Ирина Грушена: «Юзма-юз аттестацияда ҳаяжон бўлмади»
«Бухгалтерлар малакасини баҳолаш Вir.uz тизимида аттестациядан муваффақиятли ўтганимдан кейин ўзимга бўлган ишонч янада ортди», - деб таъкидлайди «MTEGRA» МЧЖ бухгалтери Ирина Грушена интервьюсида
Ўзбекистон товарларини экспорт қилиш учун Россияда логистика маркази ташкил этилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 7.06.2018 йилдаги «Инвестстрой» ОАЖ фаолиятини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 430-сон қарорида назарда тутилган
Меценатлар қандай рағбатлантирилади
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан «Меценатлик фаолияти ва маданий ҳомийлик тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Айни вақтда ҳужжат ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Металл чиқиндиларини қабул қилиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 6.06.2018 йилдаги 425-сон қарори билан Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш тизими такомиллаштирилади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳужжат Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган
Рамазон ҳайитининг биринчи куни – 15 июнь (жума)
Президентнинг 11.06.2018 йилдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Солиқ ислоҳоти бўйича турли таклифларнинг кўп жиҳатлари ўхшаш
ОАВда эълон қилинган солиқ ислоҳоти бўйича таклифларда нафақат тафовутлар, балки умумий ёндашувлар ҳам мавжуд. «Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг иқтисодий шарҳловчиси Ж.Абдуллаев тайёрлаган жадвал шундан гувоҳлик бермоқда
Татьяна Кулик: «Касбий даражам аттестат билан тасдиқланди»
Намангандаги «Namangan-Avtotexxizmat» МЧЖда ажойиб ҳодисанинг гувоҳи бўлдик. Моддий бухгалтер Татьяна Куликни Bir.uz аттестатини олганлиги билан табриклашаётган эди. Шу муносабат билан у мухбиримизнинг саволларига жавоб берди
Норезидентлар ҳисобварақларига кўпроқ “нақд” ўтказилиши мумкин
Тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш тартибига тузатишлар киритилди
Валютавий своплар бўйича базавий курс эркин белгиланади
Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
Аккумулятор заводи хорижликларга сотилади
Президентнинг 2018 йил 5 июндаги ПҚ–3773-сон «Жиззах аккумулятор заводи» АЖни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Табиий газ йўқотишлари қандай ҳисобланади?
“Табиий газ етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома” Адлия вазирлигида (рўйхат рақами 3018, 2018 йил 1 июнь) рўйхатдан ўтказилди
Ҳарбий хизматчилар қўшимча ижтимоий қўллаб-қувватланади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.06.2018 йилдаги 424-сон “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Жисмоний шахслар учун ЭРИ арзонлашди
Бу Президентнинг 5.06.2018 йилдаги Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблашга доир ПФ-5456-сон Фармонида назарда тутилган
ЖШДС: саволлар ва жавоблар
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда кўпинча мураккабликлар юзага келади. Уларни хатоларга йўл қўймасдан қандай ҳал этиш мумкин?
Бутун мамлакат бўйлаб оилавий бизнес кенгайтирилади
Президентнинг 7.06.2018 йилдаги қарори билан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш назарда тутилган
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш ҳуқуқи янгича тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 йилдаги «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 399-сон қарори эълон қилинди
Экин ва ўсимликлар касалликлар ва зараркунандалардан қандай ҳимоя қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 405-сон қарори билан Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни давлат гранти асосида қабул қилиш бўйича имтиёз қандай ишлайди
Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2018 йилдаги 417-сон қарори билан Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Талаба ўзлаштира олмаса – ўқитувчи ишдан бўшатилади, хорижий абитуриентлар тест синовларисиз ўқишга қабул қилинади
Президентнинг 5.06.2018 йилдаги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Сергелида беш юлдузли меҳмонхона қурилади
Бу ҳақда Сергели туман ҳокими Нозим Ҳусанов туманда жорий йилда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилди
Коррупцияга қарши экспертиза: тафсилотлар аниқлаштирилди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш методикасига тузатишлар киритилди
«Навоий» ЭИЗ кенгайтирилди, яна 4 та КСЗ ташкил этилди
Президентнинг 5.06.2018 йилдаги «Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3774-сон қарори эълон қилинди
Иш стажини ва якка тартибдаги тадбиркорнинг суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш соддалаштирилди
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 384-сон қарорида назарда тутилган
Бир ярим йилда 28 та янги спорт объекти қурилади, 19 таси реконструкция қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2018 йилдаги 411-сон қарори билан 2018–2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури тасдиқланди
Олий таълим муассасаларига қабул квоталари тасдиқланди, контракт миқдори янгича белгиланади
Президентнинг 4.06.2018 йилдаги «2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги ПҚ–3769-сон қарори қабул қилинди
Иш ҳақи ҳисоб-китобидаги, алоҳида бўлинмалар ҳисоботларидаги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлашда ЯТТ иштирок этишидаги ва бошқа ўзгартиришлар
Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 йилдаги 384-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда
Формали кийим-бош савдосига лицензия қандай олинади
Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 406-сон қарори билан Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Автомобиллар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Улар уч хил рангда бўлади: яшил – "тоза" тоифа, сариқ – "ўртача" ва қизил – "зарарли" тоифа.
