Шаҳарлар ва қишлоқларда ипотека кредити бериш шартларига қандай ўзгартиришлар киритилди
Президентнинг 18.07.2018 йилдаги «2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди
Жамоат транспортида видеорегистратор мажбурий ўрнатилиши мумкин, қоидабузарлик қайд этилган ёзув учун жариманинг 5%ини тўлайдилар
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилди
Банк кафолатини олиш осонлашди
МБ Бошқарувининг қарори (16.07.2018 йилда 2364-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тижорат банклари томонидан банк кафолатларини беришнинг амалдаги тартибига ўзгартиришлар киритилди
Автомобиль «тонировкаси» бўйича лойиҳа ўзгартиришларсиз қабул қилинди
Адлия вазирлиги Telegram мессенжеридаги ўз каналида шу ҳақда хабар берди
1993 йил 17 июнгача қабул қилинган умуммажбурий ҳужжатлар ўз кучини йўқотаяпти
Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2018 йилдаги «Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги 538-сон қарори эълон қилинди
Ботаника институтининг вазифаларига тузатишлар киритилди
Президентнинг 17.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида шу ва бошқа ташкилий тадбирлар назарда тутилган
ИИВ янги интерактив хизматни жорий этди
Судланмаганлик (судланганлик) тўғрисида маълумотнома олиш учун аризани ЯИДХП орқали топшириш мумкин
Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгашига молия вазирининг ўринбосари бошчилик қилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Дьюти-фри дўконларига муддатсиз лицензиялар бериш таклиф этилмоқда
Эркин ва божхона омборлари, шунингдек божсиз савдо (дьюти-фри) дўконлари фаолиятини лицензиялаштиришни соддалаштириш режалаштирилмоқда. ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Хорижий инвесторлар учун янада қулай шароитлар яратилиши мумкин
Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳасини муҳокама қилишда давом этамиз
Нотариуслар ва ФҲДЁ хизматлари учун ҳақ тўлаш қулайлашади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2018 йилдаги «Нотариал ҳаракатлар ва ФҲДЁ органлари хизматлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив хизматларни жорий этишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 540-сон қарори эълон қилинди
ЯИДХП орқали болани боғчага расмийлаштириш мумкин
ЯИДХПда «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун электрон ариза топшириш» янги хизмати очилди
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузишни чеклашлари мумкин
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилган
Қишлоқ туманларидаги якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йилгача барча солиқларни тўлашдан озод қилинади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди
Халқаро молия институтлари иштирок этган лойиҳаларга – янги божхона ва солиқ имтиёзлари
Президентнинг 16.07.2018 йилдаги ПҚ–3857-сон қарори билан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирок этган лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тасдиқланди, уларни амалга оширувчи ташкилотларга эса солиқ ва божхона имтиёзлари берилди
Август ва сентябрда байрам кунларига тўғри келадиган таътил муддатини тўғри ҳисоблаш усули
2018 йил август–сентябрь ойларида таътил кунлари режалаштирилиши, расмийлаштирилиши, ҳисоб-китоб қилишини ва ҳақи тўланиши муносабати билан Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ–5290-сон Фармонига мувофиқ иш вақтини ҳисобга олиш табелига тузатиш киритиш зарур
Суд ҳокимияти органларида меҳнатга ҳақ тўлаш қайта кўриб чиқилди
Президентнинг 13.07.2018 йилдаги ПФ–5482-сон Фармони билан тегишли нормалар тасдиқланди
Муаллифлар илмий фаолият натижалари учун қўшимча мукофот оладилар
ЎзАда Президентнинг «Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Ҳисобварақ очиш, солиқ солиш тартибини танлаш ва директорни тайинлаш бизнесни рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтда амалга оширилади
Бундай чора-тадбирлар Ўзбекистон Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Doing Business» рейтингида кўтарилишига имкон беради (13.07.2018 йилдаги ПҚ–3852-сон қарорга қаранг)
ТДЮУ қошидаги Марказнинг 6 ойлик курслари битирувчилари юриспруденция бакалаврлари сингари юридик хизматга раҳбарлик қила оладилар
