
Солиқ органларининг ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб туриш бўйича ваколатлари чекланмоқда
Эндиликда гувоҳнома биргина ҳолатда тўхтатиб турилиши мумкин.

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб бўлганларга стипендия тўланади
Стипендия тўлаш тўғрисида қарор Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги комиссия томонидан қабул қилинади.

Малака сертификатини бериш тартиби бирхиллаштирилди
Давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти бўйича гид, экскурсия етакчиси, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, корпоратив менежерлар, суд бошқарувчилари ва бошқалар сертификат олади.

Қорақалпоғистонда тадбиркорларга совиткичли сиғимларга харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги томонидан уларга сарфланган электр энергияси қийматининг 50 фоизи ҳам қоплаб берилади.

Даромад бўйича декларацияларини ЯИДХП орқали топшириш мумкин
Шунингдек, уларни солиқ хизматлари портали ва давлат хизматлари портали орқали бериш мумкин.

Қимор ўйинлари иштирокчиларининг карталаридан трансчегаравий ўтказмалар тақиқланмоқда
Тўлов тизими ва тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори оширилмоқда.

Стратегик ислоҳотлар агентлигига қўшимча вазифалар юкланди
Янги вазифаларда хорижий давлатлар раҳбарларининг чиқишлари ва нутқларини ўрганишни ташкил қилиш ва ташаббусларни Ўзбекистон шароитида имплементация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

ДХМ ва ЯИДХП орқали қўшимча иккита давлат хизматлари кўрсатилади
Бундай хизмат турлари - хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумот ҳамда давлат мулкини хусусийлаштиришга буюртманома бериш.

Жаҳонда машҳур бўлган минг китоб ўзбек тилига таржима қилинади
Аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олиш учун уларнинг дастлабки рўйхати Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига жойлаштирилади.

Мол-мулкни учинчи шахсларга ўтказишга ўрнатилган тақиқ қандай ечилади
2019 йилга қадар ўрнатилган тақиқлар нотариуслар, бошқа тақиқлар – банклар ва кредит ташкилотлари томонидан ечилади.

Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар реестрга онлайн тарзда киритилади
Меҳмон уйида ҳар бир яшовчига камида 3 метр квадрат турар жой майдони тўғри келиши керак.

Қорақалпоғистонда давлат мулки янги тартиб бўйича сотилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан уч ой мобайнида оммавий савдолар орқали сотилмаган давлат мулкини сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Очиқ маълумотлар рўйхати нималар билан тўлдирилди
Рўйхатга зиёратчиларнинг онлайн навбати ҳақидаги, давлат органлари томонидан ННТга тақдим этилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар, фалсафа доктори ва фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоясини намойиш қилиш киритилган.

Шаҳарсозлик соҳасида назорат кучайтирилмоқда
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган ҳолда қурилган бинолардан фойдаланиш учун рухсатнома берилмайди.

«Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасин томонидан махсус ҳуқуқий режимни жорий этишга доир чоралар белгиланди.

Аҳолига аллергологик ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади
Аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган беморлар ингаляцион дори воситалари билан бепул таъминланади.

Ўзбекистонда кўкаламзорлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар режалаштирилган
Улар орасида – шаҳар ва туманларни «яшил белбоғ»лар билан ўраб олиш, йирик боғларни барпо этиш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронлари таъсирини камайтириш учун «яшил қалқон» ташкил қилиш бор.

Маълумотноманинг айрим турлари ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади
Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Автомобиль учун ишончнома электрон шаклда берилади
Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ой, 6 ой ва 3 йилгача муддатга берилиши мумкин.

Овчиларга овчилик назорати инспектори мақоми берилади
Овчилар бирлашмалари аъзолари ҳайвонот оламини браконьерлардан ҳимоя қилишади.

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларида кимлар иштирок этиши мумкин
Илгари бундай тадқиқотларда фақат беморлар иштирок этган

Қандолатчилик корхоналарига молиявий ёрдам кўрсатилади
Тўқимачилик корхоналарига янги имтиёзлар берилмоқда.

Ҳужжатларни консуллик легаллаштириш тартиби тасдиқланди
Консуллик легаллаштириш ҳужжатларда баён этилган фактларни эмас, балки фақат уларни имзолаган шахснинг ваколатларини шаҳодатлайди.

Маҳаллаларда ёшлар етакчилари танлови ўтказилади
Республика босқичи ғолиблари бир қатор преференцияларга эга бўлишади.

Профилактика инспекторларини тайинлаш жараёни ўзгартирилмоқда
Шунингдек, тиббиёт ходимларнинг моддий рағбатлантириш тартиби ИИВ тизимининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига хам татбиқ этилади.

ЖШДСга оид имтиёзларни қўллаш учун ЯИДХП орқали мурожаат этиш лозим
Ушбу хизматни олиш учун ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди

Нафақа олиш учун онлайн ариза берилади
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали тайинланади.

Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
Хусусан, республикада янги боғларни тижорат банклари орқали кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланди.

1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Электр энергияси ва табиий газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий ускуналарини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда МИБ ходимлари ушбу жараёнда иштирок этмайди.

Бир қатор тиббиёт олий таълим муассасалари қайта ташкил этилади
Хусусан, янги ташкил этилаётган Тошкент давлат тиббиёт университетининг вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди
Жисмоний шахслар номига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали олиб кириладиган товарларга нисбатан бир календарь ой мобайнида божсиз олиб киришнинг белгиланган нормалари қўлланилади.

Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълимдан воз кечилади
Бўлажак педагоглар фақат кундузги ва кечки таълим шаклларида ўқитилади.

Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
Такрорий савдолар ўтмаган деб эълон қилинганда гаров нарсасини ўзида қолдириш тартиби ўзгартирилди.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда
Ер ости сувларидан-сув ўлчаш қурилмасиз фойдаланганлик учун оширилган солиқ ставкалари белгиланмоқда.

"Тоза қўллар" дастури қандай амалга оширилади
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг санитария-гигиена инфратузилмасини яхшилаш бўйича мақсадли дастурни шакллантириш зарур.

Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
У 2030 йилгача жорий қилинади.
Янги сонларда ўқинг

- Ҳудудларда микросаноат марказлари яратилади
- Ҳисобрақамда маблағ етарли бўлмаганда ЖШДС қандай тўланади
- Тошкентда фаолият турлари учун қандай минимал ижара тўловлари ставкалари қўлланилади
- БҲМС бўйича бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсати қандай тузилади
- Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайди