Пропан қуйиш шаҳобчалари сони камайтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2017 йилдаги 815-сон «Автогазтўлдириш компрессор станциялари тармоғини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичма-босқич ўтказиш ҳамда улар учун мўлжалланган газбаллон ускунасидан хавфсиз фойдаланишни таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Мамлакатимизда 2017 йил якунигача 86 шаҳар ва шаҳарлараро автобус йўналиши очилади
Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтказилган матубот анжуманида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги директори ўринбосари маълум қилди
Ўзбекистонда хорижий компаниялар фрилансерлари меҳнати мувофиқлаштирилади
Ҳаракатлар стратегисини амалга ошириш бўйича Давдат дастурига мувофиқ қонунчиликка меҳнат билан таъминлашнинг янги шаклларини жорий этиш жараёни олиб борилмоқда
«GM Uzbekistan альянси» ташкил этилди
Янги ташкил этилган альянс Ўзбекистон автомобиль саноатини янада ривожланишини таъминлайди, дейилган GM Uzbekistanнинг расмий сайтида
Ўзбекистонда ЭИЗ ва КСЗ бошқарувининг янги тизими жорий этилади
Президентнинг 25.10.2017 йилдаги ПҚ–3356-сон «Эрқин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
«Ўзпахтаёғ» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ тизимида молиявий инспекторлар пайдо бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 йилдаги 870-сон Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
ИИВ ЖИЭББ Марказлаштирилган жамғармаси маблағлари қандай сарфланади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 йилдаги 861-сон қарори билан ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг (ЖИЭББ) Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
ФВВ учун импорт ускуналар – энди тендерсиз
Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 йилдаги 863-сон «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий ва тузилмавий бўлинмалари моддий-техник базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Солиқ маслаҳатлари сифати назорат қилинади
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2940, 24.10.2017 йил) билан Солиқ маслаҳати миллий стандарти (5-сон СММС) «Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар» тасдиқланди
Дастурчилар учун иккита янгилик
«Mirzo Ulugbek Innovation Center» ахборот технологияларини ишлаб чиқиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш инновациялар маркази Мувофиқлаштирувчи кенгаши мажлисининг навбатдаги баённомаси эълон қилинди
Нейрожарроҳликни ривожлантириш учун – 7,88 млрд сўм ва 43,08 млн АҚШ доллари
Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 йилдаги 867-сон «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Тошкент вилояти тадбиркорларига туристик инфратузилмани ривожлантириш учун автойўллар бўйида ер берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2017 йилдаги 852-сон қарори билан Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаменти тўгрисидаги низом, унинг тузилмаси, ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди
Пуллик тиббий хизматлар бўйича имтиёзлар қўллаш тартибига аниқлик киритилди
Президентнинг 20.10.2017 йилдаги ПФ–5212-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Аъзони кўчириб ўтказишда ким донор бўла олади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 йилдаги 859-сон қарори билан Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқланди
Ўзбекистонда ташқи реклама бозори қандай бошланган
«ORIAT» компаниялар гуруҳи реклама ва медиа бозорида 1996 йилдан бери фаолият юритади. Сирасини айтганда, у мамлакатимизда билбордлардаги ташқи реклама форматининг кашшофи саналади
Қандай ҳужжатларни эълон қилиш мажбурий
Қонунга кўра меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши шарт. Бу уларни қўллашнинг мажбурий шарти саналади. Аммо қабул қилинган ҳужжатларнинг барчаси ҳам чоп этилавермайди. Мазкур шарҳда нега шундай эканлигига аниқлик киритишга уриниб кўрамиз
Бизнесни ижтимоий тармоқларда тарғиб этиш керакми
Бизнесни ижтимоий тармоқларда тарғиб этиш кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Ҳақиқатан ҳам Instagram, Facebook, Twitter, «Одноклассники» кабиларда рўйхатдан ўтмаган одамни топиш муаммо
ТИФ иштирокчилари учун солиқ солиш масалалари
«Экспорт-импорт операциялари: ҳисобга олиш, солиқ солиш, ҳатолар» мавзусидаги бир кунлик семинар «Норма» ПРМда 2 ноябрь куни бўлиб ўтади. Иштирокчилар назоратчи органларнинг диққат марказида бўлган фаолият соҳасида қонунчиликнинг қўлланилиш амалиёти билан танишиб чиқишлари мумкин бўлади
Кам таъминланган оилага микрокредит қандай шартлар билан берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2017 йилдаги 857-сон қарори билан Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Тошкент шаҳрини ободонлаштириш жамғармаси маблағлари қаерга йўналтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 780-сон “Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Хусусийлаштириш учун аризани танлов комиссияси кўриб чиқади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2017 йилдаги 837-сон қарори билан Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Уларнинг энг аҳамиятлилари – ушбу таҳлилда
ИИО ходимлари касб байрами арафасида тақдирланди
Президентнинг 23.10.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармони имзоланди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган
Электрон рақамли имзо олиш учун – фақат «ягона дарча» марказларига
Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 йилдаги 864-сон «Тадбиркорлик субъектларига фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида» қарори эълон қилинди
«Sultanova TA'LIM» ўқув марказида солиқларни ўрганамиз
28 октябрь куни Ўзбекистон бухгалтерлари федерациясининг таълим дастурлари бўйича ҳамкори бўлган «Sultanova TA'LIM» ўқув марказида «Солиқ солиш» деб номланган ўқув курси бошланади
Банклар активлар бўйича йўқотишларни қоплаш учун МБда очилган депозитларини ёпади
Марказий банк бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2696-1, 2017 йил 10 октябрь) билан Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Наманган вилоятида гул саноати мустаҳкамланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 830-сон Қарори билан Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги Гулчиликни ривожлантириш марказини ҳамда Наманган вилоятининг туманларида ушбу марказнинг филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди
Корпоратив пластик ҳар ерда қабул қилинади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Савдо бозорларида рақобатни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Наманган вилоятида «Ахсикент» археологик мажмуаси яратилади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2017 йилдаги 831-сон қарори билан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш қандай таъминланади
Сел сувларини тўплаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Бешта сел сув омборининг қурилиши қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш, минглаб гектар янги ерларни фойдаланишга киритиш имконини беради.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
Кўчмас мулк қачон техник инвентаризациядан ўтказилади
Кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказишни тайинлаш асослари ва кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Шаҳар автобус йўналишларида йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини модернизация қилиш давом этмоқда. Янги чора-тадбирлар замонавий автобус ва электробусларни олиб киришда имтиёзлар бериш, автобуслар, метро ва шаҳар атрофи электропоездларини бирлаштирувчи ягона транспорт тўлов платформасини жорий этишни назарда тутади.
Илмий кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Устувор йўналишлар бўйича докторантлар учун стипендиялар миқдори оширилади, илмий даража олишда лойиҳавий ёндашув жорий этилади, диссертация ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади.
Ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимояси кучайтирилади
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори оширилади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 30 июнь№ 26
- Божхона ва ОАВ: ишончли ҳамкорлик
- Импорт қилинган товар божхона қийматидан паст нархда сотилганда…
- 2026 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- «Солиқ соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Чет элдаги иш стажи, кўчиб ўтиш қоидалари, тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида...




