Иқтисодиётда давлат иштироки қисқармоқда
Давлат корхоналари ва муассасаларини сақлаб қолиш, хусусийлаштириш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш заруратини аниқлаш учун уларнинг фаолиятини ҳар йили баҳолаш жорий этилади. Давлат улушларини хусусийлаштиришдан олдин Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг тегишли соҳадаги рақобат ҳолати тўғрисидаги хулосаси ҳам талаб этилади.
Бандлик ва ишсизликни ҳисобга олиш тартиби ўзгармоқда
Меҳнат ресурслари, бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Ишловчилар, ўзини ўзи банд қилганлар, ишсизлар ва аҳолининг бошқа тоифалари тўғрисидаги маълумотлар турли идораларнинг маълумотлар базаларидан тўпланади ва «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро платформаси орқали узатилади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилмоқда
Қишлоқ хўжалиги субъектлари учун бир қатор янги субсидиялар, жумладан, пахта ҳосили, ем-хашак экинлари ва совутилган гўшт импорти учун тўловлар кўзда тутилган. 2027 йилдан бошлаб тажриба тариқасида сув тежовчи суғориш технологиялари учун «натижавий субсидия» ҳам жорий этилади.
Кўп қаватли уйлар қурилиши устидан назорат кучайтирилди
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияларнинг рухсати талаб этилади. Бундай рухсатномасиз кўп қаватли уйларни қайта қурганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилди.
Пенсия тизими янги рақамли форматга ўтказилади
2027 йил 1 январдан бошлаб Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилишни тўхтатади, «Менинг пенсиям» хизмати орқали эса келажакдаги пенсия миқдорини ҳисоблаш ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлади.
Пахтачиликни ривожлантиришда «Янги агроном» ва «Устоз-шогирд» тизимлари жорий этилмоқда
Мутахассисларга замонавий агротехнологиялар ўргатилади, илғор агрокластерлар ва фермер хўжаликлари ўртасида менторлик алоқалари ривожлантирилади. Муваффақиятли «ўқитувчилар» ўзларига бириктирилган фермерларнинг ҳосилдорлигини оширганликлари учун пул мукофотлари олишлари мумкин бўлади.
Маҳаллалар ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда фаол иштирок этади
1 октябрдан Ўзбекистонда икки ойлик ободонлаштириш кампанияси бошланади, 2027 йилдан эса маҳаллаларда кўкаламзорлаштириш бўйича янги чора-тадбирлар пакети жорий этилади. Микроўрмонлар ва мини боғлар ташкил этиш, маҳаллаларга мутахассисларни бириктириш, яшил майдонлар учун ерлардан фойдаланишнинг янги қоидалари белгиланди.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотларнинг ягона реестри яратилади
«Таклиф сўрови» асосида давлат эҳтиёжлари учун харид қилиниши мумкин бўлган сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларнинг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тасдиқланди. Бундай харидлар қиймати БҲМнинг 2 500 бараваридан ошмаслиги керак.
Ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизими ислоҳ этилмоқда
Президент фармони билан энергетика соҳасини ривожлантиришнинг янги тамойиллари, жумладан, бозор механизмларини кучайтириш, рақобатни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш белгиланди. 2026 йил якунига қадар истеъмолчиларни 2050 йилгача энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Тошкентда жарима майдончаларига оид маълумотлар электрон форматга ўтказилади
2026 йил 1 октябрдан бошлаб тажриба тариқасида жарима майдончаларига ушлаб турилган автомобилларни олиб кириш, сақлаш, ҳисобга олиш ва олиб чиқиш «Жарима майдончаси» электрон модули орқали амалга оширилади. Транспортни олиб чиқиш учун рухсатнома ҳам QR-код билан электрон шаклда расмийлаштирилади.
Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак
2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш «Xavfsiz mehnat» тизими орқали сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилади. Янги қоидалар, шунингдек, ходимларнинг соғлиғига етказилган зарарни махсус текшириш ва қоплаш тартибини белгилайди.
Янги пенсия стратегияси: солиқ имтиёзлари ўрнига бизнес учун субсидиялар
Президентнинг «Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди (Лойиҳа IDси:10855).
Талабалар ўртасида олимпиадалар ўтказиш тартиби янгиланди
Талабалар ўртасида ўтказиладиган республика ва халқаро фан олимпиадалари ғолиблари шунингдек, уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади. Халқаро олимпиадада биринчи ўрин учун талабага БҲМнинг 100 баравари, ўқитувчига БҲМнинг 50 баравари миқдорида мукофот берилади.
Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда
Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унинг вазифаларига кириш ва малака имтиҳонларини ўтказиш, миллий сертификатлар бериш, тест тизимини ишлаб чиқиш, таълим тўғрисидаги хорижий ҳужжатларни тан олиш ва таълим муассасаларининг расмий ҳужжатларини апостиллаш киради.
Ижтимоий муассасалар пуллик хизмат кўрсатади
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муассасалари пуллик хизматлар кўрсатиши, ўз маҳсулотларини сотиши ва мулкини ижарага бериши мумкин бўлади. Олинган даромадлар ҳисобидан ходимларга лавозим маошининг 300 фоизигача устамалар белгилаш ва ҳар чоракда беш ойлик маошгача мукофотлар тўлашга рухсат берилади.
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул
Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари ҳар йили тўлов-контракт қийматининг 30 фоизи миқдорида чегирма олишлари мумкин бўлади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза бериш кифоя.
