Айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинланади
Нафақа 2021 йил 1 августдан бошлаб тўланади.
Маҳсулот, товар ва хизматларнинг номлари унификациялашди
Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги тасдиқланди.
Муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик қоидалар тасдиқланди
Қўллаб-қувватлаш бандликни таъминлаш, томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, моддий ёрдам ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш каби йўналишларда амалга оширилади.
Кунлик юриш учун мукофот тўланади
Мамлакат ҳудудида бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган Ўзбекистон фуқаросининг электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.
Ота-оналар болалар боғчаси учун қанча тўлашади
Бадалларнинг тегишли миқдорлари ҳукумат қарори билан тасдиқланди.
Ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод этилди
29.04.2021 йилдаги “Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида”ги ЎРҚ-689-сон Қонун қабул қилинди.
Фуқаро авиацияси трансформация қилинади
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар халқаро аэропортларнинг ижро этувчи органи ваколатлари, истисно тариқасида, шартнома асосида «Uzbekistan Airports» АЖга берилади.
Бокс мактаби янги даражага олиб чиқилади
Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида бокс бўйича олий спорт маҳорати мактаблари давлат муассасаси сифатида ташкил этилади.
Бухорода зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади
2022 йилда Фестиваль 21–25 май кунлари ва унинг доирасида «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.
1 майдан қандай ўзгаришлар бўлади
norma.uz портали 2021 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
«Конституциявий суд тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири анча кенгайтирилди
Энди қонун фуқаролар ва юридик шахсларнинг фикрича, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган бўлса, улар қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш кучайтирилади
Ушбу назорат Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимлари томонидан амалга оширилади.
Корпоратив бошқарувчи малака аттестати кимларга берилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомда устав фондида давлат улуши бўлган жамиятларнинг кузатув кенгаши аъзолари корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эга бўлиши лозимлиги белгиланган.
2021 йилда 457 127 та иш ўринлари ташкил этилади
Мазкур прогноз кўрсаткичлари Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастурига киритилган.
"Ўзбектелеком" АКни модернизация қилиш бўйича лойиҳа бошланади
“Ўзбектелеком" АК халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш" лойиҳасини амалга ошириш билан "Winncom Technologies Corp" компанияси (АҚШ) шуғулланади.
Хусусий тадбиркор ЙҲҚ бузилишини аниқлаганлиги учун қанча олади
Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус воситалар орқали қайд этилган ЙҲҚ бузилишидан ундирилган жарима суммасини қандай тақсимлаш белгиланди.
Сенаторлар томонидан бир қатор қонунлар маъқулланди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 14% даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
2 та халқаро шартнома тасдиқланди
Улар Афғонистон Ислом Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кетиладиган юкларнинг қуруқликдаги транзити тартибини тартибга солади.
Миллий гвардияда хизмат қандай ўталади
Тегишли низом Президент қарори билан тасдиқланди.
"Ўзбек геология қидирув" АЖ ташкил этилади
Унинг вазифалари жумласида - соҳага замонавий ва юқори самарали ускуналарни, илғор техника ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига геология соҳасини модернизация қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш.
Тошкентда - "Евроосиё" халқаро театр санъати фестивали
У икки йилда бир марта ўтказилади.
Янги таҳрирдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Қонуннинг янги таҳририда бенефициар мулкдор, захирадаги ғолиб, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг аффилланган шахси ва бошқа тушунчалар берилган.
Давлат хизматлари кўрсатиш - фақат сертификат асосида
Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш учун сертификатлар аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан берилади.
Диний-маърифий соҳа ходимлари моддий рағбатлантирилади
Тегишли Фармон Президент томонидан имзоланди.
Субсидиялар қандай миқдорда ажратилади
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.
Миллий гвардия институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилади
Университет базавий олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар
Улар жумласига кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этиш, солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш, экспорт қилувчилар учун жарима миқдорларини камайтириш киритилган.
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Олий солиқ мактаби ташкил этилади
У мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан шуғулланади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабули бошланади.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар алкоголь ва тамаки ҳақида огоҳлантирувчи ёзувларни жойлаштиришнинг янги тартиби ҳақида нималарни билишлари керак
Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг зарари тўғрисидаги ахборот панелларининг янги намуналари ва уларни жойлаштириш тартиби тасдиқланди.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.
1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.





