
Иш ҳақи ошгандан кейин олимлар қанча оладилар
Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларининг янги миқдорлари тасдиқланди.

Ҳунармандлар “Мен Қўқонга бораман” танловида иштирок этишлари мумкин
Шунингдек, ҳар 2 йилда бир марта Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади.

1 октябрдан нималар ўзгарди
2019 йил 1 октябрдан солиқ солиш, бизнес, туризм, ижтимоий соҳада қандай ўзгаришлар бўлганлиги ҳақида – шарҳимизда.

“Сурхонгеология” давлат корхонаси ташкил этилди
У Давлат геология қўмитаси тизимидаги “Ҳисоргеология” ДКнинг Сурхондарё дала геология-қидирув экспедицияси негизида ташкил этилди.

Мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганликка оид жиноий модда бекор қилинади
Қонунчилик палатасининг 30 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Айрим педагогларнинг иш ҳақи оширилади
Бу Президентнинг 2019 йил 30 сентябрдаги иккита қарорида назарда тутилган.

Тез бузиладиган маҳсулотларга сертификатлар бир кунда расмийлаштирилади
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.

«Баркамол авлод» болалар марказлари мактабларга айлантирилди
Мактаблар қошида 100-200 ўринли болалар сайёҳлик базалари, ХТВ бошқармалари ҳузуридаги ахборот-ресурс марказлари негизида болалар кутубхоналари ташкил этилади.

Тошкентда 49 та ихтисослаштирилган болалар боғчалари қайта ташкил этилади
Ривожланишида жисмоний ва руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари оптималлаштирилади. Бу бюджет маблағларидан оқилона, самарали ва мақсадли фойдаланиш учун зарур.

Доннинг қаерда ишлаб чиқарилиши ҚҚС бўйича имтиёзга қандай таъсир кўрсатади
Донни қайта ишлайдиган корхоналар ва маҳаллий дондан фойдаланган ҳолда қолипли нон ишлаб чиқарувчиларнинг ҚҚС бўйича имтиёзлари 2020 йил 1 июлга қадар сақланиб қолади.

Миллий археология маркази ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2019 йилдаги «Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги 792-сон қарори қабул қилинди.

Имтиёзли кредитлар бўйича ставкаларни 2020 йилдан бошлаб оширишмоқчи
Бу ҳақда 27 сентябрь куни Марказий банк томонидан муҳокама учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирган лойиҳада сўз юритилган.

1 октябрдан акциз солиғи ставкаси оширилади
Илгари режалаштирилган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ставкалари оширилиши билан бирга нефть маҳсулотлари, газ, мобиль алоқа ва полиэтилен гранулалар ставкалари ҳам оширилади.

“Кексалар ҳафталиги” ҳар йили ўтказилади
“Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Ҳукумат қарори (816-сон, 27.09.2019 й.) қабул қилинди.

Президент ўқитувчи ва мураббийлар хизматларини тақдирлади
Давлатимиз раҳбари Фармони билан таълим ва тарбия соҳаси ходимлари мукофотланди.

Баҳоловчилар тоифаларни қандай олишади
Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ўзбекистонлик мутахассислар хориждаги фитосанитария ҳолатини ўрганадилар
Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Хитой Ўзбекистон ҳудудлари хавфсизлиги учун $1 млрд ажратади
Ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш режаси қабул қилинди.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни қандай қонунийлаштириш мумкин
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш бўйича бир марталик акция тугалланди. Бироқ турли сабабларга кўра тақдим этилган имкониятлардан фойдаланишга улгурмай қолганлар ҳам бор. Ваколатли органларнинг рухсатномасисиз қурилган иморатга мулк ҳуқуқини ҳозирги кунда қандай олиш мумкинлигини кўриб чиқамиз.

Бизнесни ким ва нима кўпроқ безовта қилмоқда
Адлия вазирлиги “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида бизнес-субъектларининг аноним сўровларини ўтказади.

1 октябрдан бошлаб банкоматлар валюта беришни тўхтатади
Марказий банк жисмоний шахсларнинг халқаро тўлов карталаридан нақд пул маблағларини ечиб олиш тўғрисида хабар эълон қилди.

63 компаниядаги давлат улуши сотилади, 295 субъект тугатилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 800-сон қарорида назарда тутилган.

Солиқлар яна ўзгарди - нима қилиш лозим?
Президент “Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Энг муҳим ўзгартиришлар ҚҚС, ЯИТ ва фойда солиғига тегишли.

ФВВ бўлинмалари қандай пуллик хизматлар кўрсатади
ФВВ Молия вазирлиги билан биргаликда фавқулодда вазиятлар органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхатини тасдиқлади.

Кимларга III, II ва I даражали сержант унвони берилади
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги янгиланган низом тасдиқланди.

ОТМ контрактини 15 октябргача тўлаш мумкин
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019/2020 ўқув йилида контракт учун тўлов ўтказишнинг белгиланган муддати узайтирилиши ҳақида эълон қилди.

Бухоро вилоятида 7 та янги КСЗ ва 2 та кластер ташкил этилади
2019-2023 йилларда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрлари белгиланди.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларида кечаю кундуз ишлайдиган санузеллар бўлиши лозим
Йўл бўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди.

1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг вазифалари белгиланди
Инспекция – бу қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва уларнинг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи ижро этувчи орган.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда нима қуриш мумкин
Масалан, суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ келувчи объектларни қуриш мумкин.

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашни назорат қилиш рақамли асосга ўтказилади
Махсус ваколатли органларнинг ерга оид қонунчиликка риоя қилмаслик фактларини барвақт аниқлаш ва улар бўйича чоралар кўриш вазифалари ва функциялари "E-yer nazorat" тизими орқали амалга оширилади.

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Президент Фармонига мувофиқ у 2026 йил 15 январдан бошланади ва 28 февралда тугайди.

Озиқ-овқат чиқиндилари қисқартирилади ва утилизация қилинади
"Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври"да (2026–2030 йиллар) аҳолини етарли миқдордаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва уларнинг ортиқча чиқиндиларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.

Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари очилади
Улар ММТВ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим ташкилотлари, шунингдек вазирликлар ва идоралар тизимидаги умумий ўрта таълим ва касбий таълим ташкилотлари негизида ташкил тилади.

ННТлар коррупцияга қарши курашишга жалб этилади
Хусусан, улар БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси қоидаларининг бажарилишини мониторинг қилиб, муқобил баҳолаш тизимини жорий этади.

Маҳалла реестри нима учун керак
Бу маҳалла ҳақида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган ахборотнинг ягона манбаи бўлади.

Миллий инвестиция жамғармасида давлат улуши қисқартирилади
Жамғарманинг фаолиятини янада такомиллаштириш ва инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали унинг акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд биржаларида жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Чакана савдода нималар ўзгармоқда?
- Солиқчиларда савол туғдирадиган битимлар
- 1-усулни қўллаш мумкинлигини қандай тушуниш керак: импорт қилувчи учун қадамма-қадам йўриқнома
- Турли вазиятларда асосий воситалар бўйича ҚҚСга қандай тузатиш киритилади
- Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари