Ёшлар иттифоқи ёшлар симфоник оркестри учун товарлар харид қилади
Президентнинг 4.08.2017 йилдаги Ф-5009-сон “Ёшлар симфоник оркестрини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди
Онлайн-аукционлар қандай ўтказилади?
Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3149-сон қарори билан Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиали ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2017 йилдаги 544-сон «Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Давергеодезкадастрнинг низоми тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 529-сон қарори билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги ҳамда Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди
Энергия ресурсларини сотишдан тушган маблағлар қандай тақсимланади
Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори, рўйхат рақами 2902, 2017 йил 24 июль).
Божхона пломбалари қўйиш тартибга солинди
Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2904, 2017 йил 27 июль) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидалари тасдиқланди
Ўрмон хўжалиги соҳаси органлари учун низомлар тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 530-сон «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Наманган муҳандислик-қурилиш институтида 4 та факультет очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2017 йилдаги 540-сон «Наманган муҳандислик-қурилиш институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Олий ҳарбий таълим муассасасида ишлаш учун пенсионерга ҳужжатлар пакети зарур
Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги қарори (рўйхат рақами 2901, 2017 йил 24 июль) билан Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Чет элда таълим олиш учун саралаш қандай ўтказилади?
Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПФ-5121-сон фармони билан Чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ва таълим олиш учун номзодларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Озиқ-овқат товарлари нархининг сунъий равишда оширилишига йўл қўйилмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2017 йилдаги 541-сон қарори билан ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқланди
Гепатология марказлари 2018 йилда иш бошлайди
Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2017 йилдаги 537-сон қарори билан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликларга, шу жумладан вирусли гепатитларга ташхис қўйиш, улар профилактикаси ва уларни даволаш усулларини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди
Муҳаммад Юсуф номидаги ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2017 йилдаги 539-сон «Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва Муҳаммад Юсуфнинг бюсти ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Тез тиббий ёрдам бригадалари 80 та позиция билан таъминланади
Соғлиқни сақлаш вазири қарори (рўйхат рақами 2905, 2017 йил 28 июль) билан Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талаблар тасдиқланди
Сифат бўйича эксперт-аудиторлар аттестациядан қандай ўтказилади?
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 2899, 2017 йил 21 июль) билан Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди
Лицензияда қандай тиббий ихтисосликлар кўрсатилади?
Соғлиқни сақлаш вазирининг “Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (рўйхат рақами 2908, 2017 йил 28 июль)
Давлат органлари ва фуқаролик жамиятларининг шерикчилиги кенгайтирилади
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг изоҳлари
Маънавият ва маърифат маркази қайта тузилди
Бу давлатимиз раҳбари сайтида жойлаштирилган Президентнинг 28.07.2017 йилдаги ПҚ–3160-сон қарорида назарда тутилган
Импорт қилувчилар зарарга ишламаслиги учун нима қилиш керак?
Жорий йилнинг июль ойидан банклар хорижий валютани бозор курси бўйича сотиб олиш ва сотиш ҳуқуқига эга бўлишди. Валюта сиёсатини либераллаштириш бошланди. ЭКВни бозор курси бўйича сотиб олиш имконияти – унинг босқичларидан биридир
Қандай асосларга кўра режали текширув ўтказилишида ташаббус кўрсатилади?
ҚҲТБТ порталида тадбиркорларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тўғрисидаги қонунчиликка тузатишлар лойиҳалари эълон қилинди
Битта операция – битта инкассо топшириқномаси
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (МБ Бошқарувининг қарори, рўйхат рақами - 2465-4, 2017 йил 17 август)
Кадрлар тайёрлаш миллий тизимини янги босқичга кўтаришади
Президент 27.07.2017 йилда «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди
Солиқ органлари учун янги тузилма тасдиқланди
Президентнинг 1.08.2017 йилдаги ПҚ-3168-сон «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Статистик маълумотлар янада холис ва фойдаланиш имконияти кўпроқ бўлади
Президентнинг 31.07.2017 йилдаги ПҚ-3165-сон «Ўзбекистон Республика Статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Август ойининг биринчи якшанба куни Темирйўлчилар куни деб эълон қилинди
Президентнинг тегишли 2.08.2017 йилдаги ПФ-5128-сон фармони имзоланди. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган
Мактабгача таълим қандай талабларга жавоб бериши керак
Халқ таълими вазирининг “Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2898, 2017 йил 17 июль) эълон қилинди
От спорти бўйича терма жамоа махсус марказ томонидан тайёрланади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 517-сон «2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Иқтисодий суд ишларини юритиш янги кодексда акс эттирилади
Иқтисодий процессуал кодекс лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди
Эски автомобиллар – тақиқ остида
Умумий оғирлиги 44 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари, махсус транспорт воситалари, юридик шахсларга тегишли бўлган йўналишсиз таксилар, антиқа автомототранспорт воситалари учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилади.
Нотариуслар томонидан ижро хатлари қандай ёзилади
Янги қоидалар сўзсиз қарзларни ундиришни тезлаштиришга, фуқаролар ва бизнеснинг нотариал идоралар билан ўзаро муносабатларини соддалаштиришга қаратилган.
Онлайн фирибгарликдан ҳимоя кучайтирилмоқда
Онлайн кредит олишда фирибгарлик қурбони бўлган фуқаролардан кредит ундириш тўхтатилади.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ўрнига огоҳлантириш: МЖТКда нималар ўзгарди
Бир қатор енгил қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги тузатишлар билан маъмурий огоҳлантириш институти жорий этилмоқда, шунингдек камералар томонидан қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати ва жазо чораларини қўллаш муддатлари аниқлаштирилмоқда.
1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
"Ақлли" миграция пунктлари ташкил этилмоқда
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари хорижликларга Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Сунъий интеллектдан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик жорий этилади
Сунъий интеллект ёрдамида шахсий маълумотларга ноқонуний ишлов бериш, шунингдек, уларни интернет ва оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун жарима ёки маъмурий қамоқ жазоси кўзда тутилган.
Электрон тиббий карта ва рецептлар билан ишлаш қоидалари тасдиқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Электрон поликлиника", "Электрон шифохона", "Электрон тиббий карта" ва "Электрон рецепт" модулларидан фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлади, унда маълумотларни киритиш, фойдаланувчиларга кириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш талаблари белгиланди.
Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури ишлаб чиқилди
У "Stent for Life" ва "Action Plan for Stroke" халқаро дастурларига асосланган бўлиб, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.
Ягона ижтимоий реестр ишга туширилди: оилаларни қўллаб-қувватлаш янада манзиллироқ бўлади
Реестрда эҳтиёжманд оилалар ва давлат кўмагини олувчилар тўғрисидаги маълумотлар бирлаштирилган. Янги тизим уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга олишни автоматлаштиради, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни соддалаштиради.



