Геологлар учун касб байрами ва фахрий унвон белгиланиши мумкин
ҚҲТБТ порталида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвонини таъсис этиш ва Геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳалари эълон қилинган
Тез бузиладиган юкларни автомобилда ташиш учун гувоҳнома зарур
Вазирлар Маҳкамасининг 7.04.2018 йилдаги 277-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Импорт божлари ставкаларининг қарийб 45%ини пасайтириш таклиф этилмоқда
Ушбу шарҳда божхона тарифларини тартибга солиш соҳасида киритилиши режалаштирилаётган асосий ўзгартиришлар таҳлил қилинган. Хусусан, импорт божхона божлари ставкаларининг таклиф этилаётган қийматлари батафсилроқ ўрганилган
Давлат дастурига киритилган лойиҳалар қандай молиялаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2018 йилдаги 274-сон қарори Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси фаолиятини тартибга солади
Жамоатчилик назорати қонун билан тартибга солинди
«Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Ишлаб чиқарилганига 20 йилдан ошган юк машиналари Қамчиқ довони орқали юк ташиши тақиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2018 йилдаги 268-сон қарори билан «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташиш тартибга солинди
Депутатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритишни таклиф этмоқда
12 апрелда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар
Божхона кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилади
Президентнинг 12.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди
Темир йўлда ташишни лицензиялаш тартиби ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 9.04.2018 йилдаги 278-сон қарори билан маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялашнинг янгиланган тартиби тасдиқланди
BPM-тизимлар қанчалик самарали
Бизнес жараёнларини бошқаришнинг BPM-тизимларидан фойдаланадиган менежерлар сони тобора ортиб бормоқда. Уларнинг нимаси фойдали ва қандай дастурий таъминотни танлаш керак? «OLSOFT» компанияси вакили Тимур Шарапов маслаҳат беради
«Сирдарё» ЭИЗ ташкил этилмоқда
Президентнинг 12.04.2018 йилдаги «Сирдарё» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Штатдаги бухгалтер ёки аутсорсинг: қайси бири яхши
Бухгалтерия ҳисобини қандай ташкил қилган маъқулроқ? Аутсорсингга берибми? Бухгалтер ёллабми? Бу масалалар тадбиркорлар учун бошқотирма мисоли. Эксперт ёрдамида «тарафдор» ва «қаршилар» фикрини солиштириб кўришни таклиф этамиз
Давлат мукофотларига доир тақдимнома киритишга ким ҳақли
«Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди (ЎРҚ–473-сон, 11.04.2018 й.)
СЧР хизмати учун тўланган маблағлар нималарга сарфланади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.04.2018 йилдаги 267-сон қарори билан фуқароларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги (СЧР) хизмати учун тўлаган маблағларидан мақсадли фойдаланишни ташкиллаштиришга тегишли Ҳукуматнинг айрим қарорларига тузатишлар киритилди
Фуқаролик-ҳуқуқий шартномани қандай тўғри тузиш мумкин
Кўпинча тадбиркорлар ва мутахассислар фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиш орқали меҳнат муносабатларини расмийлаштиришади. Амалиёт шуни кўрсатадики, бунда улар мураккабликларга дуч келишади. Нималарга эътибор бериш керак? Батафсил – шарҳимизда
2019 йилдан бошлаб кинога электрон чипталар сотилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2018 йилдаги 272-сон қарори билан Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом ва 2018–2019 йилларда миллий кинопрокат тизимини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди
Янги давлат хизматлари жадал жорий қилинади
Президентнинг 11.04.2018 йилдаги «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар қонунийлаштирилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган лойиҳада йил охиригача ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича акция ўтказиш таклиф этилмоқда
42 та лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомили бекор қилинди
Адлия вазирлиги Telegram тармоғидаги каналида Президентнинг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганлиги ҳақида хабар берди
Давлат харидлари: талаблар ва амалга ошириш тартиби белгиланди
9.04.2018 йилдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ–472-сон Қонун қабул қилинди
Тошкентдаги квартираларга паспорт расмийлаштирилади
Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг хабар беришича, 16.04.2018 йилдан бошлаб пойтахтдаги кўп қаватли уйларда жойлашган квартиралар эгаларига кадастр йиғмажилди ва ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ўрнига квартиранинг кадастр паспорти берила бошланади
Ташқи сектор статистикаси – халқаро қоидалар бўйича
Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2018 йилдаги 263-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
2018 йилда Ўзбекистон 8 млн 235 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиради
Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2018 йилдаги «Сабзавот-полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 258-сон қарори эълон қилинди
Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2018 йилдаги 276-сон қарори билан Марказ Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилмоқда
Корпоратив карта: нималарга сарфланади?
Апрель ойидан бошлаб корпоратив пластик карталардан амалга оширишга рухсат этилган тўловлар рўйхати кенгайтирилди. Мазкур вазиятни солиқ ва бухгалтерия қонунчилиги масалалари бўйича маслаҳатчи Игорь Аипкин шарҳлаб беради
Гул дўкони фойда келтириши учун нима қилиш керак
Ушбу шарҳда гул дўкони очишнинг айрим жиҳатлари ҳақида сўз юритилади
«Менинг фикрим» махсус портали ишга туширилади
UZINFOCOM ягона интегратори ишлаб чиқувчилари томонидан яратилган портал 20 апрелдан тест режимида ишга туширилади
Валюта омонати гаровга берилганда тўланадиган кредит миқдори оширилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2707-2, 3.04.2018 йил) билан Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер солиғининг бир қисми қандай қайтарилади
2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Бандлик ва ишсизликни ҳисобга олиш тартиби ўзгармоқда
Меҳнат ресурслари, бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Ишловчилар, ўзини ўзи банд қилганлар, ишсизлар ва аҳолининг бошқа тоифалари тўғрисидаги маълумотлар турли идораларнинг маълумотлар базаларидан тўпланади ва «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро платформаси орқали узатилади.
Пенсия тизими янги рақамли форматга ўтказилади
2027 йил 1 январдан бошлаб Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилишни тўхтатади, «Менинг пенсиям» хизмати орқали эса келажакдаги пенсия миқдорини ҳисоблаш ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлади.
Кўп қаватли уйлар қурилиши устидан назорат кучайтирилди
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияларнинг рухсати талаб этилади. Бундай рухсатномасиз кўп қаватли уйларни қайта қурганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилди.
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.
«Электр хавфсизлиги ойлиги»: мақсад ва вазифалар
Вазирлар Маҳкамаси томонидан электр токидан шикастланиш хавфини камайтириш, ёнғинларнинг олдини олиш ва электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш маданиятини оширишга қаратилган профилактик ва маърифий тадбирлар мажмуаси тасдиқланди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 20 октябрь№ 42
- Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар
- Ертўлалар аҳолининг умумий мулки бўлиб қоладими?
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)
- Маҳсулот кодини қачон олдиндан билиб олган маъқул



