Чемпионларга ойлик тўловлар тўланади
Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган ватанимиз спортчиларини ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш чора-тадбирлари Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПҚ-3196-сон қарорида назарда тутилган
Олимларга гонорар тўланади ва санаторийга йўлланма берилади
Бу Президентнинг ПФ-5146-сон фармони билан кўзда тутилган
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Агентликка ўтказилди
Президентнинг “Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори имзоланди
Фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги ҳужжатлар қандай тайёрланади?
ТИВ ва ИИВнинг қарори билан (рўйхат рақами 2909, 2017 йил 1 август) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди
2017 йил 1 октябрдан заргарлик буюмларини лицензиясиз ишлаб чиқариш ноқонуний бўлади
Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПҚ-3199-сон “Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Жисмоний тарбия институти Чирчиққа кўчиб ўтади
Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПҚ-3197-сон “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди
«Жиззах» ЭИЗ Сирдарё филиалида 7 та янги лойиҳа амалга оширилади
Президентнинг 10.08.2017 йилдаги Ф-5146-сон фармойиши билан 2017-2019 йилларда «Жиззах» ЭИЗ Сирдарё филиали ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати белгиланди
Шахсий штамплар бекор қилинди
Ички ишлар вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1077-3, 2017 йил 1 август) билан Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Шимолий вокзал ёнидаги кўприк қурилиши август ойи охирида тугатилади
Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг темир йўл соҳаси вакиллари билан ўтказилган навбатдаги сессиясида айтиб ўтилди
Статистик ҳисобот шакллари 10 тага қисқарди
Президентнинг 31.07.2017 йилдаги ПҚ-3165-сон қарори билан 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан қисқартириладиган давлат статистик ҳисоботи шакллари рўйхати тасдиқланди
Президент девони қандай масалаларни кўриб чиқади?
Президентнинг 28.07.2017 йилдаги ПҚ-3161-сон қарори билан Президент девонининг регламенти тасдиқланди
Президент қурилиш соҳаси ходимларини табриклади
Давлат раҳбарининг 10.08.2017 йилдаги “Мамлакатимиз қурилиш соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди
Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий пойдевори мустаҳкамланади
Ушбу шарҳда - “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси бўйича депутатлар тушунтиришлари
Фаол журналистларга уй-жой билан таъминлашда ёрдам берилади
Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПҚ-3195-сон “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Қишлоқ хўжалиги экспортчилари учун янги имкониятлар
Савдо-саноат палатаси «Ўзагросаноатбиржа» АЖ ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда бутун республикадан пойтахтимизга келган тадбиркорлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини товар-хом ашё биржалари орқали экспорт қилиш масалаларига бағишланган семинар ўтказди
Вилоятларда тери-таносил диспансерлари қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2017 йилдаги 563-сон қарори билан 2017-2021 йилларда дерматовенерология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури маъқулланди
Кириш тестларида доскада тушунтиришмайди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг қарори (рўйхат рақами 2242-3, 2017 йил 28 июль) билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
Халқ таълими вазирлигида янги тузилма пайдо бўлди
Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ-3180-сон қарори Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган
«Sultanova TA'LIM» ўқув маркази курсларга таклиф қилади
Ўзбекистон бухгалтерлар Федерациясининг таълим дастурлари бўйича ҳамкори бўлган «Sultanova TA'LIM» ўқув маркази “Бухгалтерия ҳисоби асослари” ва “Кичик корхоналар учун бухгалтерия ва солиқ ҳисоби” курсларига таклиф қилади. Ўқиш ўзбек ва рус тилларида олиб борилади
Давлат бошқаруви академиясида кимлар ўқитилади?
Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПФ–5139-сон фармони билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими такомиллаштирилди. Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ–3177-сон қарори билан мазкур муассасага қабул қилиш тартиби ва квоталари тасдиқланди
“Илҳом” фонди ижодкорларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади
Президентнинг 9.08.2017 йилдаги ПҚ-3184-сон “Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди
Бошқарувга янгича ёндашув: мамлакат секторларга бўлинди
Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ-3182-сон “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди
15 та ОТМда педагоглар учун сиртқи бўлимлар очилади
Президентнинг 9.08.2017 йилдаги ПҚ-3183-сон “Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди
Қишлоқ хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан махсус Марказ шуғулланади
Президент 4.08.2017 йилдаги ПФ-5134-сон “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади
Кирим ҳужжатларисиз реализация қилганлик учун ҳисобварақ бўйича операциялар тўхтатиб турилади
Мамлакатнинг айрим қонун ҳужжатларига тузатишлар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама учун жойлаштирилди
Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режими назорат қилинади
Автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (АВ томонидан 28.07.2017 йилда 2906-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
Бизнес омбудсман қандай ҳуқуқларга эга?
Парламентда “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда
Консерваторияга иккита бино ва санаторий топширилади
Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ-3178-сон “Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ўрнига огоҳлантириш: МЖТКда нималар ўзгарди
Бир қатор енгил қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги тузатишлар билан маъмурий огоҳлантириш институти жорий этилмоқда, шунингдек камералар томонидан қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати ва жазо чораларини қўллаш муддатлари аниқлаштирилмоқда.
1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури ишлаб чиқилди
У "Stent for Life" ва "Action Plan for Stroke" халқаро дастурларига асосланган бўлиб, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.
Ягона ижтимоий реестр ишга туширилди: оилаларни қўллаб-қувватлаш янада манзиллироқ бўлади
Реестрда эҳтиёжманд оилалар ва давлат кўмагини олувчилар тўғрисидаги маълумотлар бирлаштирилган. Янги тизим уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга олишни автоматлаштиради, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни соддалаштиради.
Қон билан ишлаш хизмати тизими такомиллаштирилмоқда
Ҳар ойда "Ҳаётни биргаликда сақлаб қоламиз" миллий донорлик акцияси ўтказилади: бир ҳафта – қон хизмати ташкилотларида, уч ҳафта – таълим, даволаш ва бошқа ташкилотларда.
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари – ягона бошқарув остида
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари тизимини кенг кўламда ислоҳ қилиш бошланмоқда. Президентнинг янги фармонида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигини ташкил этиш, қўшилган қиймат занжирларини жорий этиш, йирик лойиҳаларда кичик ва ўрта бизнес иштирокини кенгайтириш кўзда тутилган.
Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Мобил операторларга абонентнинг розилигисиз хизматларни улаш тақиқланди, оператор ва абонент ўртасидаги шартномани бекор қилиш муддати эса 2 ойдан 1 йилгача узайтирилди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш дастури тасдиқланди
Мамлакатимизда болалар ва ёшларда миллий ўзликни англаш ва фуқаролик масъулиятини шакллантириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан таълимнинг барча босқичларида – боғчалардан тортиб олий ўқув юртларигача тарбиявий ишларнинг янги механизмлари тасдиқланди, шунингдек, ҳар ҳафталик мажбурий "Келажак соати" жорий этилди.
Ўзбек тилини билиш фуқароликни олишга ёрдам беради
Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Таълим ва малакаларни баҳолаш илмий-амалий маркази шуғулланади.
2026 йилда камбағалликни қисқартириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди
Чора-тадбирлар аҳоли даромадларини ошириш, иш ўринларини яратиш ва ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган. Улар фермерлар, оилавий бизнес ва маҳаллалар учун янги субсидия ва кредитлар, шунингдек, бандликни легаллаштириш ва профессионал таълим сифатини оширишни ўз ичига олади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 24 февраль№ 08
- Маҳалла йили – 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш қандай амалга оширилади
- Ҳисоблагич йўқ бўлса…


