Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистон ишлаб чиқариш календари: 2025 йилда иш ва байрам кунлари Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи: амалиётни қонунга қандай мувофиқлаштириш мумкин Бухгалтер ишида сунъий интеллектдан қандай фойдаланиш мумкин Реклама акцияларини қандай ҳисобга олиш керак Реклама акцияларини қандай ҳисобга олиш керак
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
22.08.23

Йирик корхоналар ва банкларнинг давлат акция пакетлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилди

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акциялар бўйича барча акциядорлик масалалари юзасидан қарорлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мустақил қабул қилинади.

22.08.23

Кучли таъсир қилувчи моддалар учун ТИФ ТН кодлари жорий этилмоқда

Шунингдек муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати кенгаймоқда.

21.08.23

Автомактабларни лицензиялаш паспорти тасдиқланди

Унда автомактабларга ўрнатилган талаблар, лицензия олиш учун аризани кўриб чиқиш муддатлари, йиғим миқдорлари ва бошқалар акс эттирилган.

21.08.23

Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрларга мутасадди бўлади

Унинг вазифалари жумласига волонтёрлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишида иштирок этиш, НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш киради.

21.08.23

Балиқ етиштириш учун сув омборлари ижарага берилади

Шунингдек, сув омборлари ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари савдосини ташкил этиш учун ижарага берилади.

21.08.23

Давлат раҳбари тадбиркорлар билан учрашди

Шавкат Мирзиёев бизнесни ривожлантиришнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.

21.08.23

Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш тўғрисидаги аризани ДХМ ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин

Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

18.08.23

Ҳарбий прокуратура ходимларига – кўкрак нишони ва ипотека бўйича имтиёзлар берилади

Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ ва ДҲХ ҳарбий хизматчиларига тақдим этилган имтиёзлар эндиликда уларга ҳам татбиқ этилади.

18.08.23

Давлат тилида маркировка қилинмаган тақдирда, санитария-эпидемиологик хулоса берилмайди

Президент Фармони билан айрим товарларни импорт қилиш шартлари, шунингдек бир қатор божхона тартиб-таомилларини тартибга солувчи НҲҲларга ўзгартиришлар киритилди.

18.08.23

Вазирликларда ички аудит хизмати баҳоланади

Тегишли вазирликлар рўйхати хавф-таҳлилдан келиб чиқиб шакллантирилади.

17.08.23

Акциядорлар умумий йиғилишида давлат вакили қандай қатнашади

Давлат иштирокидаги корхоналардаги давлат вакилларининг фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

17.08.23

“Ohangaron Tech Industrial” технопарки иштирокчилари субсидиялар билан қўллаб-қувватланади

Энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига, лойиҳалаштириш ва инжиниринг хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.

17.08.23

Пахта етиштирувчилар ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин

Ҳудудлар ва кластерлар кесимида пахта хомашёсини йиғиб олиш билан боғлиқ маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими яратилади.

17.08.23

Солиқ текширувлари тўғрисидаги низомга янги нормалар киритилди

2022 йилнинг ноябрь ойида Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш тўғрисидаги Президентнинг ПФ-244-сон Фармони қабул қилинди. 14.08.2023 йилдаги 382-сон ВМҚ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Фармондаги янгиликлар билан мувофиқлаштирди.

16.08.23

ЙПХ постлари орқали ҳаракатланиш соддалаштирилмоқда

Эндиликда “қизил” йўлаклардан ҳаракатланиши лозим бўлган айрим транспорт воситалари “яшил” йўлаклардан ҳаракатланиши мумкин.

16.08.23

Тадбиркорликка оид мажбурий талаблар ягона реестрини ишлаб чиқиш бошланди

Реестр тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш воситалари бўйича барча талаблар, уларнинг муддатлари, улар билан боғлиқ молиявий харажатлар, талабларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқаларни ўз ичига олади.

16.08.23

Талабалар турар жойларга ДХМ ва ЯИДХП орқали жойлаштирилади

Таҳсил олаётганлар навбатни онлайн кузатишлари ва тўловларни амалга оширишлари мумкин.

