Туризмни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди
Улар орасида – Давлат бюджетидан маҳаллий авиақатнов йўналишларини субсидиялаш учун қўшимча 30 млрд сўм миқдорида маблағ ажратиш бор.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасидаги лойиҳалар аҳоли томонидан танлаб олинади
2023 йилда овоз бериш май ойида бўлиб ўтади.
Қўшимча таътилнинг давомийлиги ўзгарса, уни қандай ҳисоб-китоб қилиш керак
Агар йил давомида қўшимча таътил кунларининг сони ўзгарса, иш стажи учун уларни қандай тўғри ҳисоб-китоб қилиш, бунда қандай омилларни ҳисобга олиш кераклигини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди.
Янги МКда бухгалтернинг иши учун муҳим жиҳатлар
Янги Меҳнат кодексининг кучга кириши нафақат кадрлар хизматларининг, балки бухгалтерларнинг ҳам ишида акс этади. Янги МК ишлаб чиқувчилари – Алексей НИЯЗМЕТОВ ва Юрий ФЕОКТИСТОВ бухгалтер ўз ишида кодекснинг қандай асосий жиҳатларини ҳисобга олиши кераклиги ҳақида buxgalter.uz учун махсус гапириб беришди.
Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқаруви 4 майдаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Президент стипендиялари қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан олий таълим муассасалари талабаларини моддий ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қарор қабул қилинди.
Ички аудит хизмати ходимларига талаблар ўзгармоқда
Хусусан, уларнинг малакасини миллий сертификат билан тасдиқлаш талаби муддати узайтирилмоқда.
Балиқчилик хўжаликлари учун субсидия миқдорлари камайтирилди
Шунингдек, уларни тақдим этишнинг сўнгги муддати белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги техникаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жорий этилади
У мобиль техник назорат линияларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Қурол муомаласини лицензиялаш тартибига ўзгартиришлар киритилмоқда
Қурол эгаларига рухсатнома беришда уларнинг яқин қариндошларининг руҳий ҳолати инобатга олинади.
Давлат қарзининг энг кўп миқдори қонун билан белгиланмоқда
Давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60%дан ошмаслиги керак.
Кредиторларни ҳимоялаш бўйича қўшимча чоралар белгиланди
Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаровга куйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантиришда уларга мутлақ устунлик берилади.
Уруш қатнашчиларига 18 млн сўмдан берилади
Бу Президентнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида Низом тасдиқланди
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими уч турдаги режимда амалга оширилади.
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга – 50,5 млн евро
“Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини молиялаштириш учун маблағлар “Kreditanstalt für Wiederaufbau” (“KfW”) немис давлат банки томонидан ажратилади.
Янги таҳрирдаги Конституция кучга кирди
01.05.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.
Марказий банк нақд пулларнинг электрон майдонини жорий этади
Уни ташкил этиш мақсади – тижорат банкларига пул маблағларини бошқаришда кўпроқ эркинлик бериш.
ХМИ лойиҳалари доирасида товарлар бўйича ҚҚС имтиёзи қандай қўлланилади
Халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларга (хизматларга) ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Суд тизимида “ягона дарча” принципи жорий этилмоқда
Эндиликда тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда топширилган даъволар бўйича судлар ушбу даъволарни тегишли судга юборишади.
Тез орада янги Меҳнат кодекси кучга киради. Нима қилиш керак?
1995 йилги Меҳнат кодекси ортда қоладиган ва 2022 йилги янги Меҳнат кодекси кучга кирадиган кунга ҳам оз қолди. Қонун чиқарувчилар бизга янги ҳужжатни ўрганиш учун етарли вақт беришди. Аммо янги МКда ўзгаришлар жуда кўп...
1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Иш берувчиларга ёшлар учун ижтимоий солиқ 2025 йилга қадар қоплаб берилади
Имтиёз Президентнинг 20.04.2021 йилдаги ПФ-6208-сон Фармони билан киритилган бўлиб, 2021 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар амал қилган.
ДХХ Чегара қўшинларининг талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Жазо тариқасида жарима ёки маъмурий қамоқ белгиланмоқда.
ПФ-270-сон ва ПФ-58-сон фармонлари бўйича қўшимча ишланмайдиган кунлар қандай тақдим қилинади
Биз бюджетдан ташқари ташкилотмиз. ПФ-35-сон 3-б. 5-хатбошига мувофиқ (01.01.2023 йилдан бошлаб кучини йўқотган) бюджетдан ташқари ташкилотларда қўшимча ишланмайдиган кунлар молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ва касаба уюшмаси қўмиталари билан келишилган ҳолда маҳаллий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча кредитлар ажратилади
Молиялаштириш “Микрокредитбанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Агробанк” АТБнинг ўз ресурслари ҳисобидан амалга оширилади.
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилади
Унинг вазифалари орасида – таълим жараёнига замонавий талаблар ва жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган инновацион педагогик технологияларни жорий қилиш бор.
Банклар устав капиталининг энг кам миқдори белгиланди
2023 йил 1 сентябрдан устав капитали 200 млрд сўмни ташкил этиши керак.
Муддатли меҳнат шартномасини қачон ва қанча муддатга тузиш мумкин
Ходимнинг меҳнат шартномаси муддати тугамоқда. Қўшимча келишув расмийлаштириш орқали унинг амал қилиш муддатини узайтира оламизми ёки янги шартнома тузишимиз керакми? Шартнома муддатини неча марта узайтириш мумкин? Муддатли меҳнат шартномаси неча йилга тузилади?
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштирилади
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида замонавий, шаффоф ва рақамлаштирилган бошқарув тизими жорий этилади.
Хусусий тиббиёт учун янги имкониятлар
Президентнинг ПФ-74-сон Фармонида нодавлат клиникаларнинг давлат тиббий суғуртаси тизимидаги иштирокини кенгайтириш, янги солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, ҳудудларда тиббий инфратузилмани ривожлантириш учун инвестиция механизмларини ишга тушириш назарда тутилган.
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилганлик учун давлат божи миқдорлари камайтирилади
Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилганлик учун, Адлия вазирлигининг Aпелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиққанлик учун давлат божи миқдорлари юридик шахслар учун кескин камайтирилади.
Атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари жорий этилади
Атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари асосида “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва барқарор ривожланиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш стандартлари”ни жорий этиш ва ушбу стандартлар асосида ҳисобот тайёрлаш қоидалари тасдиқланди.
Электр таъминоти қоидалари янгиланди: шартномалар электрон шаклга ўтказилади
Энергия таъминоти соҳасини рақамлаштириш ва электр энергияси истеъмоли устидан назоратни кучайтириш давом этмоқда. Шартномаларнинг электрон шакли жорий этилиб, ҳисобга олинмаган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби аниқлаштирилди.
Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидия ва ссудалар бериш тартиби янгиланди
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар бериш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.
Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилди
Юридик шахслар учун атроф-муҳитни ифлослантирганлик, дарахтларни ноқонуний кесганлик ва рухсат этилган чиқиндилардан ошиб кетганлик учун жарималарни бир неча баробар оширишни назарда тутувчи молиявий санкциялар тизими жорий этилмоқда.
Яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби янгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2026 йилдаги 224-сон қарори "Face-ID" ва "Mobile-ID" тизимларидан фойдаланишни, ЯИДХП орқали масофадан рўйхатдан ўтиш имкониятини назарда тутади, шунингдек рўйхатдан ўтказишни рад этиш ва бекор қилиш асосларини аниқлаштиради.



