
Ёлғиз кекса шахслар «Инсон» марказларида тиббий кўрикдан ўтказилади
2024 йил 1 январга қадар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг мурожаатларини тезкор кўриб чиқишга мўлжалланган «Ишонч телефони» рақами ишга туширилади.

Давлат тиббий ёрдамнинг қандай турларини кафолатлайди
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати тасдиқланди.

Медиаторлар реестрга давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали киритилади
Шунингдек мурожаатни кўриб чиқиш муддати қисқартирилмоқда

Пуллик автобанлар қурилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек йўлларни эксплуатация қилиш ишларига тажриба-синов тариқасида хусусий сектор жалб этилади

Муқобил энергия ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа давом эттирилади
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги «Sejin G&E Co. Ltd» компаниясига полигонлар ва уларда жойлашган бино ва иншоотларни чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш учун бепул фойдаланишга ўтказиб беради.

Соғлиқни сақлаш соҳасида қонунчиликни тизимлаштириш ва кодификациялаш жорий қилинади
Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли соғлиғини сақлаш кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

«Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиш жараёни осонлаштирилади
Эндиликда аризаларни қоғоз шаклида тақдим этиш талаб этилмайди.

Хусусий мулкдорларнинг мулклари соддалаштирилган тартибда сотилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Мулкларни «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Чарм-пойабзал ва мўйна ишлаб чиқарувчилар қандай қўллаб-қувватланади
Мазкур тармоқлар корхоналари томонидан хорижда дўконлар ташкил этиш учун алоҳида қарорларсиз йилига 50 минг АҚШ долларигача маблағни чет элга ўтказишга рухсат берилади.

Ноқонуний текширувлар олдини олиш учун нима қилиш керак
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади.

Фармацевтика маҳсулотларини кафолатли харид қилиш шартномалари 10 йилга тузилади
Маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини кафолатли харид қилишнинг янги механизми 2024 йил 1 январдан жорий этилмоқда.

Саноатнинг базавий тармоқлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилди
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маҳаллий саноат тармоқларида ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт, маҳаллийлаштириш ва саноат зоналарини ривожлантириш масалалари учун масъул ҳисобланади.

Метрода нималар тақиқланган
Метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиш қоидалари тасдиқланди

Болалар буллингга учраганда уларга ҳимоя ордери берилиши режалаштирилмоқда
«Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бошланди
Унинг асосий вазифаларидан бири –хизматлар бозорида рақобатни шакллантириш ва жозибадор инвестиция муҳитини яратиш орқали ташиш жараёнларига хусусий инвестицияларни жалб қилиш.

Чегараолди яйловларда молларни фақат кундузи ўтлатишга рухсат берилади
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси бундай ерлардан фойдаланиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини шакллантиради.

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва бўлиш тартиби белгиланди
Аризани ЯИДХП, давлат хизматлари маркази ёки Кадастр агентлиги веб-сайти орқали йўллаш мумкин.

Оммавий тадбирлар тоифалари аниқлаштирилди
Алоҳида тоифадаги оммавий тадбирлар жумласига Янги йил, Наврўз байрами, Мустақиллик куни, Хотира ва қадрлаш куни, Қурбон ҳайити ва бошқалар киради.

Давлат даромадига олинган мол-мулкларни аукцион орқали сотиш соддалаштирилмоқда
Савдо ўтказиш муддати – 5 иш куни ичида.

Соғлиқни сақлаш бошқармалари депутатлар олдида ҳисобот беради
Янги қонун соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни кенгроқ хабардор қилишга қаратилган.

Фуқароларга қонунчилик ташаббуси берилиши мумкин
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

ННТ ўз лойиҳалари учун ташқи манбалардан маблағларни қандай олади
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ташкил этилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузурида тизим ходимларининг малакасини ошириш Маркази ҳам фаолият кўрсатади.

Давлат чегарасини кесиб ўтишда ундириладиган айрим йиғимларни тўлаш муддати узайтирилмоқда
Йиғимларни QR-код орқали тўлаш мумкин.

«Яшил энергия» сертификатлари: қўшимча чоралар
Сертификатларни товар-хомашё биржаси орқали реализация қилиш мумкин. Сертификатларни ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш ҳамда назорат қилиш ишлари «Яшил» иқтисодиёт лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилади.

Майнинг фаолияти учун рухсатномалар бериш тартиби белгиланди
Майнингни амалга ошириш натижасида олинган крипто-активлар крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган крипто-биржалар орқали сотилиши мумкин.

“Яшил” кредитлар бўйича фоизлар қоплаб берилади
Компенсация Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

Коллеж ва техникумларда таълим олаётган қизларга грант ажратилади
Маблағлар қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида касб эгаллаш учун ажратилади.

МИБ Мажбуриятлар реестрини юритади
Реестрдаги маълумотлар 10 йил сақланади ва унга ижро ҳужжати тўғрисидаги маълумотларнинг киритилиши қарздорни банкрот деб топиш тартибига тўсқинлик қилмайди.

Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади
"Инсон" маркази томонидан берилган ваучер бўйича ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари кўрсатилган хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланадиган субсидия кўринишида қопланади.

1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устамалар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан сув хўжалиги бирлашмалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

«Яшил» давлат харидлари тизими жорий этилмоқда
2026 йил 1 январдан бошлаб энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид ҳужжатларига экологик мезонлар мажбурий тартибда киритилади.

Айрим товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритилди.

IT соҳасида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади
Вазирлар Маҳкамаси зарур ҳолларда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида яратилган мактаблар сонини кўпайтириш ҳуқуқига эга.

Баъзи ўқувчиларга тўгараклар учун харажатларининг бир қисми қопланади
Ўқувчилар бир вақтнинг ўзида кўпи билан иккита тўгаракни танлаши ва уларга кўпи билан 9 ой қатнашиши мумкин.

Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
Эндиликда давлат хизматчилари ҳар куни жисмоний тарбия билан шуғулланишади.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради