Бизнес назоратининг шаффофлиги ошади
Ҳужжат тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларга чек қўйиш ва коррупциявий хавфларни камайтиришга қаратилган.
Техникум ва лицейларнинг миллий рейтинги жорий этилади
Энг юқори ўринни эгаллаган техникумлар пул билан рағбатлантирилади.
Ягона QR-код орқали тўлов хизматлари
Қоидалар тўлов учун ишлатиладиган QR-кодларни стандартлаштириш ва турли тўлов тизимларини бирлаштиришга қаратилган.
Коммунал хизматлар учун қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани қандай олиш мумкин
Коммунал хизматлар учун қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати паспорти тасдиқланди.
Молиявий жарималарни қўллаш тартиб-таомиллари унификация қилинади
Ҳужжат тадбиркорлик соҳасини тартибга солишда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва давлат органлари устидан суд назорати самарадорлигини оширишга қаратилган.
Электрон тижорат янада ривожлантирилади
Ҳужжат замонавий логистика инфратузилмасига эга миллий электрон тижорат маконини шакллантириш, иқтисодиётда яширин айланма улушини қисқартиришга қаратилган.
Барпо этилаётган объектларнинг хавфсизлиги ва сифати ошади
Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда нотурар биноларни қуриш ва реконструкция қилиш устидан назоратни кучайтиришнинг самарали механизми жорий этилмоқда.
Замонавий иссиқхона инфратузилмаси барпо этилади
Ҳужжат Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида жойлашган иссиқхона хўжаликларини иқлим ўзгаришига мослаштириш, уларни Сурхондарё вилоятининг иқлим шароити қулай ҳудудларига кўчиришга қаратилган.
Хорижий давлатларда олинган илмий даража тўғрисидаги ҳужжатлар қандай тан олинади
Хорижий давлатларнинг аттестация органлари томонидан талабгорларга берилган илмий даража тўғрисидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан экспертиза ўтказиш орқали ёки тўғридан-тўғри илмий экспертизасиз тан олинади ва нострификация қилинади.
Интеллектуал фаолият қандай рағбатлантирилади
Ҳужжат технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш, интеллектуал фаолият бўйича танловларни ўтказиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон минтақанинг таълим хабига айланмоқда
Илмий салоҳиятни бирлаштириш, ОТМларнинг академик, ташкилий ва молиявий мустақиллигини кенгайтириш орқали илмий кластерлар ташкил этилади.
Ҳарбий тиббиёт институтида мутахассислар малакаси оширилади
Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтида тўлов-контракт асосида ўқитиш тартиби белгиланди.
«Менинг боғим» лойиҳаларини ташкил этиш жараёни такомиллаштирилмоқда
Ҳужжат «Менинг боғим» лойиҳаларини амалга оширишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва жамоатчиликнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Муддатли ҳарбий хизматчилар қандай имтиёзларга эга бўладилар
Аскарларнинг касб эгаллаш ва таълим олишга бўлган қизиқиш ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлаш орқали муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи оширилади.
Маҳсулот сифатини оширишга ҳисса қўшганлик учун кимлар тақдирланади
Метрология ва стандартлаштириш соҳасидаги энг яхши мутахассислар ҳамда корхоналар кўкрак нишонлари ва дипломлар билан тақдирланади.
Олий таълим тўғрисидаги низом янгиланди
Ҳужжат олий таълим ташкилотларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тартибини, шунингдек олий таълим ташкилотлари талабалари ва ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Гўшт маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Ички бозорга мол ва қўй гўштини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш мақсадида гўшт маҳсулотларини ҳаво транспортида ташиш учун вақтинчалик субсидиялар жорий этилмоқда.
Инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш жадаллашади
«Тармоқ - корхона - олий таълим муассасаси - илмий ташкилот» занжири асосида илмталаб, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, илмий, рационализаторлик ва стартап ишланмаларни тижоратлаштиришни кенгайтириш вазифаси қўйилмоқда.
Вақтинчалик иншоотлар хавфсизлиги бўйича талаблар ишлаб чиқилди
Очиқ майдонларда янги йил арчаларидан тортиб саҳна ва экранларгача бўлган вақтинчалик конструкцияларни жойлаштириш тартиби қабул қилинган бўлиб, ҳужжат бундай объектларнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини оширишга қаратилган.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Президентнинг 2026 йил 3 апрелдаги «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-123-сон қарори қабул қилинди.
Дори воситалари хорижий илмий манбалар асосида текширилади
Дори воситалари уларнинг самарадорлигини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларининг халқаро манбалари ҳисобга олинган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.
Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизмати қандай кўрсатилади
Шахснинг малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтиши уни медиаторлар реестрига киритиш учун асос бўлади.
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун – рақобатбардош кадрлар
Ҳужжат рақамли технологиялар асосида ер мелиорацияси ва сув ресурсларини бошқаришнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш, «саноат– корхона – олий таълим» узлуксиз таълим тизимини яратишга қаратилган.
Халқ қабулхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади
Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини сўзсиз амалга ошириш орқали уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш назарда тутилмоқда.
Фуқаро авиацияси тизимида тиббий назорат такомиллаштирилди
Ҳужжат авиация ходимларининг касбий лаёқатини холис ва асосли баҳолаш, шунингдек парвозлар хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгилайди.
Янги экологик таълим тизими жорий этилмоқда
Ҳужжат аҳоли ўртасида экологик кўникмаларни шакллантириш, таълим муассасалари фаолиятининг барча босқичларини халқаро стандартлар ва экологик меъёрлар асосида ташкил этишга қаратилган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги органларини хабардор қилиш тартиби жорий этилмоқда
Автомобиль эгалари йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жавобгарликни онлайн тарзда ўтказиши мумкин бўлади.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссиясининг вазифалари белгиланди
Ҳужжат агросаноат соҳасидаги ислоҳотларни самарали ташкил этиш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган.
knigi.uz интернет-дўкони таклиф қилади
knigi.uz интернет-дўкони бошловчи бухгалтерларга фойдали бўлган китобларни таклиф қилади
Фойда солиғи қандай ҳисобланади, тўланади ва у бўйича ҳисобот берилади
«Норма» ПРМда Нигора Мадраимованинг 12 ва 13 апрель кунлари ўтказиладиган «2019 йил учун янги тартибда фойда солиғини ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва тўлаш тартиби» ўқув курсига қабул ниҳояланмоқда
Солиқлар билан қанчалик тез ва осон танишиб чиқиш мумкин
Бунда «Норма. Қонунчилик» ахборот-ҳуқуқий тизимига киритилган «Солиқ навигатори» ёрдам беради
Фойда солиғи. Барчаси ҳисоблаш, тўлаш ва ҳисобот ҳақида
«Норма» ПРМ Н. Мадраимованинг 12-13 апрель кунлари ўтказиладиган «2019 йил учун янги тартибда фойда солиғини ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва тўлаш тартиби» ўқув курсига таклиф қилади
2019 йилги солиқ қонунчилиги тўпламини қаердан сотиб олиш мумкин
knigi.uz интернет-дўкони ўрнатиладиган CD-диск версиясидаги «Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги» норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини эътиборингизга ҳавола этади
Иш ҳақини тўғри ҳисоблашда ким ёрдам беради
Март ойида «Norma» ПРМ иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш билан шуғулланувчи барча мутахассисларни ўқув курси ва семинарга таклиф этади. Экспертлар ушбу масъулиятли ишнинг барча жиҳатлари ҳақида батафсил сўз юритиб, саволларингизга жавоб берадилар
Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби
«Norma» ПРМ Н.Мадраимованинг «Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби» курсига сизни таклиф қилади
Кадрлар ишини юритувчи ходим қаерда малака ошириши мумкин
«Norma» ПРМ ташкилотлар ва корхоналарда кадрлар ишини юритувчи ходимларни меҳнат ҳуқуқи соҳаси эксперти Абдусалом Рисқуллаевнинг ўқув курси ва семинарига таклиф этади
1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Кўп квартирали уйларни сақлаш қоидалари янгиланди
Кўп қаватли уйлардан фойдаланишнинг янги қоидалари бошқарув компаниялари ва аҳоли учун қатъий стандартларни белгилайди.
Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими оптималлаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарор аграр ва озиқ-овқат экинларига субсидияларни тақсимлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда мавжуд бюрократик юкни бартараф этишга қаратилган.
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларининг энергия самарадорлиги оширилади
Президентнинг 29.04.2026 йилдаги ПФ-70-сон Фармони энергия ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, сунъий интеллект технологияларини қўллаш ҳамда соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида белгилашга қарор қилди.
Қайси дори воситалари реимбурсация дастурига киритилган
Ҳужжат аҳолига амбулатор тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, соҳага давлат тиббий суғуртаси механизмларини босқичма-босқич жорий этишга қаратилган.
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштирилади
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида замонавий, шаффоф ва рақамлаштирилган бошқарув тизими жорий этилади.
Йирик аҳоли пунктларида ФВВнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари ташкил этилади
Мақсад – республика туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, шунингдек, муҳим объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.
Ногиронлар учун янги хизматлар
Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун ижтимоий хизматлар, шунингдек, жисмоний ва ақлий ривожланишида туғма нуқсонлари бўлган болалар билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Гидроэнергетика: янги қувватлар, миллий лойиҳалар ва кенг кўламли инвестициялар
Гидроэнергетика тармоғини ривожлантириш қувватларни ошириш ва инвестицияларни жалб қилишга асосланади. Янги иншоотлар қуриш, миллий лойиҳалар моделини жорий этиш кўзда тутилган.



