Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар учун касса операциялари қоидалари ўзгарди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 сентябрда 1719-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Қонун ижроси депутатлар назоратида
Ўтган йили Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонун қабул қилинишининг зарурлиги давлатимиз раҳбари томонидан “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгилаб берилган эди
Банкларда депозит операциялари янги йўриқномага асосан амалга оширилади
2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 26 августда 2711-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома тасдиқланди
Иш берувчи ШЖБПҲни ИДХЯПда очиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 595-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Юқори ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун белгиланган имтиёзлар
“Юқори ижтимоий ҳимояга муҳтож меҳнаткашларга белгиланган имтиёзлар” мавзусида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг бўлим мудири Маҳмуджон ИСАЕВнинг "norma.uz" портали ҳамда “Солиқ ва божхона хабарлари” ва “Норма маслаҳатчи” газеталари учун изоҳлари
Иш берувчидан қарз қандай олинади?
Кишига катта маблағ зудлик билан зарур бўлиб қолган кескин вазиятда банк кредитига мурожаат қилиш мумкин, қарз олиш учун ўз корхонасининг директори номига ариза ёзиб, бошқача йўл тутиши ҳам мумкин. Келинг, амалиётда бу қандай ишлашини кўриб чиқайлик
Ҳаммага “NORMAл куз” тилаймиз!
2015 йилнинг 7 сентябридан 7 октябрига қадар “Norma Hamkor” МЧЖ дастурий маҳсулотларга 25% гача чегирма тақдим этиладиган “NORMAл куз” акциясини ўтказади. Акция нафақат биз билан анчадан буён бирга бўлган фойдаланувчилар, балки сафимизга қўшилишга ҳеч қарор қила олмаётганлар учун ҳам ўтказилади
Адвокатлик амалиёти: яна бир бор сўров ҳақида
Адвокат сўровининг шакли ва мазмунига қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатларида белгиланмаган. Бу уларнинг ишида муайян қийинчиликлар туғдиради
Ҳайвонлар учун карантин режими белгиланди
Тошкент шаҳри ҳокимининг 2015 йил 25 августдаги 765-сон Қарори билан Тошкент шаҳрида ҳайвонларни карантинга қўйиш қоидалари тасдиқланди
Ўзбекистон пойтахтида суб маҳсулотлар билан савдо қилиш тартибга солинади
Тошкент шаҳри ҳокимининг 2015 йил 18 августдаги 752-сон «Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида ёз мавсумида тез бузиладиган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдосини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан суб маҳсулотларни (жигар, ичак, ошқозон, туёқ, ўпка, каллапочча ва ҳоказолар) ҳар йили ёз мавсумида (июнь ойидан октябрь ойига қадар) совутгич ускунлари билан таъминланмаган павильон ва савдо расталарида савдога чиқариш тақиқланди
«Reg-System»: юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилиш
Давлат статистика қўмитасининг қарори билан (Адлия вазирлиги томонидан 27.08.2015 йилда 2594-1-сон билан рўйхатга олинган) Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Фоизсиз қарзларга солиқ солинадими?
Солиқ тўловчилар учун бу савол асло назарий эмас, бир неча йилдан бери қизғин мунозарага чорлаяпти. Қонунчиликдаги ноаниқликлар баҳсга замин яратмоқда
Абитуриент PAYNET га боради
Ҳозир Ўзбекистоннинг барча минтақаларида турли тўлов дастакларидан фойдаланган ҳолда электрон тайёрлов тестларини сотиб олиш мумкин. Бундай имкониятни абитуриентларга “Менинг шаҳрим. Таълим” лойиҳаси тақдим этди
Аудиторлар ва бухгалтерлар учун танлов эълон қилинди
Ҳурматли амалиётчи аудиторлар ва бухгалтерлар! Сизларни «Энг яхши аудитор – 2015», «Энг яхши бухгалтер – 2015» ва «Энг яхши ички аудитор – 2015» республика танловида ўз кучингизни синаб кўришга таклиф этамиз
Сирдарё вилоятида экотуризм ривожлантирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 233-сон Қарори билан 2015-2017 йилларда Сирдарё вилоятининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш, замонавий хизмат кўрсатиш ва экотуризм объектларини барпо этиш дастури тасдиқланди.
