Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ қўмитаси расмий тушунтиришлар хизматини ишга туширди Бухгалтер учун қўлланма: Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг реестрлари компанияларни хавфли битимлардан қандай ҳимоя қилади Норезидентга хизматлар кўрсатишда ҚҚС мавжуд бўлмаганда
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
18.06.18

Ҳайдовчилик гувоҳномаси: олиш, алмаштириш ёки дубликатини расмийлаштириш

Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

18.06.18

Ҳайдовчиларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича хизматлар қандай лицензияланади

Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

14.06.18

Ўзавтотранс автоташишлар соҳасидаги муаммоларни ҳал этишга киришади

Вазирлар Маҳкамасининг 9.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 434-сон қарори қабул қилинди

14.06.18

Педагогларнинг нуфузи ва ойлик иш ҳақи оширилади, абитуриентлар учун - ижодий имтиҳон ва қўшимча квоталар

Президентнинг “Халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг ижтимоий мавқеини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган

14.06.18

Ягона реестрда давлат хизматлари сони 444 тадан 693 тага ошди

Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарори (1.06.2018 йилда 3021-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янгиланган Давлат хизматлари ягона реестри тасдиқланди

14.06.18

Хўжалик шартномалари ҳақида батафсил

21 июнда «Norma» профессионал ривожланиш маркази корхоналар раҳбарлари, бош бухгалтерлари ва юристларини «Хўжалик шартномалари ва битимларининг солиқ оқибатлари» семинарига таклиф этади

14.06.18

Даромад солиғини махсус калькулятор ҳисоблаб беради

ЯИДХПда «Даромад солиғи калькулятори» янги интерактив хизмати тақдим этилди. Хизмат Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган

14.06.18

Олтин ва кумуш медаль соҳибларига ОТМга киришда имтиёз берилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда

14.06.18

Чирчиқ шаҳрининг «иккинчи нафаси»: 2 йилда 700 млрд сўмлик 302 та лойиҳа

Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2018 йилдаги «Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 440-сон қарори қабул қилинди

13.06.18

ПЖ ишловчи пенсионерларга 100% пенсия тўлашни таклиф этмоқда

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2019 йил 1 январдан бошлаб ишловчи пенсионерларга тўлиқ ҳажмда пенсия тўлашни таклиф этмоқда. Материал Молия вазирлигининг сайтида жойлаштирилган

13.06.18

Яшаш минимуми қандай ҳисоблаб чиқарилади

Иқтисодиёт вазирлиги Минимал истеъмол саватчаси ва яшаш минимумини ҳисоблаб чиқариш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда

13.06.18

Тадбиркорлар Тошкентни энг гўзал шаҳарга айлантиришади

18 июнь куни Ботаника боғида ўтказиладиган “Тор 500” форуми давлат ҳокимияти ва хусусий секторни ўзаро яқинлаштириш ва улар ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш йўлидаги илк қадам бўлиши кутилмоқда

13.06.18

Тадбиркорлар бирлашмаларига аъзолик мажбурий бўлади

12 июнь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар

13.06.18

Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари учун имтиёзли кредитлар

Вазирлар Маҳкамасининг 7.06.2018 йилдаги 433-сон қарори билан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди

13.06.18

Автопарк бухгалтер нигоҳида

Бухгалтер корхона томонидан фойдаланиладиган автомашиналарни ҳисобга олишда нималарни билиши керак? «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси мутахассиси Вера Тюрина жавоб беради

13.06.18

Рамазон ҳайити арафасида 226 нафар фуқаро афв этилди

Президент 12.06.2018 йилда «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади

13.06.18

Айрим давлат божлари июль ойидан бекор қилинади, барча чақалоқларга ЖШШИР берилади

Президентнинг 12.06.2018 йилдаги «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ЎзАда жойлаштирилган

13.06.18

Бизнесни бошлаш ва ривожлантириш учун имтиёзли кредит қандай олинади

Марказий банк Бошқарувининг қарори (9.06.2018 йилда 3022-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

