
Кўчмас мулк билан битимлар учун яна 2 та маълумотномани онлайн олиш мумкин
2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб ЯИДХПнинг янги версиясида Тошкент шаҳри ҳудудида кўчмас мулк объектига нисбатан xатлов ёки тақиқ мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш хизмати ишга туширилди

Бюджет маблағларини маҳаллий кенгашлар назорат қилади
Президентнинг 13.12.2017 йилдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди

Электрон рақамли имзо қандай олинади
ДСҚ, Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарори (АВ томонидан 11.12.2017 йилда 2955-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

ФВВда махсус жамғарма ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2017 йилдаги 968-сон қарори билан ФВВнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича бюджетдан ташқари махсус жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилди

«112» ягона рақами тажриба режимида Самарқандда ишга туширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2017 йилдаги 966-сон қарори билан Самарқанд шаҳрида «112» ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматларни чақириш тизимини ташкил қилиш кўзда тутилган

Алоҳида солиқлар ва мажбурий тўловлар бирлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозлари, солиқ ва бюджет сиёсати концепцияси ҳамда Давлат бюджети лойиҳасига бағишланган кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди

Хориждаги кўргазма учун товарлар экспорт контракти ва БЮДсиз олиб чиқиб кетилади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиб кетиш тартибини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Фуқаролар йиғинлари, Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси ишсизларни ишга жойлаштиради
Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2017 йилдаги 964-сон қарори билан Аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Оффлайн пластик карталар иши тўхтатилади
UzCard 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб DUET карталари бўйича транзакциялар ўтказишни тўхтатади. Бу ҳақда Ягона Умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) хабар беради

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги соддалаштирилган божхона йўлаги қандай ишлайди
«Соддалаштирилган божхона йўлаги» таомили иштирокчиларининг реестрини шакллантириш ва юритиш тартибига ҚҲТБТ порталидаги навбатдаги лойиҳада таъриф берилган

Қишлоқ меҳнаткашлари тақдирланди
Президентнинг 7.12.2017 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони имзоланди

ОАВни рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилади
6 декабрь куни ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида оммавий ахборот воситалари фаолиятига, шунингдек журналистларнинг касб фаолиятини ҳимоя қилишга дахлдор қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилди

Риэлторлик хизматлари кўрсатиш соҳасида қандай ўзгаришлар содир бўлади
Бу ҳақда ҚҲТБТ порталида тақдим этилган Президентнинг Риэлторлик хизматлари соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони лойиҳасида айтиб ўтилган. Ҳужжатни 2018 йил 1 мартдан қабул қилиш ва амалга киритиш режалаштирилмоқда

Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси

Чарм-пойабзал тармоғи ташкилотларини қатор солиқлардан озод этиш таклиф қилинмоқда
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Чарм-пойабзал, тери-мўйна ва жун етиштириш тармоқларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди

$2000 гача олиб кириш ва олиб чиқиб кетишда – декларациялашсиз
Президентнинг 6.12.2017 йилдаги ПФ-5276-сон “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди

Адвокатлик тузилмалари учун янги номенклатура тасдиқланди
Адвокатлар палатаси раисининг 20.11.2017 йилдаги 1-кх-сон буйруғи билан Адвокатлик тузилмаларининг янгиланган намунавий ишлар номенклатураси тасдиқланди

Самарқандда янги лойиҳа-қидирув ташкилоти очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2017 йилдаги 945-сон «Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти ҳузурида «Самарқанд меъмор лойиҳа» лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

ИИО ходимлари учун хизмат тартиби ва ижтимоий кафолатлар қандай
Президентнинг 29.11.2017 йилдаги ПҚ-3413-сон “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Конституция куни арафасида 2700 нафар судланганлар афв этилди
ЎзА давлат раҳбарининг тегишли фармони қабул қилинганлиги ҳақида хабар беради

Инвесторларга – инвестициявий солиқ кредитлари ва бошқа имтиёзлар
ҚҲТБТ порталида Инвестиция кодексининг лойиҳаси эълон қилинди

Ўзбекистон Бадиий академияси вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 1.12.2017 йилдаги 957-сон қарори билан Ўзбекистон Бадиий академияси Устави тасдиқланди

Чорвоқда эркин туристик зона ташкил этилди
Президентнинг тегишли Фармони 2017 йилнинг 5 декабрь куни имзоланди

Махсус турдаги товарлар импорт-экспорти қандай лицензияланади
Вазирлар Маҳкамасининг 1.12.2017 йилдаги 959-сон қарори билан Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

BIR.UZ дастурнинг биринчи иштирокчиларига пулларини қайтаради!
BIR.UZ бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими имтиҳонининг барча иштирокчилари учун ажойиб янгилик! 16-17 декабрь кунлари имтиҳонни муваффақиятли топшириб, Аттестат олганлар учун биз имтиҳон қийматининг 90%ини қайтарамиз

BIR.UZ: малака ошириш осон!
Бухгалтер – узлуксиз билим олишни талаб этувчи баъзи касблардан бири. Қонунчилик ўзгармоқда, янги ҳужжатлар деярли ҳар куни эълон қилинмоқда. Буларнинг барчаси у ёки бу тарзда бухгалтерия ҳисобида акс этади

Объектдан ифлосланган машина чиқарилгани учун қурувчи жаримага тортилади
Тошкент шаҳар ҳокими 11.10.2017 йилдаги 158-ф-сон фармойишга имзо чекди, у атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва шаҳар кўчалари ифлосланишининг олдини олишга қаратилган

Ижтимоий аҳамиятли маҳсулотлар импорти учун имтиёзлар узайтирилди
Президентнинг 30.11.2017 йилдаги ПҚ–3418-сон 2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Айбсизлик презумпциясига оид нормалар такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сувдан фойдаланишдаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади
Улар тақдим этган фото ва видеоматериаллар содир этилган ҳуқуқбузарлик ва уни содир этган шахс ҳақидаги маълумотлар ва бошқаларни акс эттириши керак.

МИБ Мажбуриятлар реестрини юритади
Реестрдаги маълумотлар 10 йил сақланади ва унга ижро ҳужжати тўғрисидаги маълумотларнинг киритилиши қарздорни банкрот деб топиш тартибига тўсқинлик қилмайди.

Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун Марказий банк бошқаруви 2025 йил 12 июнда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади
"Инсон" маркази томонидан берилган ваучер бўйича ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари кўрсатилган хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланадиган субсидия кўринишида қопланади.

"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устамалар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан сув хўжалиги бирлашмалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

«Яшил» давлат харидлари тизими жорий этилмоқда
2026 йил 1 январдан бошлаб энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид ҳужжатларига экологик мезонлар мажбурий тартибда киритилади.

Айрим товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритилди.

IT соҳасида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади
Вазирлар Маҳкамаси зарур ҳолларда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида яратилган мактаблар сонини кўпайтириш ҳуқуқига эга.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради