“Метрология тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади
Тегишли қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама учун тақдим қилинган
Давлат инновацияни барча йўллар билан қўллаб-қувватлайди
ҚҲТБТ порталида “Илмий ва инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилди
Лицензия битими тузиш тўхтатилади
“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунга тузатишлар лойиҳаси ишлаб чиқилди. У Савдо-саноат палатасининг форумида жойлаштирилган
Келаси йили ТИФ ТНнинг янги версияси жорий қилинади
ҚҲТБТ порталида Ҳукуматнинг тегишли қарорлари лойиҳалари жойлаштирилди
Автомобиль рақами белгиси қандай тикланади?
Автомобилнинг давлат рақами белгиларини йўқотиш ва шикастлаш сабаблари талай бўлиши мумкин – ЙТҲдан тортиб, ёвуз ниятлиларнинг ҳаракатларигача. Ушбу мақола давлат рақамини тиклашнинг қонуний тартиби хусусида
1 сентябрдан авто учун давлат рақамини алоҳида ҳақ эвазига танлаш мумкин бўлади
Президентнинг 11.07.2017 йилдаги ПҚ-3127-сон “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Маҳалла фаоллари кўкрак нишони билан тақдирланади
Президентнинг 13.07.2017 йилдаги ПҚ-3132-сон «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
МТРК янги асбоб-ускуналар билан қўшимча жиҳозланади
Президентнинг 27.06.2017 йилдаги ПҚ-3098-сон “Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Аудиторлар ва бухгалтерлар учун танлов эълон қилинди
«Энг яхши аудитор – 2017», «Энг яхши бухгалтер – 2017» ва «Энг яхши ички аудитор – 2017» республика танловларида иштирок этиш учун ташқи, ички аудиторлар ва бухгалтерлар таклиф қилинади
Паспорт олиш, прописка ва визани расмийлаштириш осон бўлади
Президентнинг қабул қилинган 11.07.2017 йилдаги ПҚ-3126-сон қарори миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган
“Қарши-Китоб” йўналиши бўйича тезюрар поезд қўйилади
“Йўловчи поездлар тезкор ҳаракатини ташкил этган ҳолда “Қарши-Китоб” темирйўл линиясини электрлаштириш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тартиби Президентнинг 10.07.2017 йилдаги ПҚ-3121-сон қарорида акс этган
КСЗ иштирокчилари имтиёзларни қандай олади
ҚҲТБТ порталида Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналари иштирокчи-ташкилотлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом эълон қилинди
«Samarkand City» туризм зонаси ташкил этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2017 йилдаги 450-сон “2017 — 2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Қишлоқ хўжалиги техникаси бир чорак мобайнида лизингга етказиб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2017 йилдаги 454-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди
Маҳаллий бюджет даромадлари қандай оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг эълон қилинган 29.06.2017 йилдаги 445-сон қарорида маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш резервларини аниқлашнинг батафсил механизмлари мустаҳкамланган
Текширувчилар ишини ким мувофиқлаштиради?
Президентнинг 4.07.2017 йилдаги ПФ-5102-сон фармони билан Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши таркиби янгиланди
Uzbekistan.travel туристик портали янгиланди
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон ҳақидаги янгиланган туристик портал ишга туширилганлигини эълон қилди
Кўпроқ хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар имтиёзлар олади
Президентнинг 23.06.2017 йилдаги ПФ-5094-сон фармони билан Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатига қўшимча киритилди
Меҳнат стажини электрон ҳисобга олишга икки босқичда ўтилади
Вазирлар Маҳкамасининг 4.07.2017 йилдаги 462-сон “Жисмоний шахслар меҳнат стажини электрон ҳисобга олишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби ўзгарди
Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2773-1, 2017 йил 28 июнь) билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
Президент ҳузурида Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссия ташкил этилди
Президентнинг 10.07.2017 йилдаги тегишли ПҚ-3119-сон қарори давлат раҳбари сайтида жойлаштирилди
Ички истеъмол бозоридаги нархлар барқарорлаштирилади
Президентнинг 23.06.2017 йилдаги ПҚ-3082-сон “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида” қарори имзоланди
Сувга қудуқларни бурғулаш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2017 йилдаги 430-сон “Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори эълон қилинди
Қачон босим остида ишлаётган ускуналар хавфсиз ҳисобланади
Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2017 йилдаги 427-сон “Босим остида ишлайдиган ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди
Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб-интернати очилади
2017 йил 23 июнда Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги 418-сон қарори қабул қилинди
Ислом Каримов номидаги стипендиянинг миқдори қанча?
Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 йилдаги 417-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Марказий банк банкларнинг ликвидлилик коэффициентини янгилади
“Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 52-моддасига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
ИИО қўриқлаш хизмати арзонлашади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 йилдаги 421-сон “Ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Ер тоифалари қандай ўзгаради
Агропорталда қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш учун аризалар қабул қилинади, компенсация тўловлари эса автоматик тарзда ҳисобланади.
Биноларнинг энергия самарадорлиги автоматик равишда баҳоланади
Турар ва нотурар биноларнинг энергия самарадорлигини тезкор баҳолаш тизими жорий этилиб, электр ва газни тежаш чоралари кенгайтирилмоқда. Шунингдек, энергияни тежашнинг кенг кўламли кўрсаткичларига эришиш учун "яшил" кредитлашни ривожлантириш режалаштирилган.
Қурбон ҳайитида етим болалар ва беморларга ёрдам берилади
Президент қарорида оғир аҳволдаги болалар ва онкологик касалликларга чалинган беморларни даволашни молиялаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга пул тўловлари бериш, масжид ва қабристонларни ободонлаштириш кўзда тутилган.
Солиқ органлари кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича бозор нархлари ва солиқ базасини қандай аниқлайдилар
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги 253-сон қарори билан кўчмас мулк объектлари ва ёғочдан тайёрланган қурилиш материаллари учун товарларнинг бозор нархини ва унинг асосида солиқ базасини аниқлаш тартиби белгиланган.
Ер ижарасини онлайн узайтириш мумкин бўлади
Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали ер участкалари ижара шартномаларини янги муддатга узайтириш тартиби тасдиқланди. Янги маъмурий регламент ариза топшириш муддатлари, рад этиш асослари ва қарорлар устидан шикоят қилиш тартибини белгилайди.
Президентнинг янги ПФ-95-сон Фармони солиқ маъмуриятчилигида нималарни ўзгартиради
2026 йил 1 июлдан солиқ тўловчилар учун текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
Ёшларни оилавий ҳаётга қандай тайёрлашади
Туман ва шаҳарларда психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий маслаҳат пунктлари очилади. Улар ёш оилаларга бола тарбияси, оилавий бюджет ва низоларнинг олдини олиш бўйича таълим бериш билан шуғулланади.
1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
"Сифатли давлат бошқаруви" дастури жорий этилмоқда
Унинг доирасида 2026 йилдан бошлаб вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар бошқарув самарадорлиги ва сифатининг ягона мезонлари бўйича мунтазам баҳоланади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 16 июнь№ 24
- Ўзбeк божхона тажрибасининг халқаро эътирофи: рақамлаштириш, соддалаштириш ва интeллeктуал божхона сари
- Қўллаб-қувватлаш шартлари
- 1 июлгача ва ундан кейин меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қандай тўлаш керак
- ККУни бошқаришда майдонга бош муҳандислар тушади
- Ресурс солиқларини қурилиш таннархига киритиш мумкинми?