Узумнинг янги навларини етиштириш бўйича тажриба станцияси ташкил этилмоқда
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти қошида ўсимликларни «in vitro» усулида етиштириш технологиясини жорий этиш, узумнинг янги навларини тарқатиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий ресурстежамкор усулларни жорий этиш бўйича тажриба станцияси ташкил этилади.
Сув истеъмоли мониторинги дронлар ёрдамида амалга оширилади
«Сувхўжаликназорат» инспекциясига сувни тежайдиган технологиялар ва сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг қилиш учун учувчисиз учиш аппаратларини қўллашга рухсат берилди. Бунда дронлар ёрдамида ўтказилган тадбирлар текширув ҳисобланмайди ва «Ягона давлат назорати» тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.
Таълим муассасаларида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда
Бир қатор НҲҲга вояга етмаганларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш учун масъул шахслар томонидан уларга нисбатан жисмоний зўравонлик, камситиш ва ҳақорат қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Болаларга нисбатан зўравонлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган педагоглар бир йилга педагогик фаолиятдан четлаштирилади.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади
2027 йил 1 июлдан бошлаб шифокорлар ва фармацевтларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. 2030 йилгача у ихтиёрий бўлади, шундан сўнг фақат рўйхатдан ўтган мутахассисларга касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
Шифокорларни тайёрлаш «5+1» моделига ўтказилади
Тиббий таълимнинг янги тизими беш йиллик таълим ва умумий амалиёт шифокори малакасини олиш билан амалий тайёргарликнинг олтинчи йилини назарда тутади. Тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тўлиқ резидентура форматига ўтказилади, клиник ординатурада ўқиш эса бекор қилинади.
Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқаруви 2026 йил 16 сентябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда.
Суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва рақамлаштириш йўлга қўйилади. Аҳолини у билан таъминлаш учун ихтисослаштирилган "LPG-Trade" корхонаси ташкил этилиб, эҳтиёжманд фуқароларга давлат томонидан моддий кўмак кўрсатилиши кўзда тутилган.
Статистика соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
У замонавий халқаро стандартларга ўтиш, маъмурий ва рақамли маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, сунъий интеллект технологияларини жорий этишни назарда тутади. 2030 йилгача кичик бизнесга ҳисобот юкини 20 фоизга камайтириш режалаштирилган.
Судларни Давлат бюджетидан молиялаштириш кафолатлари белгиланди
Президент суд органларини фақат Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштиришни мустаҳкамловчи қонунни имзолади. Иқтисодий вазият ёки бюджет тақчиллигининг ўсишидан қатъи назар, судлар фаолияти учун харажатлар қисқартирилмайди, судлар эса бюджет лойиҳасини тайёрлашда мустақил иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Бухгалтер бўлишни хоҳловчилар диққатига
«Норма» ПРМ «Бухгалтерия ҳисоби – нолдан балансгача» ўқув курсига таклиф қилади
knigi.uz интернет-дўкони таклиф қилади
knigi.uz интернет-дўкони бошловчи бухгалтерларга фойдали бўлган китобларни таклиф қилади
Фойда солиғи қандай ҳисобланади, тўланади ва у бўйича ҳисобот берилади
«Норма» ПРМда Нигора Мадраимованинг 12 ва 13 апрель кунлари ўтказиладиган «2019 йил учун янги тартибда фойда солиғини ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва тўлаш тартиби» ўқув курсига қабул ниҳояланмоқда
Солиқлар билан қанчалик тез ва осон танишиб чиқиш мумкин
Бунда «Норма. Қонунчилик» ахборот-ҳуқуқий тизимига киритилган «Солиқ навигатори» ёрдам беради
Фойда солиғи. Барчаси ҳисоблаш, тўлаш ва ҳисобот ҳақида
«Норма» ПРМ Н. Мадраимованинг 12-13 апрель кунлари ўтказиладиган «2019 йил учун янги тартибда фойда солиғини ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва тўлаш тартиби» ўқув курсига таклиф қилади
2019 йилги солиқ қонунчилиги тўпламини қаердан сотиб олиш мумкин
knigi.uz интернет-дўкони ўрнатиладиган CD-диск версиясидаги «Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги» норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини эътиборингизга ҳавола этади
Иш ҳақини тўғри ҳисоблашда ким ёрдам беради
Март ойида «Norma» ПРМ иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш билан шуғулланувчи барча мутахассисларни ўқув курси ва семинарга таклиф этади. Экспертлар ушбу масъулиятли ишнинг барча жиҳатлари ҳақида батафсил сўз юритиб, саволларингизга жавоб берадилар
Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби
«Norma» ПРМ Н.Мадраимованинг «Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби» курсига сизни таклиф қилади
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер солиғининг бир қисми қандай қайтарилади
2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Банкротлик жараёнида тадбиркорларга махсус ҳисобварақлар очилади
МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.
Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди
Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.
Конституциявий суд тўғрисида янгиланган Конституциявий қонун қабул қилинди
Президент 14.10.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ-1181-сон Конституциявий қонунни имзолади.
Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 3 ноябрь№ 44
- 1 ноябрдан нималар ўзгаради
- Ичимлик суви ишлаб чиқариш ва етказиб бериш алоҳида ажратилади
- Олиб кирилгандан кейинги транспорт харажатлари: уларни божхона қийматидан чиқариш мумкинми?
- Пенсия тўлашни тўхтатиш, қайта ҳисоблаш ва олиш ёши тўғрисида...
- Чет эл хизмат сафарлари харажатлари қандай қопланади


