ИИО ходимлари намунали кўрсаткичлар учун мукофотланади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2017 йилдаги 727-сон қарори билан ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш ҳамда оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари тўлаш тартиби белгиланди
Махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ қандай ўталади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сон Қарори билан Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низом тасдиқланди
Тиббиёт ходимлари хорижда малака оширади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 йилдаги 736-сон “Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Автомобиль сотиб олиш учун электрон навбатга туриш мумкин
GM Uzbekistan компанияси Chevrolet.uz ягона савдо порталини ишга туширди. Энди харидорлар автомобиль харид қилиш учун электрон навбатга туриш имкониятини қўлга киритишди
Афв этиш тўғрисидаги материалларни тайёрлаш ишлари бошланди
Президент 29.09.2017 йилдаги Ф–5071-сон «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишга имзо чекди
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлиси 4 октябрь куни бўлиб ўтади
Тошкент шаҳрида 2 октябрь куни Сенат Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида ўтказилган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 4 октябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди
ҲКП маблағларини нималарга сарфлаш мумкин
Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ–3295-сон «Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори давлат раҳбари сайтида эълон қилинди
Ўзбекистонда умумреспублика кино прокати тармоғи ташкил этилади
Президентнинг 27.09.2017 йилдаги ПҚ–3292-сон қарори билан Президентнинг 7.08.2017 йилдаги ПҚ–3176-сон «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Божхона божлари ва акциз солиғининг янги ставкалари тасдиқланди
Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3303-сон “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Халқ таълими вазирлигининг вазифалари ва тузилмасига тузатиш киритилди
Президентнинг 30.09.2017 йилдаги ПҚ–3304-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди
Навоий вилоятида бизнес солиқлардан 2028 йилгача озод этилди
Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ–3301-сон қарори билан 2017-2019 йилларда Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида кафолатланган ишчи ўринларини яратиш ва йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди
Барча давлат болалар боғчалари янги вазирликка ўтказилди
Президентнинг 30.09.2017 йилдаги ПФ-5198-сон “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Президентнинг 30.09.2017 йилдаги ПҚ-3305-сон “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
1.07.2018 йилдан пойтахт ва йирик шаҳарларда онлайн НКМ мажбурий бўлади
Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3300-сон “Фискал хотирали назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Суд тизимида ўзгаришлар рўй берди
Президентнинг 28.09.2017 йилдаги ПФ-5195-сон “Хоразм, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари туманлари ва шаҳарлари чегаралари ўзгариши, шунингдек айрим шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан туманлараро, туман ва шаҳар судлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди
Олий Мажлисда Вазирлар Маҳкамасини Ваколатли вакил тақдим этади
Президент 28.09.2017 йилдаги ПҚ–3294-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади
Қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига дизель ёқилғиси 60% ҳақи олдиндан тўланган ҳолда сотилади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2017 йилдаги 770-сон қарори билан Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ўт ўчирувчиларга мукофот – рейтинг баҳолаш натижаларига кўра
Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2017 йилдаги 772-сон қарори билан Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Мажбурий ижро бюроси фаолияти ташкил этилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилади
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасига тушунтиришлар
Қандай ҳолатларда ИИО ходимларига хизмат уй-жойлари берилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2017 йилдаги 765-сон қарори билан Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Тошкентда ликёр-ароқ заводи қурилади
Президентнинг 11.09.2017 йилдаги ПҚ–3263-сон «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Вилоятларда чорвачиликни ривожлантириш учун 150 млн доллар жалб этилади
Президентнинг 16.09.2017 йилдаги ПҚ–3283-сон қарори билан «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш тартиби белгиланди
Халқаро сертификатга эга аудиторлар узайтириш учун имтиҳон топширмайди
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 977-7, 2017 йил 15 сентябрь) билан Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди
Халқаро келишувларнинг амалга оширилиши назорат қилинади
Президентнинг 27.09.2017 йилдаги ПҚ-3293-сон қарори билан Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари, халқаро молия институтлари ва бошқа ташқи сиёсий ҳамкорлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар қабул қилинди
Жиноят ишлари бўйича суд ижро варақасини 3 кун ичида юборади
Депутат ЖПКнинг 531-моддасига киритилаётган ўзгартишларга изоҳ берди
Судлар ва ФҲДЁ яраштириш комиссияларини ажрашаётганлар ҳақида хабардор қилади
Парламентда “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда
Мусодара қилинган яроқсиз авто утилизация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2017 йилдаги 707-сон «Автомототранспорт воситаларини давлат даромадига ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
1.01.2018 йилдан ногиронлар учун мослаштирилмаган транспорт харид қилиш тақиқланади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Магистрал тармоқлар подстанциялари модернизация қилинади
Президентнинг 16.09.2017 йилдаги ПҚ-3284-сон “Жаҳон банки иштирокида “Магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди
Улардан бири – соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, ДХШ битимларини амалга оширишда иштирок этиш.
Ҳайдовчилик курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ягона электрон намунаси жорий этилади
Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширувчилар курсларни тамомлаганликларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари шарт эмас. Гувоҳнома "е- avtota'lim.uz " модули орқали электрон тарзда шакллантирилади.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар таҳлилини тақдим этади.
Тьюторларнинг вазифалари ва уларга қўйиладиган талаблар белгиланди
Олий таълим ташкилотларида тюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қурилаётган турар жой мажмуаларининг номлари давлат тилида бўлади
Ҳукуматнинг қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ҳайдовчилик гувоҳномасида "А1" кичик тоифаси пайдо бўлади
2026 йил апрелдан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари жорий этилади.
Мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларига сертификатлар берилади
В+ ва ундан юқори даражадаги сертификат учун ойлик маошга устама берилади.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси ислоҳ қилинмоқда
Энергетика ва йирик ишлаб чиқариш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфларни бошқариш ва техноген аварияларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича янги стандартлар ва методикалар ишлаб чиқилади.
Медиация институти такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига низоларни судгача ҳал қилишда медиация институтини ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.




