Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин Инспекцияга чақиришганда ўзингизни қандай тутишингиз керак Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
22.12.22

2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили

Президент парламентга ва Ўзбекистон халқига мурожаатнома билан чиқди. Унинг иқтисодий соҳага оид энг муҳим жиҳатлари – бизнинг шарҳимизда.

21.12.22

Нотариусларнинг тадбиркорларга кўрсатадиган хизматлари бўйича тариф белгиланди

Нотариуслар томонидан Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан ҳужжат берганлик учун йиғимтўлов миқдори белгиланди.

21.12.22

Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмаси такомиллаштирилмоқда

2024 йил якунига қадар қувватлантириш станциялари сонини 2 500 тага етказиш режалаштирилмоқда.

20.12.22

Давлат органларининг бўш турган кўчмас мулк объектлари мажбуран савдога чиқарилади

Давлат органига бўш турган объектдан самарали фойдаланиш учун уч ой муддат берилади.

20.12.22

Электромобилларни ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

Республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун утилизация йиғими, уларнинг хориждан олиб келинадиган бутловчи қисмлари, хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозлар, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар учун божхона божи бекор қилинади.

20.12.22

Ижтимоий муассасаларга 150 млрд сўм ажратилади

Мазкур маблағлар ихтисослаштирилган мактабгача ва ўрта таълим ташкилотлари ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларини таъмирлаш учун йўналтирилади.

20.12.22

Тушлик вақти 1 соатдан кам бўлиши мумкинми

Ташкилотда овқатланиш учун танаффус атиги 45 дақиқани ташкил қилади. Директор буни ташкилот ҳудудида ходимлар тезда тушлик қилиб олишлари мумкин бўлган ошхона мавжудлиги билан асосламоқда. Шу боисдан катта танаффус берилишига зарурат йўқ экан. У ҳақми?

20.12.22

Янги МК: асосий ўзгаришларнинг қиёсий жадвали

Янги Меҳнат кодекси амалдагисидан икки баравар катта, унда янги боблар ва кўплаб янги нормалар пайдо бўлди. Ўзгаришларни яхшироқ тушунишингиз учун қиёсий жадвалимиздан фойдаланинг.

20.12.22

Гендерга оид аудит ўтказиш тартиби белгиланди

“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди.

20.12.22

«Давлат назорати асослари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ҳужжатга назорат тадбирлари натижалари ва улар устидан шикоят қилиш тартиби тўғрисидаги боб киритилган. Бу жамиятга назорат қилувчи органлар ишини баҳолаш имконини беради.

19.12.22

Cуд экспертларини рейтинг тизими асосида баҳолашади

Баҳолаш натижалари бўйича улар моддий рағбатлантирилишлари ёки интизомий жазога тортилишлари мумкин.

19.12.22

МБнинг асосий ставкаси йиллик 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк бошқарувининг 15 декабрдаги йиғилишида шундай қарор қабул қилинди.

16.12.22

Ходимни меҳнат шартномаси бекор қилинаётгани тўғрисида қачон ва қайси муддатда огоҳлантириш керак

Ходим билан меҳнат шартномаси алоҳида асослар бўйича бекор қилинганда, иш берувчи уни бу ҳақда олдиндан огоҳлантириши шарт. Баъзи ҳолларда огоҳлантириш муддати пулли компенсация билан алмаштирилиши мумкин. Бундан ташқари, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари белгиланган ходимларнинг тоифалари мавжуд.

16.12.22

Ахборот соҳасидаги қонунчилик кодексга мужассамлаштирилади

Ахборот кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ушбу лойиҳа Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ахборот соҳасида муносабатларни тартибга солувчи ягона тизимлаштирилган ҳужжатдир.

16.12.22

Аҳоли бандлиги қандай таъминланади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш, аҳоли бандлигини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

15.12.22

Янги МК профессионал спортчиларнинг меҳнатини қандай тартибга солади

Амалдаги Меҳнат кодексида айрим тоифадаги ходимлар каби спортчилар билан меҳнат муносабатлари назарда тутилмаган. Янги Меҳнат кодекси эса махсус – «Спортчилар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари» бўлимини ўз ичига олади.

14.12.22

Сув ресурсларини бошқариш кластерларга берилади

Ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида уларни сақлаш, таъмирлаш-тиклаш, реконструкция ва модернизация қилиш учун кластерларга берилади.

14.12.22

Ўзбекистон МҲХСнинг 60 дан зиёд стандартлари ва шарҳларини тан олди

Эндиликда ушбу стандартлар республика ҳудудида қўлланилиши мумкин.

14.12.22

Илмий даражали тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

Қўшимча ҳақнинг аниқ миқдори 10 та мезондан келиб чиқиб белгиланади.

14.12.22

Ер ости сувларидан қандай оқилона фойдаланиш мумкин

Ер ости сувларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида улардан фойдаланувчилар ўз тасарруфидаги иншоотларни сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашлари керак.

13.12.22

Бензин нархини барқарорлаштириш бўйича чоралар тасдиқланди

Уч ой мобайнидан АИ-80 русумли бензинга акциз солиғи солинмайди.

13.12.22

2023 йил январь ойи учун таътил қандай расмийлаштирилади

Бугунги кунда кадрлар бўйича мутахассислар ходимларга 2022 йил декабрь ойида бошланувчи ва 2023 йил январь ойида тугайдиган таътилларни расмийлаштира туриб муаммога дуч келишмоқда.

12.12.22

Янги МК: меҳнатга ҳақ тўлаш (1-қисм)

Янги МК ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини максимал даражада батафсил баён қилди. Мавзу кенг ва қизиқарли, шунинг учун уни қисмларга ажратамиз.

09.12.22

Давлат божи миқдорлари камайтирилди

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун давлат божи миқдори уч бараварга қисқартирилди.

09.12.22

IAPBE сертификатини қандай олиш мумкин

Хушхабар – International Alliance of Professional Business Elites (IAPBE), бизнес-таълимни сертификатлаш бўйича мустақил уюшма ва халқаро ташкилот «NORMA» маҳсулотларидан фойдаланувчилар учун чегирмаларни таклиф этади.

09.12.22

Ходим ишни давом эттирса, фойдаланилмаган таътил қандай компенсация қилинади

Ходим ташкилотда 10 йилдан ортиқ меҳнат қилади, охирги 4 йил ичида йиллик асосий меғнат таътилидан фойдаланмаган. У 4 йил учун компенсация пулини олиб, ишлашда давом этмоқчи. Унинг бундай қилишга ҳаққи борми?

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Иш ҳақи, пен­си­ялар, сти­пен­ди­ялар ва на­фақалар миқдо­ри оши­ри­ла­ди

2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Ян­ги ҳосил­дан буғдой қан­дай ха­рид қили­на­ди

"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Қур­бон ҳай­ити 6 июн­да ни­шон­ла­на­ди

2025 йил 7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Ме­бель са­но­ати учун им­ти­ёз­лар ва пре­фе­рен­ци­ялар

Президент мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлади.

Ўрмон хўжа­ли­ги­ни рақам­лаш­ти­риш мар­ка­зи таш­кил эти­ла­ди

У ўрмонлар ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилади, замонавий технологияларни жорий этади ва бу соҳада сунъий интеллектдан фойдаланади.

Ўрмон фон­ди ер­ла­ри алоҳида муҳофа­за қили­на­ди

Ўрмон фонди ер майдонлари тоифасини ўзгартириш фақат Президент қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Тран­спорт қий­ма­ти­ни баҳолаш тар­ти­би бел­ги­лан­ди

Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритилди. Баҳоланаётган мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан бирини қўллайди.

ННТлар хо­ри­жий са­фар­лар ҳақида Ад­лия ва­зир­ли­ги­ни ха­бар­дор қила­ди

Сафрардан олдин унинг мақсади, учрашув/тадбир ўтказиладиган манзил, молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот бериш керак.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@vLswx: 05.03.25 00:07:42
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG????%2527%2522\'\": 05.03.25 00:07:33
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG'": 05.03.25 00:07:17
Шарҳлар: 3159
ўқиш

24.09.13
Гость_GRLpGpAG: 05.03.25 00:07:15
Шарҳлар: 3159
ўқиш