Маъмурий ҳуқуқбузарлар базасига кўпроқ фуқаролар киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги «Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 322-сон қарори эълон қилинди
Сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома шакли тасдиқланди
Ички ишлар вазирининг буйруғи (10.05.2018 йилда 3008-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома шакли тасдиқланди
Бухгалтерлар шифокор ва дастурчилардан нималарни ўрганишлари мумкин?
Иш жараёнидан узилмаган ҳолда мунтазам равишда малака ошириб борувчи мутахассислар профессионал сифатида раҳбарлар назарига тушади. Малака ошириш хизматлари бозори ривожини белгиловчи янги технологиялар ҳамма янгиликлардан хабардор бўлишда ёрдам беради. Шарҳимизда сўнгги трендлар ҳақида сўз юритамиз
Импортда мулк ҳуқуқи қачон юзага келади
Мулк ҳуқуқини тан олиш пайти ташқи иқтисодий фаолият шартномалари билан ишловчи деярли барча бухгалтерларни қийнайдиган масала ҳисобланади. «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси директори Светлана Голосова муаммонинг тарихи ва уни тўғри ҳал этиш йўллари ҳақида батафсил сўзлаб беради
Давлат қўриқхоналари фаолияти таҳлил қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 4.05.2018 йилдаги 339-сон қарори билан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фаолияти соҳасига доир бир қатор низомлар тасдиқланди
Қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беришнинг янги шартлари тасдиқланди
Президентнинг 10.05.2018 йилдаги “Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари нималарни ундира олмайдилар
Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидалари ва Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига тузатишлар киритилди
Миллий банк ходимлари халқаро тажрибани ўрганмоқдалар
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида семинар ва «Сбербанк – ривожланиш стратегияси» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирлар банк фаолиятидаги илғор халқаро тажрибани ҳамда янги турдаги банк хизматлари ва маҳсулотларини жорий этиш имкониятини ўрганиш мақсадида ўтказилди
Бухгалтер энг кўп йўл қўядиган бешта хато
Аудиторлар ва солиқ инспекторлари бухгалтерлар ишида доим хато топадилар. «Баланс плюс» консалтинг компанияси директори Ольга Игамратова уларни тузатишда ёрдам беради
Ўзбекистон халқаро рейтингларда қандай қилиб кўтарилиши мумкин
Ўзбекистон нуфузли халқаро рейтинглар ва индексларда ўз позицияларини жиддий равишда ошириш, шунингдек бугунги кунда қайд этилмайдиганларида ўзини кўрсатиш ниятида. Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган, ҚҲТБТ порталида эълон қилинган лойиҳа шундан гувоҳлик бермоқда
ТИФ ТН кодини Telegram-бот ёрдамида топиш мумкин
Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекэкспертиза» АЖ ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ЎзР ТИФ ТН) кодларини ҳамда экспортчи ва импортчилар учун зарур бошқа ахборотни изловчи Telegram-ботни ишга туширди
Бош прокуратура Академияси ташкил этилмоқда
Президентнинг 8.05.2018 йилдаги Фармони билан Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларини Бош прокуратура Академияси этиб қайта ташкил этиш назарда тутилган
Халқ банки ва Микрокредитбанк 2023 йилгача солиқлардан озод қилинди
Президентнинг 4.05.2018 йилдаги ПҚ–3694-сон қарори билан Халқ банки ва Микрокредитбанк фаолиятига доир ташкилий масалалар тартибга солинди
Божхона йиғимларини мақбуллаштириш таклиф этилди
ҚҲТБТ порталида тегишли лойиҳа жойлаштирилган
Энергия ресурсларининг онлайн-ҳисоблагичлари қандай ўрнатилади
Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом (4.05.2018 йилда 3005-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекция агросаноат устидан тўлиқ назорат қилади
Президентнинг 7.05.2018 йилдаги қарори билан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди
Сурхондарё вилоятида кичик туризм зоналари ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги «Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 324-сон қарори қабул қилинди
Корхонада инвентаризация қанча вақт оралиғида ўтказилиши керак?
Воситачилик шартномаси бўйича бухгалтерия проводкалари ва товар-моддий захираларни инвентаризациядан ўтказиш бухгалтер учун бош оғриғи бўлиши мумкин. «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси вакили Вера Тюрина шу ҳақда батафсил сўзлаб беради
Минтақаларда инновацион ғоялар марказлари ташкил этилмоқда
Президентнинг 5.05.2018 йилдаги «Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди
Инновацияларни ривожлантириш олий таълим муассасаларидан бошланади
Президентнинг 7.05.2018 йилдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Жиззах вилоятида ичимлик суви таъминоти яхшиланади
Президентнинг 4.05.2018 йилдаги «Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3695-сон қарори эълон қилинди
Цемент нархини пасайтириш чоралари кўрилди
Президентнинг 4.05.2018 йилдаги «Ички бозорни цемент билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3696-сон қарори эълон қилинди
Пахта ва дон экинларини суғориш учун электр энергияси – давлат ҳисобидан
Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги 320-сон қарори билан Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Давлат бассейнларида соғломлаштириш гуруҳлари очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги 333-сон қарори билан Сузиш спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари режаси ҳамда Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Ўзбекистондаги аудиторлар бозори ривожига нима тўсқинлик қилмоқда
Хабар қилганимиздек, Тошкентда «Аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш» мавзуига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва аудиторлик ташкилотлари ишбилармонлик фаоллигини ошириш истиқболлари, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилдилар
Ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш механизми тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги 334-сон қарори билан Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қандай кириш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 4.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги 336-сон қарори эълон қилинди
Бюджет ташкилотлари иш ҳақига нақд пул олиш муддатларини банк билан келишадилар
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 3003, 1.05.2018 й.) билан Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг янги таҳрири тасдиқланди
Сунъий интеллектга асосланган ечимлардан фойдаланишнинг этика қоидалари ишлаб чиқилди
Қоидалар сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш тамойиллари ва талабларини, шунингдек, сунъий интеллектдан фойдаланувчи иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси нақдсиз шаклда амалга оширилади
Марказий банк бошқарувининг қарори билан Кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади
Бу йил Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади. Ўзбекистонликлар қайси кунларда дам олиши ҳақида – бизнинг материалимизда.
АЭСда водород портлашидан ҳимояни қандай таъминлаш мумкин
Қоидалар сув ва сув-энергетик турдаги реакторлар (ССЭР) билан жиҳозланган атом электр станцияларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда водород портлашидан ҳимояланиш талабларини белгилайди.
Академик лицей ўқувчилари учун якуний аттестация соддалаштирилди
Академик лицей ўқувчиларига якуний давлат аттестациясидан ўтишда қўшимча имтиёз ва кафолатлар берилди.
Ижро тартиб-таомиллари рақамлаштирилади
Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ҳамда ўз вақтида ижро этиш чора-тадбирлари белгиланган.
Автомобилда халқаро ташишларга рухсат бериш тизими такомиллаштирилмоқда
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга рухсатномаларни алмаштириш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Нотариус лавозимини эгаллаш учун ёшга оид чеклов узайтирилмоқда
65 ёшдан катта ёшда ишлашни хоҳловчи нотариуслар нотариус лавозимини эгаллашнинг энг юқори ёш чегарасини 70 ёшгача узайтиришлари мумкин.
Ўзбекистонда исломий молия жорий этилмоқда
Исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва банклар томонидан исломий молия хизматларини кўрсатиш тартибини мустаҳкамловчи Қонун қабул қилинди.



