
Гепатология марказлари 2018 йилда иш бошлайди
Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2017 йилдаги 537-сон қарори билан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликларга, шу жумладан вирусли гепатитларга ташхис қўйиш, улар профилактикаси ва уларни даволаш усулларини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди

Муҳаммад Юсуф номидаги ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2017 йилдаги 539-сон «Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва Муҳаммад Юсуфнинг бюсти ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Тез тиббий ёрдам бригадалари 80 та позиция билан таъминланади
Соғлиқни сақлаш вазири қарори (рўйхат рақами 2905, 2017 йил 28 июль) билан Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талаблар тасдиқланди

Сифат бўйича эксперт-аудиторлар аттестациядан қандай ўтказилади?
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 2899, 2017 йил 21 июль) билан Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Лицензияда қандай тиббий ихтисосликлар кўрсатилади?
Соғлиқни сақлаш вазирининг “Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (рўйхат рақами 2908, 2017 йил 28 июль)

Давлат органлари ва фуқаролик жамиятларининг шерикчилиги кенгайтирилади
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг изоҳлари

Маънавият ва маърифат маркази қайта тузилди
Бу давлатимиз раҳбари сайтида жойлаштирилган Президентнинг 28.07.2017 йилдаги ПҚ–3160-сон қарорида назарда тутилган

Импорт қилувчилар зарарга ишламаслиги учун нима қилиш керак?
Жорий йилнинг июль ойидан банклар хорижий валютани бозор курси бўйича сотиб олиш ва сотиш ҳуқуқига эга бўлишди. Валюта сиёсатини либераллаштириш бошланди. ЭКВни бозор курси бўйича сотиб олиш имконияти – унинг босқичларидан биридир

Қандай асосларга кўра режали текширув ўтказилишида ташаббус кўрсатилади?
ҚҲТБТ порталида тадбиркорларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тўғрисидаги қонунчиликка тузатишлар лойиҳалари эълон қилинди

Битта операция – битта инкассо топшириқномаси
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (МБ Бошқарувининг қарори, рўйхат рақами - 2465-4, 2017 йил 17 август)

Кадрлар тайёрлаш миллий тизимини янги босқичга кўтаришади
Президент 27.07.2017 йилда «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди

Солиқ органлари учун янги тузилма тасдиқланди
Президентнинг 1.08.2017 йилдаги ПҚ-3168-сон «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

Статистик маълумотлар янада холис ва фойдаланиш имконияти кўпроқ бўлади
Президентнинг 31.07.2017 йилдаги ПҚ-3165-сон «Ўзбекистон Республика Статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Август ойининг биринчи якшанба куни Темирйўлчилар куни деб эълон қилинди
Президентнинг тегишли 2.08.2017 йилдаги ПФ-5128-сон фармони имзоланди. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган

Мактабгача таълим қандай талабларга жавоб бериши керак
Халқ таълими вазирининг “Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2898, 2017 йил 17 июль) эълон қилинди

От спорти бўйича терма жамоа махсус марказ томонидан тайёрланади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 517-сон «2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Иқтисодий суд ишларини юритиш янги кодексда акс эттирилади
Иқтисодий процессуал кодекс лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди

Ижтимоий аҳамиятга эга дорилар эҳтиёжга биноан ажратилади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди

Фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан изоҳлар

Ногиронларга – давлат томонидан алоҳида эътибор
Президент томонидан 1.08.2017 йилдаги Ф-5006-сон “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиш имзоланди

«Фан ва турмуш» журналига ҳомийлик ёрдами кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 518-сон “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг «Фан ва турмуш» журнали фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Миллий иқтисодиётни инновацион тарзда ривожлантириш интеллектуал салоҳият билан чамбарчас боғланган
Ўзбекистон Республикасининг “Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасига изоҳлар

Ёш авлодни соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилайлик!
Ушбу шарҳда - Ўзбекистон Республикасининг “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасига тушунтиришлар

