб бериш тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилади. 15 ноябрдан аҳоли учун чакана нарх бир килограмми учун 5 000 сўмни ташкил этади. Бунда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 2030 йил 1 январга қадар харид қилинган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, бироқ ойига 20 килограммдан дан ошмаган миқдорда компенсация олишлари мумкин.
Янги сонларда ўқинг
2026, 24 ноябрь№ 47
- Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши текширувлар ўтказиш тартиби тасдиқланди
- Бошқа давлатда ўқиганлик даврини ҳисобга олиш, пенсияни танлаш ва рад этиш сабаблари ҳақида
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома қандай тўлдирилади