16.08.23

Ўзбекистон фуқаролигини олиш истагидаги номзодлар учун янги хизмат ташкил этилди

Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун имтиҳондан ўтиш ҳақидаги аризани онлайн топшириш мумкин.

15.08.23

Ишга қабул қилишнинг намунавий тартиби тасдиқланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи билан Ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

15.08.23

Фавқулодда вазиятларда аҳоли қандай хабардор қилинади

Вазият ҳақида маълумот давомийлиги 5 дақиқачага бўлган видео ва аудиороликлар тарзида тарқатилади.

15.08.23

Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш режалари тасдиқланди

Ҳужжатда алоҳида эътибор зилзила, қурғоқчилик, табиий ёнғин ва сув тошқинига қаратилган.

15.08.23

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар учун харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади

Лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи ва пахта хом ашёсини суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

14.08.23

Давлат активларини сотиш жараёнига хорижий ва маҳаллий маслаҳатчилар жалб этилади

Мутахассислар уларнинг малакаси ва хизматлари учун таклиф этилаётган нархлардан келиб чиқиб танлаб олинади.

14.08.23

Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатишда талаблар соддалаштирилмоқда

Эндиликда тадбиркорлик субъекти банк ҳисобини ёпганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишдан озод этилади.

14.08.23

Талабалар учун янги номли стипендиялар жорий этилди

Мазкур стипендиялар жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек тарих ва география йўналишида таҳсил олувчи талабаларга тайинланади.

11.08.23

Автомобилга давлат рақами белгилари берилганлиги учун тўловлар қандай ўзгаради

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Янги ставкалар 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ўзбе­кис­тон­да 2025 йил 1 ав­гус­тдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Қиш­лоқ хўжа­ли­ги маҳсу­лот­ла­ри­ни етиш­ти­риш учун им­ти­ёз­ли кре­дит­лар аж­ра­ти­ла­ди

Тижорат банклари балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби йўналишларда кооперация асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиялаштиради.

Бу йил кўчмас мул­кни ом­ма­вий баҳолаш бош­ла­на­ди

Кўчмас мулкни оммаавий баҳолаш 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026-2027 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йил ва ундан кейинги йилларда қолган ҳудудларда ўтказилади.

Ҳар­бий хиз­мат­га чақири­лув­чи­лар­ни тан­лаб олиш шаф­фоф бўла­ди

Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёргарлигини баҳолаш учун танлаб олиш комиссияси тузилади.

Ўйин таш­ки­лот­чи­ла­ри­нинг маж­бу­ри­ят­ла­ри бел­ги­лан­ди

Тегишли ҳужжатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруқлари билан тасдиқланган.

Тўрт ўқув йили учун олий таъ­лим му­ас­са­са­ла­ри­га қабул па­ра­мет­рла­ри бел­ги­лан­ди

Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.

"Яшил" та­шаб­бус­лар қан­дай қўллаб-қув­ват­ла­на­ди

Президент ЎРҚ-1073-сон "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Мак­таб би­ти­рув­чи­ла­ри­га касб-ҳунар таъ­ли­ми тўғри­си­да сер­ти­фи­кат бе­ри­ла­ди

Амалий имтиҳон касб-ҳунар таълими ўқув дастури асосида ўтказилади, амалий топшириқни бажариш учун икки соатгача вақт ажратилади.

Ўзбе­кис­тон­нинг ис­сиқхо­на газ­ла­ри чиқин­ди­ла­ри­ни ка­май­ти­риш­га қўша­ди­ган ҳис­са­си ор­та­ди

Президент фармони билан 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот бирлигида иссиқхона газлари эмиссиясини 2010 йилдаги кўрсаткичларга нисбатан 35 фоизга камайтириш режалаштирилган.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@vLswx: 05.03.25 00:07:42
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG????%2527%2522\'\": 05.03.25 00:07:33
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG'": 05.03.25 00:07:17
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG: 05.03.25 00:07:15
Шарҳлар: 3159
ўқиш