
1 мартдан нималар ўзгаради
norma.uz портали 2021 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди
Қонуннинг қабул қилинишидан мақсад аудиторлик фаолиятини тартибга соладиган ҳужжатларни унификациялаб ва тизимлаштириб ягона норматив-ҳужжатга жамлашдир.

Фаол фуқароларга коммунал тўловлар учун компенсация берилади
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш ҳамда уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича имтиёз бериш тизими жорий этилади.

Қишлоқ хўжалиги тузилмасида бир нечта бошқарма ташкил этилади
Шунингдек, унга ваколатлар доирасида тўғридан-тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштириш ва айбдор шахсларни жаримага тортиш ҳуқуқи берилди.

Оммавий тадбирлар режасини шакллантириш тартиби белгиланди
Календарь режалар тегишлича Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, пойтахт, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади.

Қашқадарё вилояти қишлоқ ва сув хўжаликлари қандай қўллаб-қувватланади
Рақамли технологияларни жорий этиш, ДХШ тамойиллари асосида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини сув билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Бўстонлиқ туманини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди
Унга қуйидагилар киради: хизматлар соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш.

Сувни тежайдиган технологияларга субсидиялар ажратилади
Маблағлар пахта, донли, сабзавот экинлари етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш, ерларни лазер ускунали текислагичлар билан текислашга харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилади.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати қандай қўллаб-қувватланади
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси корхоналарда халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш бўйича тадбирларни молиялаштиради.

Бухоро вилоятида 77,8 минг гектар ер майдони фойдаланишга киритилади
Бунга Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимига кирувчи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағларидан 300 млрд сўм йўналтирилади.

Заргарлик саноатида катта ўзгартиришлар амалга оширилади
Ўзбекистон миллий заргарлик брендини жаҳонга танитиш мақсадида хорижий давлатларда ташкил этиладиган барча нуфузли кўргазмаларда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилади.

Автомобилни ижарага олишда фирибгарлардан қандай ҳимояланиш мумкин
Автомобилни кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш ёки лизинг хизматларини кўрсатувчи айрим тадбиркорларнинг фаолияти устидан шикоят қилган истеъмолчиларнинг мурожаатлари статистикаси муваффақиятдан йироқ.

Пойтахтнинг бозор ва савдо комплексларида ундириладиган янги йиғим миқдорлари тасдиқланди
Ижара тўловлари ставкалари ва Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари пойтахт ҳокимининг қарори билан белгиланди.

Тиббиётни рақамлаштириш учун янги корхона ташкил этилади
Президент томонидан 23 февраль куни «Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

«Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ қандай фаолиятни амалга оширади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори илан «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Миллий гвардия тузилмаси қайта ташкил этилади
Миллий гвардиянинг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланадиган Қўриқлаш бош бошқармаси ташкил этилади.

Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишлар қандай амалга оширилади
Ушбу соҳани тартибга солувчи бир қатор ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

Жазони ижро этиш муассасаларига ташрифни ташкил этиш тартиби белгиланди
У республика, халқаро ва маҳаллий ННТлар ҳамда ОАВлари вакиллари, дипломатик корпус ходимларига татбиқ этилади.

Ғузор туманида олимпия мактаби ташкил этилади
Унинг вазифаси - олимпия ва миллий спорт турлари бўйича спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш.

«Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилди
Лойиҳа муҳокама учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилди, амалдаги Қонун Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган.

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш хусусий ташкилотларга топширилади
«Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокама учун порталга жойлаштирилди.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг веб-сайтларида қандай ахборотлар жойлаштирилиши лозим
Расмий веб-сайтларга қўйиладиган талаблар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган махсус низом билан белгиланган.

Ёғочсозлик хом ашёси импортини қандай қисқартириш мумк
Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган жами 3 173 гектар ерларда турли дарахт турлари экилади.

Жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари янги институтлар билан тўлдирилди
Жиноят процессига кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, дастлабки эшитув ва айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув киритилди.

Фармацевтика техник университети ташкил этилади
У Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерига киради.

Боботоғ ҳудудини ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
Ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури янги ташкил қилинадиган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кластер ташкилотлари учун солиқларнинг камайтирилишини ўз ичига олади.

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бизнесни қандай қўллаб-қувватлайди
Унинг вазифалари орасида - аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, тадбиркорлик субъектларини номолиявий қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш.

Ўзбекистонда сунъий интеллект технологиялари жорий этилади
Улар қишлоқ хўжалиги, банк, молия, солиқ, энергетика ва бошқа соҳаларда қўлланилади.

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Кўчмас мулкни оммаавий баҳолаш 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026-2027 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йил ва ундан кейинги йилларда қолган ҳудудларда ўтказилади.

Тўрт ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул параметрлари белгиланди
Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.

Ўйин ташкилотчиларининг мажбуриятлари белгиланди
Тегишли ҳужжатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруқлари билан тасдиқланган.

"Яшил" ташаббуслар қандай қўллаб-қувватланади
Президент ЎРҚ-1073-сон "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Мустақиллик байрамига тайёргарлик бошланди
Байрам тадбирлари "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида ўтказилади.

Мактаб битирувчиларига касб-ҳунар таълими тўғрисида сертификат берилади
Амалий имтиҳон касб-ҳунар таълими ўқув дастури асосида ўтказилади, амалий топшириқни бажариш учун икки соатгача вақт ажратилади.

Солиқ низоларини ҳал қилиш вақти қисқаради
Бунинг учун солиқ, иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги мутахассислардан иборат Эксперт кенгаши тузилади.

Сунъий интеллектни жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар белгиланди
Булар фармацевтика бозори эҳтиёжларини таҳлил қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини башорат қилиш, қуёш панелларини ўрнатиш жойларини аниқлаш ва бошқаларни ўз ичига олади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимига халқаро стандартлар жорий этилмоқда
Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда ишлаб чиқариш муҳити тўғрисидаги 155-сонли Конвенцияси қоидалари миллий қонунчиликка жорий (имплементация) қилинмоқда.