
1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Касаначиларга субсидия қандай берилади
Маблағлар Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилади.

Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тартиби ўзгармоқда
Шунингдек номзод юқорироқ тоифадаги аттестатни олиш истагини билдирганда қайта мурожаат этиш тартиби белгиланмоқда.

Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан маблағлар 2026 йил 1 январга қадар ажратилади.

Янги Тошкент шаҳри қандай барпо этилади
Унинг бош режасини ишлаб чиқиш мақсадида Сингапур, Буюк Британия ва Голландиядан компаниялар жалб қилинган.

Саноат корхоналарида “яшил технологиялар” жорий этилади
Айрим тармоқларда Ўзбекистоннинг етакчи корхоналарининг шу соҳадаги тажрибаси ўзлаштирилади.

Тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказиш тартиби ўзгармоқда
Тезкор-қидирув тадбирлари ва тафтишлар Бизнес-омбудсман билан келишилмаган ҳолда ўтказилади.

Давлат муассасаси қандай фаолият кўрсатиши керак
Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2023 йилдаги 302-сон қарори билан Давлат муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларни махсус жамғарма қўллаб-қувватлайди
Ҳудуднинг 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг (МФЙ) ҳар бирига 500 млн сўмдан ажратилади.

Божхона юк декларацияси нима ва у қандай тўлдирилади
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритлмоқда, шунингдек Божхона постлари таснифлагичи ва Божхона юк декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турлари таснифлагичи янги таҳрирда тасдиқланмоқда.

Ўзбек футболи 3 йилга барча солиқлардан озод этилади
Ижтимоий солиқ бундан мустасно.

Ҳисоб палатаси назорат тадбирларини қандай ўтказади
Шунингдек, Палатага оз миқдорда талон-торож ва давлат харидлари жараёнини бузганлик учун маъмурий баённомалар тузиш ваколати берилди.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси судларга мурожаат этганда давлат божини тўламайди
ЎРҚ-855-сон Қонун билан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлардаги божлардан шунингдек Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳам озод этилмоқда.

Вояга етмаганларни қандай ишларга жалб қилиш мумкин эмас
Рўйхатга бир неча минг лавозимлар киритилган.

Вахтачилар қандай ишлайди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан вахта усулида ишлаш давомийлиги – бир ой қилиб белгиланди.

Иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби белгиланди
Ушбу шаклдаги тўлов ойлик маошнинг 30%дан ошмаслиги лозим.

Қурилишда назорат ўлчовини кимлар ўтказиши мумкин
Бюджет тизими маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш қиймати 10 млрд сўмгача бўлган объектларда назорат ўлчовини ўтказиш учун жалб қилинадиган тижорат ташкилотларини танлаш тартибини белгиловчи Низом тасдиқланмоқда.

Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти
Ушбу ном остида кейинги йилда ўз ичига Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессиясини қамраб олувчи халқаро тадбир ўтказилади.

Қорақалпоғистонда Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
Унинг вазифалари орасида – маданият ва санъат соҳаси вакиллари, иқтидорли ижодкорларни, айниқса, ёшларни, маданият ва санъат ташкилотларини моддий қўллаб-қувватлаш бор.

Аския санъати қандай қўллаб-қувватланади
Ўзбекистонда “Хуш кайфият” республика кўрик-танлови ҳамда “Табассум” халқаро кулги фестивали ўтказилади.

Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
Бир қатор НҲҲларга киритилган қўшимчалар билан уларга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганлик учун шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳуқуқи берилмоқда.

Декларация тўлдирилаётганда божхона нархлар ҳақида хабардор қилади
Декларация қилаётган шахс Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 311-моддасига мувофиқ қийматларни чегириб ташлаш асосидаги усулда тегишли ҳужжатларни тақдим этмаса, божхона органи айнан бир ҳил ёки ўхшаш товарлар нархи ҳақида маълумот тақдим этади.

Янги ташкил этилаётган агрокластерлар олийгоҳлар билан ҳамкорлик ўрнатишади
Ушбу талаб агрокластер ва кооперативлар учун лицензиявий талаблардан бири бўлади.

Давлат кўчмас мулкини қандай сотиш режалаштирилмоқда
ҚҲТБТ порталида Давактив агентлиги директорининг “Майдони 2000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Рақобат қўмитаси “Биз сизни эшитамиз” лойиҳасини амалга оширади
Шунингдек қўмитанинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш режалаштирилмоқда.

Автомобилда халқаро ташишга рухсатномалар онлайн тарзда берилади
Хорижий/кўп томонлама рухсатномалар олиш тўғрисида ариза миллий ташувчи томонидан “E-авто рухсатнома” ААТ орқали тақдим этилади.

Мувофиқлиқни баҳолаш қоидаларини бузганлик учун – жарима
Мувофиқликни баҳолашни амалга оширувчи органлар сертификатни тақдим этишни асоссиз рад этганда, баҳолаш учун маҳсулотни тақдим этган жисмоний ёки юридик шахслар фойдани бой берганлари учун жаримага тортилади.

«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурининг асосий шартлари
Дастур доирасида тадбиркорларга қатор солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ушбу ҳудудларда ойлик маошга устамалар ва қўшимча таътил кунлари берилади

Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди
Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритилди. Баҳоланаётган мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан бирини қўллайди.

Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгартирилди
Шундай қилиб, савдоларни ташкил этувчи сифатида нафақат мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби, балки ихтисослаштирилган ташкилот ҳам чиқиши мумкин.

Айбсизлик презумпциясига оид нормалар такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сувдан фойдаланишдаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади
Улар тақдим этган фото ва видеоматериаллар содир этилган ҳуқуқбузарлик ва уни содир этган шахс ҳақидаги маълумотлар ва бошқаларни акс эттириши керак.

Қайси маҳсулотларнинг таснифий кодлари ўзгартирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ТИФ ТНнинг янгиланган шакли амалга киритилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгартирилган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқланди.

Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун Марказий банк бошқаруви 2025 йил 12 июнда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

МИБ Мажбуриятлар реестрини юритади
Реестрдаги маълумотлар 10 йил сақланади ва унга ижро ҳужжати тўғрисидаги маълумотларнинг киритилиши қарздорни банкрот деб топиш тартибига тўсқинлик қилмайди.

Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади
"Инсон" маркази томонидан берилган ваучер бўйича ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари кўрсатилган хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланадиган субсидия кўринишида қопланади.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради