Президентнинг 13.07.2016 йилдаги ПҚ-2559-сон қарори билан «Ўзбекэнерго» АЖ тизимида Фанлар академиясининг тугатилаётган Энергетика ва автоматика институти негизида МЧЖ шаклидаги Илмий-техника марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди
ОХС Пленуми: давлат органининг қарорини қандай қилиб ҳақиқий эмас деб топиш мумкин?
Олий хўжалик суди Пленумининг 17.06.2016 йилдаги 298-сон қарорида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари юзасидан тушунтириш берилган
НҲҲ лойиҳалари: кичик бизнеснинг янги классификацияси
Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди, унда кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясини тасдиқлаш таклиф қилинмоқда
Муддатли ҳарбий хизматга – танлов бўйича
Мудофаа вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қўшма қарори билан Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Тиббий резина қўлқоплари фақат бир маротаба қўлланилади
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатига қўшимчалар киритилди.
Кўчма савдога рухсатномани қандай олиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2016 йилдаги 233-сон қарори билан Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат 15.10.2016 йилдан бошлаб амалга киритилади
Электрон солиқ ҳисоботини топшириш тартиби белгиланди
Давлат солиқ қўмитасининг қарори Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Корпоратив бошқарув маркази магистратурасига ўқишга кириш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун валютадаги тушумни мажбурий сотиш ҳажми ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 1.07.2016 йилдаги 225-сон қарори билан Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Пойтахтдаги ЙҲХБ ҳузуридаги монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ходимларига устама белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2016 йилдаги 220-сон қарори билан Тошкент шаҳар ИИББнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармасининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси амалга киритилди
Самолётда қандай белги, ёзув ва тасвирлар бўлиши мумкин
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш авиация қоидалари тасдиқланди
Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари йўриқнома бўйича қурилади
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг буйруғи билан Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқнома тасдиқланди
Сотиладиган тиббий буюмлар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 июлда 2809-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди
НҲҲ лойиҳалари: янги мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари
Ягона порталда Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари лойиҳаси муҳокама учун очилди.
Давлат органлари фаолияти тўғрисида кутубхоналар ва архивларда билиш мумкин бўлади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг буйруғи билан Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Металл парчаларини топширувчилар учун темир-терсак топшириш меъёрлари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2016 йилдаги 218-сон қарори билан 2016 йил учун темир-терсак, қора металл чиқиндиларини тайёрлаш ва топшириш топшириқлари белгиланди, тайёрлаш ва истеъмол баланси, шунингдек ўзининг қуюв корхонасига эга бўлган ташкилотларга уларни тўғридан-тўғри етказиб бериш ҳажмлари тасдиқланди
Алкоголли маҳсулотлар ёрлиқларига нисбатан янги талаблар белгиланди
Ўзбекистонда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи билан Ўзбекистон ҳудудида корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотлар Мувофиқлик белгиси билан маркировкалаш тартибига ўзгартишлар киритилди
Сертификатлаш қоидаларига тузатишлар киритилди
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи билан Маҳсулотни сертификатлаштириш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Фуқароларни пойтахтда ҳисобга олишнинг янги тартиби тасдиқланди
Ички ишлар вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 28 июнда 2804-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди
Айрим товарлар божхона божларидан озод қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2016 йилдаги 212-сон қарори билан Вақтинча олиб кирилаётган айрим товарларга нисбатан божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш қўлланиладиган товарларнинг рўйхати ва озод этиш шартлари, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари тасдиқланди
Янги сонларда ўқинг
2026, 30 июнь№ 26
- Божхона ва ОАВ: ишончли ҳамкорлик
- Импорт қилинган товар божхона қийматидан паст нархда сотилганда…
- 2026 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- «Солиқ соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Чет элдаги иш стажи, кўчиб ўтиш қоидалари, тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида...