ЯММТ иш берувчилар учун тижорий хизматларни ишга туширмоқда
Энди улар ходимларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига (ЯММТ) нафақат мустақил равишда, балки тижорий электрон хизматлар ёрдамида ҳам узатишлари мумкин бўлади.
Объектингизда ҳисоблагични қандай ўрнатиш керак: электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари
2026 йил 1 мартдан Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари амал қила бошлайди. Улар 27.11.2025 йилдаги 749-сон ВМҚ билан тасдиқланган ва ҳисобга олиш тизимларини ўрнатиш, эксплуатация қилиш ва автоматлаштириш тартибини батафсил тартибга солади.
Янги – "Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла" номинацияси таъсис этилади
"Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар" модули ишга туширилади. У фуқароларга даромад, мол-мулк ва ер солиқларининг қайси суммалари улар томонидан тўланганлигини, ушбу маблағлар ҳисобидан бюджетнинг қайси харажатлари молиялаштирилганлигини кўриш имконини беради.
Бемор бошқа тиббиёт муассасасига қандай ўтказилади
Беморга мавжуд стационарда таъминлаб бўлмайдиган тор ихтисослашган даволаниш зарур бўлган ҳолларда кўчиришга эҳтиёж туғилади.
Муҳим объектларни муҳофаза қилиш – "Сифат, ишонч, хавфсизлик" тамойили бўйича
Қўриқланаётган банклар, йирик саноат корхоналари, ҳокимликлар ва бошқа объектларнинг назорат-ўтказиш пунктларига юзни таниш функциясига эга бўлган техник воситалар ўрнатилади. Улар "Хавфсиз шаҳар" тизимига интеграция қилинмоқда.
Бюрократияни бартараф этиш дастури ишга туширилмоқда
Бюрократияни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш, амалга оширилган ишлар самарадорлигини баҳолаш Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигининг "Zero Bureaucracy" рақамли платформаси орқали амалга оширилади.
Хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш: янги қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
Президентнинг ПФ-240-сон Фармони билан хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва касбий ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Жамоат тартибини сақлаш бўйича бир қатор НҲҲлар тизимлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимлари томонидан жамоат жойларида шахсларни электрон идентификациялашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
"Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Суғурта ҳодисалари юз берган тақдирда суғурталанган шахсларга ёки уларнинг оила аъзоларига тегишли нафақалар, шу жумладан дам олиш кунларида ҳам тўланади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 23 декабрь№ 51
- 2026 йил учун Солиқ кодексида қандай ўзгаришлар кутилмоқда
- Имтиёзли олиб кириш: мамлакат ичида бериш ва оқибатсиз реэкспорт қилиш
- Ўзгартиришлар кучга кирди
- Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади
- Асосий воситалар ҳисоб сиёсатида
2025, 23 декабрь№ 51
- Масъулият кучайтирилди ва қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди: ижтимоий ҳимоя тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
- Штат қисқартирилганда ходимлардан кимларни бўшатиш мумкин
- Кетишдан олдинги тўловлар
- Корпоративни қандай ўтказиш керак
- Ўзини ўзи банд қилганлар, нафақага чиқишни истамаслик, транспортдаги имтиёзлари ҳақида...