Президентнинг 11.07.2018 йилдаги ПФ–5475-сон Фармони билан Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Барча хоҳловчилар муассислар, раҳбарлар ва бизнес-субъектларнинг кўчмас мулки ҳақида Интернетдан билиб оладилар
Бу Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» («Doing Business») ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган. Ҳужжат Президентнинг 13.07.2018 йилдаги ПҚ–3852-сон қарори билан тасдиқланган
Президентнинг 2 та янги ҳужжатида суд қарорларини Интернетда эълон қилиш назарда тутилган
ПФ–5482-сон Фармонда ва ПҚ–3852-сон қарорда шу ҳақда сўз юритилган. Иккала ҳужжат 13.07.2018 йилда қабул қилинган
2021 йилгача мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда
2030 йилга келиб Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича 50 та илғор мамлакатлар қаторига киришни кўзлаган. ҚҲТБТ порталида Президентнинг «2021 йилгача Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси тўғрисида»ги тегишли фармони лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Нефрология ва буйракларни трансплантация қилиш маркази ташкил этилди
Бу Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилди
Шахс идентификацияланганда Wi-Fi хизматидан фойдаланиш мумкин
Жорий йилнинг 12 октябридан янги Маълумотлар узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидалари (рўйхат рақами 3038, 10.07.2018 йил) жорий этилади
Иброҳим Худойберганов: «Direktor.uz ни дўстларимга тавсия қиламан»
Direktor.uz да деярли 600 киши рўйхатдан ўтишди ва таълим олишяпти. Улар орасида Тошкент шаҳридан Иброҳим Худойберганов ҳам бор. Norma.uz портали мухбири ундан ресурс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўради
Хостелларга қўйилган 18 та позициядаги талаб бекор қилинди
Қабул қилинган O’zDSt 3220:2017 «Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар» стандарти мамлакатимизда ҳамёнбоп туризм ривожланиши учун қулай шароитлар яратмоқда
Ўсимликлар карантини: нималарни олиб кириш ва олиб чиқиш тақиқланган
«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди
Кўп квартирали уйларни сақлаш қоидалари янгиланди
Кўп қаватли уйлардан фойдаланишнинг янги қоидалари бошқарув компаниялари ва аҳоли учун қатъий стандартларни белгилайди.
Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида белгилашга қарор қилди.
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларининг энергия самарадорлиги оширилади
Президентнинг 29.04.2026 йилдаги ПФ-70-сон Фармони энергия ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, сунъий интеллект технологияларини қўллаш ҳамда соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштирилади
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида замонавий, шаффоф ва рақамлаштирилган бошқарув тизими жорий этилади.
Йирик аҳоли пунктларида ФВВнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари ташкил этилади
Мақсад – республика туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, шунингдек, муҳим объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.
Хусусий тиббиёт учун янги имкониятлар
Президентнинг ПФ-74-сон Фармонида нодавлат клиникаларнинг давлат тиббий суғуртаси тизимидаги иштирокини кенгайтириш, янги солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, ҳудудларда тиббий инфратузилмани ривожлантириш учун инвестиция механизмларини ишга тушириш назарда тутилган.
Гидроэнергетика: янги қувватлар, миллий лойиҳалар ва кенг кўламли инвестициялар
Гидроэнергетика тармоғини ривожлантириш қувватларни ошириш ва инвестицияларни жалб қилишга асосланади. Янги иншоотлар қуриш, миллий лойиҳалар моделини жорий этиш кўзда тутилган.
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Коррупцияга қарши курашишда ҳокимларнинг масъулияти оширилади
ЎРҚ-1142-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига коррупциянинг олдини олиш, одил судловга эришишни кенгайтириш ва суд жараёнларини оптималлаштириш учун янги механизмларни яратишга қаратилган тузатишлар киритилди.
Туризм соҳасида лойиҳа бошқаруви жорий этилмоқда
Президентнинг ПҚ-161-сон қарори ҳудудларда туризм инфратузилмасини комплекс ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган.



