
Реклама жойи паспорти ЯИДХП орқали берилади
Шунингдек «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими ишга туширилмоқда.

Капитал бозори Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги назоратига ўтказилмоқда
Ушбу соҳада тўртинчи маротаба регулятор ўзгармоқда.

«Ибратли оила» кўкрак нишони билан кимлар мукофотланади
Кўкрак нишони оилаларга Халқаро оилалар куни байрами арафасида тантанали тарзда топширилади ва уларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилди
Кўкрак нишони билан мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчилар учун кредитлар ҳажми икки бараварга оширилади
Бу Президентнинг «Тўқимачилик саноатини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган.

Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби белгиланди
Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Нотурар жойни расмийлаштиришдан аввал яшовчиларни рўйхатдан чиқариш талаб этилади
Яшовчилар рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақида маълумот «Рақамли ҳукумат» орқали олинади

Асосий дори воситалари рўйхати янгиланди
Рўйхатдан тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларини таҳлил қилиш, харидларни оқилона ташкил этиш, ходимларни улардан фойдаланишга ўргатиш, маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан уларнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш учун фойдаланилади.

Кадастрга оид низоларни судгача ҳал этиш учун махсус комиссиялар ташкил этилмоқда
Уларнинг таркибига Қурилиш вазирлиги, адлия, солиқ органлари ва Адвокатлар палатаси вакиллари киради.

“Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Ҳужжат 3 ойдан сўнг кучга киради.

Шаҳарсозлик соҳасидаги мутахассислар сертификатланади
Қурилиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилаётган Компетенцияни ривожлантириш институти сертификатлашни ташкил этиш бўйича ишчи орган ҳисобланади.

Давлат театрлари ва концерт муассасаларига KPI ўрнатилмоқда
Белгиланган мезонлар орасида – томошабинлар, гастроллар сони ва веб-саҳифанинг ҳолатига эътибор масалалари мавжуд.

Ўн беш ёшга тўлмаган болалар ким бўлиб ишлаши мумкин
Вазирлар Маҳкамаси маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари соҳасидаги касб ва лавозимлар рўйхатини тасдиқлади, уларга 15 ёшга тўлмаган болалар меҳнат шартномаси бўйича қабул қилиниши мумкин.

Радиочастота спектридан фойдаланиш учун рухсатни онлайн олиш мумкин
Рухсатнома олиш учун ариза “Лицензия” АТ ва ЯИДХП орқали юборилади.

Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилди
Париж шаҳрида шу йил 4–8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларни ўтказиш режалаштирилмоқда.

25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил этилади
Мазкур туманларда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилиш бепул амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш органлари раҳбарлари Кенгашлар олдида ҳисобот беради
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда 6 та масала, шу жумладан 4 та қонун муҳокама қилинди.

1 Сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Кадастр муҳандиси институти жорий этилади
1 октябрдан бошлаб у Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида амал қилишни бошлайди. 2024 йил 1 июлдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.

Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказувчилар доимий равишда тест топширишади
Якуний тестларни иккинчи маротаба муваффақиятсиз топширганларни бошқа ишга ўтказишади.

Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилади
Чегаралари белгиланган кўп квартирали уйларга (ККУ) туташ ер участкалари кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

Юридик маслаҳатчилар ташкилоти халқаро ҳуқуқ бўйича маслаҳат беришлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан миллий қонунчилик ЖСТ стандартлари билан мувофиқлаштирилмоқда.

Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчилари солиқ ҳисоботига аниқлик киритишлари мумкин
Шунингдек солиқ маслаҳатчиси хулосасининг шакли тасдиқланмоқда.

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандларига – имтиёзлар
Уларнинг мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги таъминоти учун тўлов бекор қилинади.

Моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиладиган лавозимлар ва ишларнинг рўйхати тасдиқланди
Улар жумласига омборлар мудирлари, фармацевтика соҳасидаги ходимлар, муҳандис-кимёгарлар, савдо ходимлари ва бошқалар киради.

Ҳайдовчиларнинг дам олиш режими – тахографлар назоратида
Шаҳарлараро автобусларга тахографлар ўрнатилган тақдирда тунги вақтда йўловчлиларни ҳамроҳликсиз ташишга рухсат этилади.

Ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлаш ишлари яхшиланади
Самарқанд ветеринария медицинаси институти университетга айлантирилди.

Экологик аудитор сертификати ЯИДХП орқали берилади
Экологик аудиторлар реестри Экология вазирлиги томонидан юритилади.

1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади
Шунингдек фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
Эндиликда давлат хизматчилари ҳар куни жисмоний тарбия билан шуғулланишади.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

БТСЁ муассасалари учун тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тасдиқланди
Шундай қилиб, бепул тиббий хизматларга беморларни қабул қилиш, даволаш ва маслаҳат бериш, болаларни ёш тоифалари бўйича даврий профилактик ва скрининг текширувлари, таҳлиллар ва текширувлар ва бошқалар киради.

Курьерлик хизматига талаблар белгиланди
Етказиб бериш хизматларини кўрсатишнинг асосий тамойиллари орасида ишончлилик ва ўз вақтида етказиш турибди.

Қандай касалликлар бепул даволанади
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди.

Банкларни санация қилиш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди
Қабул қилинган «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонуннинг таъсири банклар, банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси бошланмоқда
Унинг доирасида туман тиббий бирлашмалари базасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.

Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради
Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир қатор НҲҲ тасдиқланди, шулар орасида – Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши тўғрисидаги низом ва Малакани баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти мавжуд.
Янги сонларда ўқинг

- Ёшлар стартаплари учун кредитлар ажратилади
- Юридик шахснинг ҳисоб маълумотларини қандай қилиб тезкор ўзгартириш мумкин
- Ташкилотни юридик шахснинг ЭРИсидан рухсатсиз фойдаланишдан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
- Дастурий маҳсулотлар билан боғлиқ битимлар қандай расмийлаштирилади, ҳисобга олинади ва солиққа тортилади
- ТИФ давлат томонидан тартибга солинишидаги янгиликлар