
Мустақиллик кунига тайёргарлик кўриш бошланди
Барча ҳудудларда “уч авлод учрашуви” тадбирлари, анжуманлар, адабий-бадиий кечалар, миллий кино кунлари ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Қорақалпоғистон Республикасида ноқонуний қурилган уй-жойлар қонунийлаштирилади
Президентнинг “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Фармони шунга қаратилган.

2030 йилгача маҳаллаларда 5 мингта спорт майдончалари барпо этилади
Спорт майдончаларидан фойдаланиш барча учун бепул бўлади, улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилишга ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари масъул бўлади.

Туроператорларга давлат томонидан кўмаклар кўрсатилади
Туристлар оқимини ошириш ва туроператорларга давлат томонидан қўшимча кўмаклар кўрсатиш мақсадида Ўзбекистонга олиб келинган ҳар бир турист учун рағбатлантирувчи субсидиялар тўланади.

Ўзбекистонда пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори оширилди
Президентнинг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Маданият ва туризм вазирлиги қайта ташкил этилди
Унинг негизида Маданият вазирлиги ташкил этилади, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида эса Туризм қўмитаси фаолият кўрсатади.

Пойтахт тадбиркорлари учун давлат билан шерикликнинг янги қоидалари ўрнатилмоқда
Айрим йўналишлар бўйича “ҳаётий давр шартномалари” тузишга рухсат берилади.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркалари
Янги намуналар 2023 йил 1 августдан жорий этилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар эски намунадаги акциз маркаси билан қадоқланган маҳсулотларини 5 ой ичида сотишлари керак.

Тошкент шаҳри тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантирилади
Шунингдек, пойтахтни ривожлантириш йўналишларидан бири – ягона ёндашув асосида қурилишларни мувофиқлаштириш ва қурилиш ҳажмига мос равишда ижтимоий инфратузилмани кенгайтириш орқали “ақлли” шаҳарсозлик тамойилларини жорий этиш саналади.

Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқаруви томонидан 2023 йил 27 июль куни асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор қабул қилинди.

Қайси ҳолатларда нотариус лицензияси тўхтатилиб турилади
Нотариус лицензиясининг амал қилиш муддатини тўхтатиб туришга сабаб бўлувчи қоидабузарликлар рўйхати кенгаймоқда. Қоидабузарлик туридан келиб чиқиб, лицензия 15 кундан 6 ойгача тўхтатиб турилиши мумкин.

1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Касаначиларга субсидия қандай берилади
Маблағлар Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилади.

Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тартиби ўзгармоқда
Шунингдек номзод юқорироқ тоифадаги аттестатни олиш истагини билдирганда қайта мурожаат этиш тартиби белгиланмоқда.

Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан маблағлар 2026 йил 1 январга қадар ажратилади.

Янги Тошкент шаҳри қандай барпо этилади
Унинг бош режасини ишлаб чиқиш мақсадида Сингапур, Буюк Британия ва Голландиядан компаниялар жалб қилинган.

Саноат корхоналарида “яшил технологиялар” жорий этилади
Айрим тармоқларда Ўзбекистоннинг етакчи корхоналарининг шу соҳадаги тажрибаси ўзлаштирилади.

Тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказиш тартиби ўзгармоқда
Тезкор-қидирув тадбирлари ва тафтишлар Бизнес-омбудсман билан келишилмаган ҳолда ўтказилади.

Давлат муассасаси қандай фаолият кўрсатиши керак
Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2023 йилдаги 302-сон қарори билан Давлат муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларни махсус жамғарма қўллаб-қувватлайди
Ҳудуднинг 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг (МФЙ) ҳар бирига 500 млн сўмдан ажратилади.

Божхона юк декларацияси нима ва у қандай тўлдирилади
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритлмоқда, шунингдек Божхона постлари таснифлагичи ва Божхона юк декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турлари таснифлагичи янги таҳрирда тасдиқланмоқда.

Ўзбек футболи 3 йилга барча солиқлардан озод этилади
Ижтимоий солиқ бундан мустасно.

Ҳисоб палатаси назорат тадбирларини қандай ўтказади
Шунингдек, Палатага оз миқдорда талон-торож ва давлат харидлари жараёнини бузганлик учун маъмурий баённомалар тузиш ваколати берилди.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси судларга мурожаат этганда давлат божини тўламайди
ЎРҚ-855-сон Қонун билан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлардаги божлардан шунингдек Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳам озод этилмоқда.

Вояга етмаганларни қандай ишларга жалб қилиш мумкин эмас
Рўйхатга бир неча минг лавозимлар киритилган.

Вахтачилар қандай ишлайди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан вахта усулида ишлаш давомийлиги – бир ой қилиб белгиланди.

Иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби белгиланди
Ушбу шаклдаги тўлов ойлик маошнинг 30%дан ошмаслиги лозим.

Қурилишда назорат ўлчовини кимлар ўтказиши мумкин
Бюджет тизими маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш қиймати 10 млрд сўмгача бўлган объектларда назорат ўлчовини ўтказиш учун жалб қилинадиган тижорат ташкилотларини танлаш тартибини белгиловчи Низом тасдиқланмоқда.

Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
Хусусан, республикада янги боғларни тижорат банклари орқали кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланди.

1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Электр энергияси ва табиий газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий ускуналарини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда МИБ ходимлари ушбу жараёнда иштирок этмайди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати тартиби ўзгаради
Якка тартибдаги уй-жойлар, нотурар бинолар ва кичик ҳажмдаги иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари устидан назорат хусусий ташкилотларга топширилади.

Мопед ва скутерлар учун гувоҳнома олиш муддати кўчирилди
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг амал қилиш муддати узайтирилди ва Хоналарни кўчма ўт ўчиргичлар билан жиҳозлашнинг янги меъёрлари тасдиқланди.

Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди
Жисмоний шахслар номига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали олиб кириладиган товарларга нисбатан бир календарь ой мобайнида божсиз олиб киришнинг белгиланган нормалари қўлланилади.

Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълимдан воз кечилади
Бўлажак педагоглар фақат кундузги ва кечки таълим шаклларида ўқитилади.

Бир қатор тиббиёт олий таълим муассасалари қайта ташкил этилади
Хусусан, янги ташкил этилаётган Тошкент давлат тиббиёт университетининг вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
Такрорий савдолар ўтмаган деб эълон қилинганда гаров нарсасини ўзида қолдириш тартиби ўзгартирилди.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда
Ер ости сувларидан-сув ўлчаш қурилмасиз фойдаланганлик учун оширилган солиқ ставкалари белгиланмоқда.
Янги сонларда ўқинг

- Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланмоқда
- «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Реклама маҳсулотларини қандай қилиб яхшироқ олиб кириш мумкин
- Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш
- GTIN (штрих-код) билан қандай ишлаш керак