Банкларнинг ликвидлилиги стресс тестлар орқали текширилади
Марказий банк Бошқарувининг қарори билан янги Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом тасдиқланди
Юрисконсультлар стажировкани қандай ўтайдилар
Адлия вазирининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 6 августда 2708-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди
Кредитлар учун таваккалчиликнинг фоизи белгиланди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда 2707-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги Низом тасдиқланди
Банклар ва уларга алоқадор бўлган шахслар
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда 2706-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги Низом тасдиқланди
Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бухгалтерия ҳисоби ўзгарди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда 1885-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартиришлар киритилди
Туристик хизматлар учун лицензияни ИДХЯПда расмийлаштириш ва узайтириш мумкин
ИДХЯПда туристик фаолият учун лицензия олиш ёки қайта расмийлаштириш юзасидан ариза тақдим қилиш бўйича янги хизмат йўлга қўйилди
Хусусий бизнес сабабсиз текширилмайди
Парламентда қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда, унинг бир қисмида хўжалик юритувчи субъектларни текширишни тизимлаштириш ҳамда уларни чеклаш тўғрисида қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш режалаштирилаётир
Муҳрлар ва юридик хулосаларни бекор қилиш, хусусий тадбиркорлар ва ҳомийлик
Парламентда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасининг ушбу ва бошқа бандлари хусусий секторни ҳимоя қилиш ва ривожлантиришга йўналтирилган
Юридик хизматларининг маълумотлар базасини янгилаш тартиби ўзгарди
Адлия вазирининг буйруғи билан (Адлия вазирлиги томонидан 29.07.2015 йилда 2285-1-сон билан рўйхатга олинган) Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Кунчиқар мамлакати университетларида ўқиш учун Япония грантлари
Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2015 йилдаги 206-сон қарори билан Ўзбекистон вакилларининг Японияда ўқишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ходимларга ҳисоблаб ёзиш бўйича ҳисоб-китобми? Бу осон!
“Жавоб берамиз!” хизматининг фойдаланувчилари ҳаммасидан ҳам кўра кўпроқ ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш, ЖШДС ҳисоб-китоби, таътил пули ҳамда касаллик варақаси ... ҳақида савол беришади. Маълумки, талаб таклифни юзага келтиради ҳамда буларни амалга оширишга ёрдам берадиган тизим бизда бор!
Абитуриентлар учун тестларга август ойи чегирмалари
Ўзбекистон абитуриентлари олий таълим муассасаларига тест синовларини топширишди. Ишонамизки, “Менинг шаҳрим. Таълим” туркумидаги электрон тестлар уларнинг кўпчилигига талаба бўлишларига ёрдам беради.
Иссиқ-Кўлгача поезд қатнайди
Ўзбекистон аҳолиси Иссиқ-Кўл кўлида дам олиш учун поездда бориши мумкин, бу ҳақда “Темирйўлпасс” АЖ ахборот хизмати хабар беради.
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштирилади
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида замонавий, шаффоф ва рақамлаштирилган бошқарув тизими жорий этилади.
Хусусий тиббиёт учун янги имкониятлар
Президентнинг ПФ-74-сон Фармонида нодавлат клиникаларнинг давлат тиббий суғуртаси тизимидаги иштирокини кенгайтириш, янги солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, ҳудудларда тиббий инфратузилмани ривожлантириш учун инвестиция механизмларини ишга тушириш назарда тутилган.
Йирик аҳоли пунктларида ФВВнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари ташкил этилади
Мақсад – республика туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, шунингдек, муҳим объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Гидроэнергетика: янги қувватлар, миллий лойиҳалар ва кенг кўламли инвестициялар
Гидроэнергетика тармоғини ривожлантириш қувватларни ошириш ва инвестицияларни жалб қилишга асосланади. Янги иншоотлар қуриш, миллий лойиҳалар моделини жорий этиш кўзда тутилган.
Коррупцияга қарши курашишда ҳокимларнинг масъулияти оширилади
ЎРҚ-1142-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига коррупциянинг олдини олиш, одил судловга эришишни кенгайтириш ва суд жараёнларини оптималлаштириш учун янги механизмларни яратишга қаратилган тузатишлар киритилди.
Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилганлик учун давлат божи миқдорлари камайтирилади
Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилганлик учун, Адлия вазирлигининг Aпелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиққанлик учун давлат божи миқдорлари юридик шахслар учун кескин камайтирилади.
Туризм соҳасида лойиҳа бошқаруви жорий этилмоқда
Президентнинг ПҚ-161-сон қарори ҳудудларда туризм инфратузилмасини комплекс ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган.
Электр таъминоти қоидалари янгиланди: шартномалар электрон шаклга ўтказилади
Энергия таъминоти соҳасини рақамлаштириш ва электр энергияси истеъмоли устидан назоратни кучайтириш давом этмоқда. Шартномаларнинг электрон шакли жорий этилиб, ҳисобга олинмаган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби аниқлаштирилди.
Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидия ва ссудалар бериш тартиби янгиланди
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар бериш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.