Ҳуқуқий ахборот қонун устуворлиги гаровидир
Ушбу шарҳда - Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг изоҳлари

Интернет-дўкондан товар етказилишини қандай ташкил этиш мумкин?
Зарур товарни интернетдан топиш ва сотиб олиш тобора осонлашиб бормоқда. Фақатгина етказиб келишнинг қулай шароитларини яратиш мураккаброқ масала. Жумладан, қатор саволлар туғилади: пулликми ёки бепул етказиб бериш, ўз кучи билан амалга оширган маъқулми ёки аутсорсингга мурожаат этибми, солиқ солиш ва ҳисобот тайёрлашда нималарни инобатга олиш даркор?

Барча давлат харидлари ягона порталда бўлади
Президентинг 31.07.2017 йилдаги ПҚ-3166-сон “Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Ўзбекистонда овердрафт кредитлари пайдо бўлади
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2900, 2017 йил 21 июль) билан Жисмоний шахсларга банк пластик карточкаси орқали овердрафт кредити бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Чирчиқда педагогика институти очилади
Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3152-сон «Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

Меҳнат меъёрлари қандай белгиланади
Меҳнат меъёрларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Электр энергиясининг технологик сарф меъёрлари қандай белгиланади
Уларни электр тармоғи эгаси, яъни тегишли ҳудудларда электр станцияси, узатиш тизими ва тақсимлаш тизимлари операторлари ҳисоблайди.

Давлат органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш қандай амалга оширилади
Ҳисоб палатаси энди аҳоли ва бизнес учун маблағлардан мақсадли фойдаланиш ҳамда қонун ҳужжатларининг самарадорлигини таҳлил қилиш ваколатига эга.

ИИВ пенсионерлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади
Ушбу иш учун пенсионерларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган пенсиясининг 100 фоизи миқдорида ойлик тўлов тўланади.

Аёлларни иш билан таъминлаш бўйича ижтимоий лойиҳалар молиялаштирилади
Шунингдек, "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя тизими" ахборот тизими орқали ваучер асосида ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Тошкентнинг «реновация»си қонунийлигини ким назорат қилади?
Тошкентнинг бетартиб қурилишлари унинг аҳолиси учун катта фожиа ҳисобланади. Муаммо шаҳар бу жараёнда тарихий шаклланган ўзига хослигини йўқотаётганида ҳам эмас. Маълум бўлишича, XXI асрда Ўзбекистонда қурилиш соҳасини тартибга солувчи қонунларга риоя этилишини фақатгина шаҳарликларнинг ўзлари ҳимоя қилишига тўғри келмоқда.

Пахта етиштирувчи деҳқон ва фермерларга субсидия ажратилади
Молиялаштириш пахта хомашёсини етиштириш харажатларининг бир қисмини муқобил энергия манбалари ҳисобидан қоплайди.

«In vitro» кўчатларини сотиб олишга субсидия ажратилади
Маблағларни Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ажратади.

Давлат харидларининг электрон тизими қандай ташкил этилади
2025 йил 15 августдан бошлаб энг яхши таклифлар ва аризалар танлаш натижалари бўйича шартномалар давлат харидларининг электрон тизимида автоматик тарзда шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси қабул қилинди
У 30.07.2025 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1076-сонли Қонуни билан тасдиқланган ва сув ресурсларини бошқариш тамойилларини белгилайди.
Янги сонларда ўқинг

- Маҳаллий этилен ва пропилен полимерлари ишлаб чиқарувчилари қандай қўллаб-қувватланади
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2025 йилнинг август ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Бошқа операцион харажатлар қандай шакллантирилади
- Ҳисоботларни кечиктириб топширганлик учун қандай жавобгарлик бор ва ундан қандай қутулиш мумкин

- ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар тасдиқланди
- «Туғиш таътили»га чиқиш учун...
- Бухгалтер қандай қилиб иш жойини ўзгартириши ва маошини ошириши мумкин
- Меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш онлайн амалга оширилади