13.06.18

Ҳар бир мутахассис ўз малакасини тасдиқлай олади

Президентнинг «Ходимларни касбга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ва касб малакасини баҳолаш ягона тизимини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган

12.06.18

Ногирон ходимлари бўлган ташкилотлар учун ЯИТ 4,7%гача камайтирилди

Президентнинг 11.06.2018 йилдаги “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

12.06.18

Иш ҳақи – бошланғич маълумотдан амалиётгача

Иш ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш чоғида қандай қилиб хатога йўл қўймаслик мумкин? «Norma» профессионал ривожланиш маркази ўқитувчиси Ольга Шабанова жавоб беради

12.06.18

Дала ва сув иҳота дарахтзорлари барпо этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2018 йилдаги «Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 422-сон қарори эълон қилинди

12.06.18

Йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими таклиф этилмоқда

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар йўловчилар ташиш транспортида йўл ҳақини ҳисобга олиш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

12.06.18

Ирина Грушена: «Юзма-юз аттестацияда ҳаяжон бўлмади»

«Бухгалтерлар малакасини баҳолаш Вir.uz тизимида аттестациядан муваффақиятли ўтганимдан кейин ўзимга бўлган ишонч янада ортди», - деб таъкидлайди «MTEGRA» МЧЖ бухгалтери Ирина Грушена интервьюсида

12.06.18

Ўзбекистон товарларини экспорт қилиш учун Россияда логистика маркази ташкил этилади

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 7.06.2018 йилдаги «Инвестстрой» ОАЖ фаолиятини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 430-сон қарорида назарда тутилган

12.06.18

Меценатлар қандай рағбатлантирилади

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан «Меценатлик фаолияти ва маданий ҳомийлик тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Айни вақтда ҳужжат ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда

12.06.18

Металл чиқиндиларини қабул қилиш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 6.06.2018 йилдаги 425-сон қарори билан Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

12.06.18

Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш тизими такомиллаштирилади

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳужжат Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ай­рим шах­слар­нинг дах­лсиз­ли­ги ва им­му­ни­те­ти­ни буз­ган­лик учун жа­воб­гар­лик бел­ги­лан­ди

14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.

Тад­бир­кор­лик субъ­ек­тла­ри­нинг ҳуқуқий ҳимо­яси ку­чай­ти­рил­моқда

Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.

Пен­си­ялар­ни тай­ин­лаш бўйича их­чам бошқарув ти­зи­ми жо­рий этил­моқда

Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.

Бан­крот­лик жа­ра­ёни­да тад­бир­кор­лар­га мах­сус ҳисоб­ва­рақлар очи­ла­ди

МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.

Ян­ги­лан­ган ўзбек алиф­бо­си тас­диқлан­ди

Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.

Кон­сти­ту­ци­явий суд тўғри­си­да ян­ги­лан­ган Кон­сти­ту­ци­явий қонун қабул қилин­ди

Президент 14.10.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ-1181-сон Конституциявий қонунни имзолади.

Биз­нес­ни рўйхат­га олиш қан­дай ўтка­зи­ла­ди

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.

Ху­су­сий тад­бир­кор­лар­нинг ка­ме­ра­ла­ри хав­фсиз­лик ка­ма­ри тақил­ма­ган­ли­ги­ни қайд эта­ди

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.

Бо­ла­лар­га нис­ба­тан зўра­вон­лик учун жа­воб­гар­лик ку­чай­ти­рил­ди

14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1180-сон Қонун айрим оғир жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум қилишни, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган таълим ташкилотлари ходимларини ишдан бўшатиш учун қўшимча асосларни, шунингдек жабрланган вояга етмаганларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишни назарда тутади.

Яй­лов­лар­дан фой­да­ла­ниш­нинг ян­ги қоида­ла­ри жо­рий этил­моқда

Яйловлар учун ўтлатиш меъёрлари, «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш ҳамда суғурта жорий этилади. Маҳаллий аҳоли учун бепул жамоат яйловлари ташкил қилинади.