Экологик хавфли маҳсулотларни олиб кириш устидан назорат кучайтирилди
Ушбу маҳсулот Ўзбекистонга олиб киришда мажбурий экологик сертификатлаштиришдан ўтиши керак.
Айрим ҳудудларни ривожлантириш йўналишлари белгиланди
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри, Ғузор ва Яккабоғ туманлари, Бухоро вилоятининг Пешку тумани учун комплекс ривожлантириш дастурлари тасдиқланди.
Архив ишида нималар ўзгартирилди
Хусусан, архивга сўровни ижро этиш муддатлари ўзгартирилди, Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи ташкилотлар рўйхатининг янги таҳрири қабул қилинди.
Қандай транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан автомобилларни 2021 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари тасдиқланди.
Истеъмолчилар ҳуқуқлари, ЙТҲни расмийлаштириш ва психиатрия ёрдами кўрсатиш
Бу ва бошқа масалалар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида эътибор марказида бўлди.
«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинади
Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва муҳокама учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилган.
2021 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди
Барча ҳисобот шакллари электрон шаклда Интернет орқали eStat дастуридан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ўзгартирилмади
Бу Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.02.2021 йилдаги 146-сон қарори билан белгиланган.
Тошкентнинг янги тумани бўйича ер солиғи учун зоналар белгиланди
Пойтахтнинг Янгиҳаёт тумани ҳудудининг ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан тасдиқланди.
Кимё саноатида кенг кўламли трансформация амалга оширилади
Президент қарори билан кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.
ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг вазифалари ва функциялари белгиланди
Улар орасида - кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш.
Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни махсус комиссия текширади
Ҳар йилги иситиш мавсуми бошланишидан аввал жисмоний шахсларнинг турар жойларидаги дудбурон ва шамоллатиш каналларининг техник ҳолатини текшириш ФВВга тоширилди.
ЯММТда ходимнинг шахсга доир маълумотларини фуқаролик бўйича қандай ўзгартириш мумкин
“Фуқаролиги бўлмаган ходим Ўзбекистон фуқароси паспортини олди. Бундай ўзгартиришлар ЯММТга қандай киритилади?
Вояга етмаганларни меҳнатга мажбурлаганлик учун – тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик
Шунингдек, вояга етмаган шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Чегара зонаси режими қаерда ўрнатилган
Чегара зонаси ўрнатилган маъмурий-ҳудудий бирликлар, темир йўл станциялари ва аэропортларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланди.
ҚҚС борасидаги фирибгарликларнинг олдини олишга доир айрим жиҳатлар
ҚҚС мавжуд бўлган деярли барча мамлакатларда ушбу солиқдан даромад орттиришга уринадиган уюшган фирибгарликка қарши кураш олиб борилади. Мазкур материалда ҚҚС борасидаги фирибгарликлар турларини таснифлашга, уларга қарши курашиш учун мавжуд воситаларни таҳлил қилишга ҳаракат қилинади ҳамда уларни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар таклиф этилади.
Жамоа шартномасининг янги макетида нималарга эътибор қаратиш керак
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мутахассислари асосий янгиликлар ҳақида айтиб ўтдилар.
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтамиз
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинди.
«Эл-юрт умиди» жамғармасининг вазифалари кенгайтирилди
Улар орасида - иқтидорли ва истиқболли давлат хизматчиларини излаб топиш, танлаш ва рағбатлантириш, янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этишга кўмаклашиш.
Туристлар харажатларини қоплаш режалаштирилмоқда
ВМнинг «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини қайтариш механизмини жорий қилиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
АТК соҳасида янги ҚК ташкил этилди
Ўзбекистон Ҳукумати ва «Диджитал Инвест» МЧЖ ўртасида имзоланган ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар соҳасидаги лойиҳага доир Инвестиция шартномаси тасдиқланди.
Фуқаролик кодексига нималарни киритиш режалаштирилмоқда
Янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ушбу лойиҳа 1.01.2022 йилдан амалга киритилиши назарда тутилган.
Юридик техникумлар ўқувчилари таништирув амалиётини ўтайдилар
Бу Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчилари томонидан ўқув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар билан назарда тутилган.
Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш тизими тасдиқланди
Дастлабки идентификация ИИВ, Бош прокуратура, ДХХ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ТИВ, ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари томонидан амалга оширилади.
Туризм соҳасида қандай ўзгартиришлар назарда тутилган
Имтиёзларни узайтириш, «оилавий саёҳат таътили», янги авиа ва т/й қатнови ва бошқалар - 9 февралдаги Фармон шарҳида.
Давлат активларини хусусийлаштириш жараёни соддалаштирилди
Президент томонидан 11 февраль куни «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги Фармон имзоланди.
Қонунчилик ҳужжатларини ижро этиш бўйича давлат органлари раҳбарларининг жавобгарлиги кучайтирилди
Қонунчилик ҳужжатлари ва Ҳукумат топшириқлари ижросини назорат қилиш «Ijro.gov.uz» тизими орқали амалга оширилади.
Назорат хариди қандай ўтказилади
Уларни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ОАВдан келиб тушган маълумотлар, жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва ташкилотлар мурожаатлари асосида амалга оширилади.
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.
1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Давлат шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Янги қарор қабул қилиниши билан 2026 йилдан бошлаб аҳоли ва ҳокимият вакиллари долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда фаолроқ иштирок этади. Рақамли платформалар ва молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш аҳолининг иштирокини янада шаффоф ва самарали қилади.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун захираларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва аҳоли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган молиявий ва моддий захираларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг янги қоидаларини белгилади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 21 июль№ 29
- Давлат хизматлари: янги рақамли хизматлар
- Дастлабки кўрик: ҳуқуқми ёки имконсиз танловми
- Мол-мулк солиғи, муддатидан олдин бериладиган пенсия, бевалар учун имтиёзлар тўғрисида...
- ЯММТ маълумотларини солиқ базаси билан солиштириш функцияси ишга туширилди
- Бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш тартиби




