Enterprise Uzbekistan рақамли технологияларни ривожлантириш учун махсус ҳуқуқий режимга эга бўлади
Президент томонидан Enterprise Uzbekistan рақамли технологиялар халқаро маркази фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи Конституциявий қонун имзоланди. Марказ резидентлари учун 2100 йилгача бўлган даврда инвестициялар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро стандартларни, шунингдек солиқ ва бошқа имтиёзларни назарда тутувчи махсус тартибга солиш режими белгиланади.
Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази ташкил этилмоқда
Тошкент шаҳрида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази ЮНЕСКО билан ҳамкорлик доирасида ташкил этилмоқда. У халқаро тадқиқотлар ва таълим дастурлари, болаларни эрта ривожлантириш, педагог кадрларни тайёрлаш, шунингдек, 2030 йилгача мактабгача таълим соҳасидаги Тошкент декларацияси ижроси юзасидан мониторингни амалга ошириш билан шуғулланади.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга вақтинчалик бошпана бериш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига жойлаштириш тартибини белгилади. 2026 йил 1 октябрдан бошлаб муайян яшаш жойига эга бўлмаган муҳтож оилаларга ҳам муниципал турар жойлар имтиёзли ставкада ижарага берилади.
Кўп квартирали уйлардан техник фойдаланиш нормалари янгиланди
Бошқариш органлари фасадлардаги нуқсонларни бир ой ичида бартараф этишлари, магистрал тармоқлардан фойдаланиш имкониятини таъминлашлари ва лифтлар хавфсизлиги бўйича янги талабларга риоя қилишлари шарт бўлади. Шунингдек, кириш йўлакларига кондиционерлар ва иситиш қурилмаларини ўзбошимчалик билан ўрнатиш тақиқланади.
Бизнес учун янги қонун: 8 та асосий ўзгариш
Асоссиз текширувлардан ҳимоя қилиш, бизнеснинг янги тоифалари, тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестри ва хусусийлаштириш натижаларининг ҳуқуқий дахлсизлиги – Ўзбекистонда тадбиркорлар учун фаолият шартларини ўзгартирадиган ЎРҚ-1168-сон Қонун (17.08.2026 й.) имзоланди.
Тадбиркорлик субъектларининг лицензияланадиган бозорларга кириши соддалаштирилди
Тадбиркорлар учун «Бизнесга лицензиясиз кириш» режими жорий этилади. Унинг доирасида айрим фаолият турларини лицензиясиз ёки рухсатномасиз вақтинча амалга ошириш мумкин бўлади. Шунингдек, архивда сақлаш қоидалари янгиланди: электрон ва нодавлат архивлар ташкил этилиши назарда тутилган.
Янги қоидалар асосида муддатли тўловга сотиш
2027 йил 1 январдан бошлаб муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти МБ томонидан тартибга солинади. Янги қоидалар операторларни махсус реестрга киритишни, муддатли тўлов муддати ва қўшимча тўловлар миқдорини 12 ой билан чеклашни, шунингдек истеъмолчиларнинг жарималар ва комиссияларсиз муддатидан олдин тўлов ҳуқуқини назарда тутади.
Фуқаролар ва тадбиркорларнинг судларга мурожаат қилиш жараёни соддалаштирилди
Бир қатор НҲҲга фуқаролар ва тадбиркорлар учун одил судловдан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди. Улар дастлабки эшитувларни жорий этишни, маъмурий жараёнларда давлат органлари вакилларининг мажбурий иштирокини ва мамлакатдан ташқаридаги судлар юрисдикциясини кенгайтиришни назарда тутади.
Президент Администрацияси тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинди
У Президент Администрациясининг мақоми, ваколатлари ва иш тартибини белгилайди, унинг давлат бошлиғи фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлашдаги ролини мустаҳкамлайди. Ҳужжат, шунингдек ПАнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини тартибга солади ва унинг мансабдор шахслари учун ҳуқуқий кафолатларни белгилайди.
Суд жараёнига замонавий ҳуқуқий механизмлар жорий этилмоқда
Президент суд тизимини кенг кўламли ислоҳ қилишни назарда тутувчи «Одил судлов – 2030» стратегиясини тасдиқлади. Ҳужжат одил судловнинг мустақиллиги ва оммабоплигини ошириш, судгача бўлган босқичда суд назоратини кучайтириш ва ягона суд тизимини шакллантиришга қаратилган.
Самолётлар, поездлар ва автобуслардан кимларга бепул ва имтиёз асосида фойдаланиш ҳуқуқи берилади
2026 йил 1 октябрдан бошлаб уруш иштирокчилари, уларга тенглаштирилган шахслар, уруш оқибатида ногиронлиги бўлган фуқаролар, шунингдек Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган шахслар ҳаво йўловчи транспорти, темир йўл ва шаҳарлараро автобус транспортидан бепул ёки 50 фоиз имтиёз асосида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини ким ва қандай юритади
«Солиқ-сервис» акциядорлик жамияти томонидан фермерларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди. Низом (11.08.2026 й. АВ рўйхат рақами 3921-сон) фермер хўжаликларига бухгалтерия хизматларини кўрсатиш регламентини мустаҳкамлаб қўяди.
Раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчисининг вазифалари белгиланди
Уларнинг вазифаларига тил тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш, ҳужжатларни лингвистик экспертизадан ўтказиш ва соҳавий атамалар луғатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш киради.
Чорвачилик ва балиқчилик хўжаликларидаги лойиҳалар учун имтиёзлар кенгайтирилди
Тадбиркорлар комплексларни ташкил этиш ва наслли чорва молларини харид қилиш учун 5 млрд сўмгача, наслли чорва моллари ва балиқ етиштириш бўйича алоҳида лойиҳалар учун эса йиллик 10 фоиз ставкада 20 млрд сўмгача кредитлар олишлари мумкин бўлади.
Риэлторлар ишига қўйиладиган талаблар янгиланди
«Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди, у кўчмас мулк бозори мутахассисларига нисбатан янги талабларни ва риэлторлик фаолиятини расмий равишда юритиш тартибини белгилайди.
Пулли йўлларни ташкил этиш қоидалари қонун билан мустаҳкамланди
«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири йўл тармоғини қуриш, ундан фойдаланиш ва уни сақлашни тартибга солади. Пулли автомобиль йўлларининг фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асослари ҳамда ҳайдовчиларга бепул муқобил йўналиш мавжудлиги кафолатлари жорий этилмоқда.
Чорвачилик тармоғи: янги субсидиялар ва сервис кўмаги
Субсидиялар наслдор чорва молларини сақлашга ва соҳавий агентлик ҳузурида ихтисослаштирилган сервис корхонасини ташкил этишга йўналтирилади. Янги механизмлар наслчилик чорвачилигини кенгайтириш, чорва моллари импортини соддалаштириш ва фермер хўжаликларини комплекс кузатиб боришни яхшилаш имконини беради.
Инклюзив таълим янада қулай бўлади
Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўлами кенгаймоқда. Бундай болаларни эрта аниқлаш, индивидуал таълим режаларини жорий этиш, ассистив воситалар билан таъминлаш ҳамда мактабларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.
Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш тизими ислоҳ қилинмоқда
Ислоҳот одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий интеграция қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Жабрланганларни идентификация қилишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилмоқда, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини қандай ошириш мумкин
Хавфли чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Улар чиқиндилар ҳаракатини рақамли мониторинг қилишни, улар билан ишлашни мажбурий режалаштиришни, давлат назоратини кучайтиришни ҳамда радиоактив ва кимёвий хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини оширишни назарда тутади.
Бошпанасиз шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ёрдам кўрсатиш тизими ўзгармоқда. Суд қарори билан мажбурий жойлаштириш ўрнига ижтимоий марказларда ихтиёрий равишда бўлиш тартиби жорий этилиб, бунда вақтинчалик бошпана, ижтимоий хизматлар, касбга ўқитиш ва ишга жойлашишга кўмаклашиш назарда тутилмоқда.
Шахсга доир маълумотлар ҳимоясини қайси давлатлар таъминлайди
Вазирлар Маҳкамаси шахсга доир маълумотларнинг бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи 49 та чет давлат рўйхатини тасдиқлади. Маълумотларни трансчегаравий ўтказиш тартиби белгиланди, уларни бошқа мамлакатларга ўтказишда талаблар ўрнатилди ҳамда шахсга доир маълумотлар сизиб чиққанлиги ҳақида мажбурий хабардор қилиш муддатлари жорий этилмоқда.
Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби такомиллаштирилмоқда
2026 йил 1 октябрга қадар фойдали қазилмалар захиралари баҳосини ҳисоблаш тартиби ишлаб чиқилади, ер қаъри участкалари кадастрига оид маълумотлар эса “Геомониторинг” ахборот тизимига киритилади. Ер қаъридан фойдаланиш қиймати ва аукцион тартиб-таомиллари ўзгаради.
Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агентлик фаолияти бўйича қабул қилинган НҲҲлар идоранинг ваколатларини, Тармоқни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг фаолияти тартибини белгилайди, шунингдек, озуқа-ем базасини ривожлантириш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирларини ўз ичига олади.
Ўқувчи ва талабалар хавфсизлиги қандай таъминланади
Давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотларининг хавфсизлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. «Хавфсиз таълим» концепциясини жорий этиш, мактаб ва олий таълим муассасаларини замонавий қўриқлаш ва видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш назарда тутилган.
Импорт қилинадиган маҳсулотларга тариф квоталарини жорий этиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси импорт қилинадиган маҳсулотларга тариф квоталарини жорий этиш механизмини ва уларни импортчилар ўртасида тақсимлаш қоидаларини белгиловчи низомни тасдиқлади. Ҳужжат ЖСТга аъзо бўлишга тайёргарлик доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, квоталарни маъмурий бошқариш тамойилларини белгилайди ҳамда уларни тенг ҳуқуқлилик ва камситмаслик асосида тақсимлашни кафолатлайди.
Ўқитувчиларни сертификатлашнинг янги тизими нима беради
Бошланғич синф ўқитувчиларининг билими ва педагогик маҳоратини кўп босқичли текшириш жорий этилади. Имтиҳонларни ўтказиш, сертификатлар реестрини юритиш ва апелляция бериш тартиби белгиланди. B+ ва ундан юқори сертификатга эга ўқитувчилар учун сертификатнинг амал қилиш муддати давомида маошнинг 15 фоизи миқдорида устама тўланади.
Спорт мактабларида ихтисослашув жорий этилади, мураббийлар эса оммавий спорт учун рағбатлантирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 407-сонли қарорида мактабларни спорт турларига ихтисослаштириш, ўзини ўзи банд қилган мураббийларни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, янги ойлик устамаларни жорий этиш ва аҳоли пунктларида спорт клубларини ривожлантириш учун рағбатлантириш чораларини кўриш назарда тутилган.
Бухгалтер бўлишни хоҳловчилар диққатига
«Норма» ПРМ «Бухгалтерия ҳисоби – нолдан балансгача» ўқув курсига таклиф қилади
knigi.uz интернет-дўкони таклиф қилади
knigi.uz интернет-дўкони бошловчи бухгалтерларга фойдали бўлган китобларни таклиф қилади
Фойда солиғи қандай ҳисобланади, тўланади ва у бўйича ҳисобот берилади
«Норма» ПРМда Нигора Мадраимованинг 12 ва 13 апрель кунлари ўтказиладиган «2019 йил учун янги тартибда фойда солиғини ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва тўлаш тартиби» ўқув курсига қабул ниҳояланмоқда
Солиқлар билан қанчалик тез ва осон танишиб чиқиш мумкин
Бунда «Норма. Қонунчилик» ахборот-ҳуқуқий тизимига киритилган «Солиқ навигатори» ёрдам беради
Фойда солиғи. Барчаси ҳисоблаш, тўлаш ва ҳисобот ҳақида
«Норма» ПРМ Н. Мадраимованинг 12-13 апрель кунлари ўтказиладиган «2019 йил учун янги тартибда фойда солиғини ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва тўлаш тартиби» ўқув курсига таклиф қилади
2019 йилги солиқ қонунчилиги тўпламини қаердан сотиб олиш мумкин
knigi.uz интернет-дўкони ўрнатиладиган CD-диск версиясидаги «Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги» норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини эътиборингизга ҳавола этади
Иш ҳақини тўғри ҳисоблашда ким ёрдам беради
Март ойида «Norma» ПРМ иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш билан шуғулланувчи барча мутахассисларни ўқув курси ва семинарга таклиф этади. Экспертлар ушбу масъулиятли ишнинг барча жиҳатлари ҳақида батафсил сўз юритиб, саволларингизга жавоб берадилар
Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби
«Norma» ПРМ Н.Мадраимованинг «Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби» курсига сизни таклиф қилади
Хорижий маркетплейсларнинг солиққа тортилиши тартибга солинди
Янги қонун солиқ қонунчилиги ва электрон тижорат қоидаларига ўзгартиришлар киритди. Ҳужжатда товарларни электрон савдо платформалари орқали сотадиган хорижий компаниялар учун солиқларни ҳисобга олиш, ҳисоблаш ва тўлаш тартиби белгиланмоқда.
Жамоат хавфсизлиги: профилактика инспекторларига янги ваколатлар берилади
Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги иш тизими жорий этилмоқда. Маҳалла даражасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика инспекторларининг ваколатларини кенгайтириш ва уларнинг ишини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Давлат активлари ва ерларни сотиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди
Президентнинг ПФ-177-сонли фармони билан – 84 та компаниянинг акциялари, 1242 та кўчмас мулк объекти ва 8 минг гектар ерни сотиш, 85 та давлат корхонасини қайта ташкил этишга қаратилган бир йиллик режа белгиланди. Ҳужжатда тўловнинг янги шартлари, жумладан, 15 фоиз бўнак ва фоизсиз бўлиб тўлаш, шунингдек, сотилмаган активлар учун нархни босқичма-босқич пасайтириш механизми белгиланган.
Жамоат хавфсизлиги университетига курсантларни қабул қилиш кўпаймоқда
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Жамоат хавфсизлиги университетига йиллик қабул квоталари кундузги таълим учун 600 нафарга, масофавий таълим учун эса 300 нафарга оширилади. Ўринларнинг тўртдан уч қисми ИИВ тизими учун кадрлар тайёрлашга мўлжалланган.
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари ҳар йили тўлов-контракт қийматининг 30 фоизи миқдорида чегирма олишлари мумкин бўлади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза бериш кифоя.
Гидлар учун малака тоифалари жорий этилмоқда
2026 йил 1 декабрдан бошлаб гидлар ва гид-таржимонлар имтиҳон натижаларига кўра малака сертификатларини олишлари мумкин бўлади. Ҳужжатлар муддатсиз берилади ва улар ҳақидаги маълумотлар Гидларнинг ягона электрон реестрига киритилади.
Шифокорларни тайёрлаш «5+1» моделига ўтказилади
Тиббий таълимнинг янги тизими беш йиллик таълим ва умумий амалиёт шифокори малакасини олиш билан амалий тайёргарликнинг олтинчи йилини назарда тутади. Тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тўлиқ резидентура форматига ўтказилади, клиник ординатурада ўқиш эса бекор қилинади.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади
2027 йил 1 июлдан бошлаб шифокорлар ва фармацевтларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. 2030 йилгача у ихтиёрий бўлади, шундан сўнг фақат рўйхатдан ўтган мутахассисларга касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда.
Суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва рақамлаштириш йўлга қўйилади. Аҳолини у билан таъминлаш учун ихтисослаштирилган "LPG-Trade" корхонаси ташкил этилиб, эҳтиёжманд фуқароларга давлат томонидан моддий кўмак кўрсатилиши кўзда тутилган.
Судларни Давлат бюджетидан молиялаштириш кафолатлари белгиланди
Президент суд органларини фақат Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштиришни мустаҳкамловчи қонунни имзолади. Иқтисодий вазият ёки бюджет тақчиллигининг ўсишидан қатъи назар, судлар фаолияти учун харажатлар қисқартирилмайди, судлар эса бюджет лойиҳасини тайёрлашда мустақил иштирок этиш имкониятига эга бўлади.




