
Самарқанд вилоятида 3 та кичик саноат зонаси кенгайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2018 йилдаги «Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 556-сон қарори эълон қилинди

Божхоначиларга – имтиёзли ипотека ва ижара компенсацияси
Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 553-сон қарорида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилган

«Ўзбекинвест» миллий компаниясини АЖга қайта ташкил этиш таклиф қилинмоқда
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта миллий компаниясини қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Пахта ва дон етиштириш қандай молиялаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2018 йилдаги 533-сон қарори билан қайта тузилган Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, шунингдек унинг ишчи органлари – Жамғарма кенгаши ва Департаментнинг фаолият юритиш тартиби белгиланди

Маҳаллий саноатни ривожлантириш учун хорижий экспертлар жалб этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2018 йилдаги «Иқтисодиётнинг муҳим соҳаларини ислоҳ қилишга доир узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нуфузли халқаро экспертларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 534-сон қарори қабул қилинди

Мактабгача таълим вазирлиги пойтахт ва пойтахт минтақасида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 552-сон қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар олиб келадиган мол-мулкка сертификат 4 кунда расмийлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 549-сон қарори билан Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

Махсус қабулхонада бўлганлик учун қандай ҳақ тўланади
Ушбу шарҳда маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тафсилотлари очиб берилган (ВМнинг 13.07.2018 йилдаги 535-сон қарори)

Ўзбекистон бўйлаб транзит автоташувлари учун янги йўналишлар очилди
Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2018 йилдаги 492-сон қарори билан Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатига тузатишлар киритилди

Тинчлик мақсадида фойдаланиладиган атом: узоқ муддатли концепция ва ривожланиш дастури ишлаб чиқилади
Президентнинг 19.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди

Uzсard карталарга маблағларни қайтариш жараёнини соддалаштирди
Ягона умумреспублика процессинг маркази «ХТТ» кўп функцияли софтида ишлайдиган Uzcard нинг барча POS-терминалларида «Операцияни бекор қилиш» ва «Якунларни солиштириш» функцияларини ишга туширди

Бахтиёр Худойбердиев: «direktor.uz ёрдамида бизнес юритмоқчиман»
direktor.uz иш бошлаши билан ўзбек тилидаги масофавий технологияларни қўллаган ҳолда бизнес асосларини ўрганиш имконияти юзага келди, бу жуда самарали жараёндир, – дея қайд этди norma.uz портали мухбири билан суҳбатда бухоролик Бахтиёр Худойбердиев

Бухгалтерларга ёрдам туркумидаги янги китоблар
«Norma» нашриёти бошловчи бухгалтерлар учун Бухгалтерлар малакасини баҳолаш bir.uz тизими материалларига асосланган янги туркумдаги китобларни нашр қилишга киришди

2018/2019 ўқув йилига Банк-молия академиясига квоталар тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги «2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида»ги 550-сон қарори эълон қилинди

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди
Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи (16.07.2018 йилда 3039-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан гидротехника иншоотларидан хавфсиз фойдаланиш, уларнинг электр таъминоти, алоқа, сигнализация ва ёритиш тизимларига доир талаблар, шунингдек уларни назорат ва мониторинг қилишни ташкил этиш тартиби белгиланди

Маҳкумларни қайта тарбиялаш учун бошқа маҳкумлар жалб этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2018 йилдаги 543-сон қарори билан Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича 2018–2022 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» тасдиқланди

Шаҳарлар ва қишлоқларда ипотека кредити бериш шартларига қандай ўзгартиришлар киритилди
Президентнинг 18.07.2018 йилдаги «2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди

Жамоат транспортида видеорегистратор мажбурий ўрнатилиши мумкин, қоидабузарлик қайд этилган ёзув учун жариманинг 5%ини тўлайдилар
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилди

Банк кафолатини олиш осонлашди
МБ Бошқарувининг қарори (16.07.2018 йилда 2364-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тижорат банклари томонидан банк кафолатларини беришнинг амалдаги тартибига ўзгартиришлар киритилди

Автомобиль «тонировкаси» бўйича лойиҳа ўзгартиришларсиз қабул қилинди
Адлия вазирлиги Telegram мессенжеридаги ўз каналида шу ҳақда хабар берди

1993 йил 17 июнгача қабул қилинган умуммажбурий ҳужжатлар ўз кучини йўқотаяпти
Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2018 йилдаги «Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги 538-сон қарори эълон қилинди

Ботаника институтининг вазифаларига тузатишлар киритилди
Президентнинг 17.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида шу ва бошқа ташкилий тадбирлар назарда тутилган

ИИВ янги интерактив хизматни жорий этди
Судланмаганлик (судланганлик) тўғрисида маълумотнома олиш учун аризани ЯИДХП орқали топшириш мумкин

Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгашига молия вазирининг ўринбосари бошчилик қилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Дьюти-фри дўконларига муддатсиз лицензиялар бериш таклиф этилмоқда
Эркин ва божхона омборлари, шунингдек божсиз савдо (дьюти-фри) дўконлари фаолиятини лицензиялаштиришни соддалаштириш режалаштирилмоқда. ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Хорижий инвесторлар учун янада қулай шароитлар яратилиши мумкин
Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳасини муҳокама қилишда давом этамиз

Нотариуслар ва ФҲДЁ хизматлари учун ҳақ тўлаш қулайлашади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2018 йилдаги «Нотариал ҳаракатлар ва ФҲДЁ органлари хизматлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив хизматларни жорий этишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 540-сон қарори эълон қилинди

ЯИДХП орқали болани боғчага расмийлаштириш мумкин
ЯИДХПда «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун электрон ариза топшириш» янги хизмати очилди

Автомототранспорт воситалари учун рақам белгиларини бериш соддалаштирилади
Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.

Суд-экспертлик фаолияти рақамлаштирилади
Президент қарорида нодавлат суд экспертизаси институтининг тадқиқотлар ўтказишдаги иштироки улушини унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан 5 баробарга ошириш назарда тутилган.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
"Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари асосида "Ёшларнинг ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди
Улардан бири – таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, шунингдек сўровлар ўтказиш.

Электрон рецепт қандай ёзиб берилади
Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Абдулла Авлоний номидаги янги давлат стипендияси таъсис этилди
Бу ташаббус педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва билимдон ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҚҚСнинг ноль ставкаси жорий этилмоқда
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун солиқ юки камайтирилмоқда – қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда.

Давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик тартиботлар қисқартирилди
2028 йилга қадар ЯИДХП ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 900 тага етказилади.

Юқори авлодли картошка ишлаб чиқариш кўпаяди
Картошка етиштирувчиларни муқобил энергия манбалари билан таъминлаш учун қуёш панелларини ўрнатиш харажатларининг 50 фоизигача Давлат бюджетидан қопланади.