2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун эълон қилинди
Президент 9.12.2019 йилдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сон Қонунни имзолади.
Монополист корхоналар сонини камайтириш режалаштирилмоқда
Амалдаги «Рақобат тўғрисида» ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунлар битта «Рақобатни ҳимоялаш тўғрисида»ги қонунга бирлаштирилади.
Сув таъминоти соҳасида – қайта ташкил этиш ва ваколатларни қайта тақсимлаш
Президентнинг 26 ноябрда имзоланган Фармони ва қарорида соҳадаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи назарда тутилган.
Ҳокимликлар ваколатлари қайта кўриб чиқилди
Президент 9 декабрь куни бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилишга қаратилган қарорни имзолади.
2020 йилда акцизлар қандай ўзгаради?
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга) акциз солиғи ставкалари тасдиқланди.
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган тўловлар кетма-кет иккинчи йил камайтирилмоқда
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган суммалари тасдиқланди.
Жисмоний шахслар учун ижаранинг энг кам ставкалари 6-25%га оширилди
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Улардан 2020 йилда жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкни ва автотранспортни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мақсадида фойдаланилади.
Бухгалтерия ҳисобида солиқ ва божхона имтиёзлари қандай акс эттирилади
Сиз ўз имтиёзларингизни 2019 йилда тўғри ҳисобга олдингизми? 17 декабрь куни «Norma» компанияси маҳсулотлари фойдаланувчилари учун бепул вебинар ўтказилади.
Сенат янги Солиқ кодекси ва бошқа қонунларни 14 декабрь куни кўриб чиқади
Шу санага 25-ялпи мажлис белгиланган.
МИЗ иштирокчиларига кўпроқ имтиёзлар берилади
“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонун 9 декабрь куни иккинчи ўқишдан ўтди.
Депутатлар янги таҳрирдаги Солиқ кодексини қабул қилдилар
9 декабрь куни Қонунчилик палатасининг мажлисида иккинчи ўқишда «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тақдим этилди.
ЭКИҲ қонунлардан чиқарилди – энди қандай ҳисобланади
Бунга жавобни 50 дан ортиқ қонун ҳужжатларига, шу жумладан 12 та кодексга киритилган тузатишлардан топиш мумкин.
Солиқ тўловчилар қандай сегментланади
ДСҚ Молия вазирлиги билан биргаликда солиқ органларида солиқ хатарларини баҳолаш ва солиқ тўловчиларнинг инсофлилигини сегментлаш мезонлари бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқди.
Тадбиркорлик субъектларининг электр тармоқларига уланиши соддалаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди. Мақсад – ҳисоблагичларни текширувдан ўтказиш ва харажатларни оптималлаштириш.
Рецептсиз препаратлар камайди
Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг янги рўйхати эълон қилинди.
«Нон учун» компенсация – кимга ва қанча
Молия вазирлиги Пенсия жамғармасининг ун ва қолипли нон олиш учун компенсация берилиши тўғрисидаги тушунтиришини эълон қилди.
Истеъмол саватчаси ҳисобланади, уч даражали пенсия таъминоти жорий этилади
Яқинда бўлиб ўтган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.
Онлайн-НКМ ва виртуал касса қандай ўрнатилади ва рўйхатдан ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар қабул қилинди.
Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтадиган дастлабки 10 та ОТМ белгиланди
Улар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 967-сон қарорида келтирилган.
Президент 92 нафар маҳкумни афв этди
Тегишли Фармонга шарҳ “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.
Чиқинди полигони турар жойлардан 500 метр нарида жойлаштирилади
Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқнома тасдиқланди.
Қимматли қоғозлар фақат жойлаштирилганидан кейин сотилади
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан қимматли қоғозлар муомаласи махсус тартиби белгиланди.
Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қанчага тушади
Объектларни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишнинг базавий қиймати ва тузатиш коэффициентлари тизими тасдиқланди.
Бу қандай ишлайди: қурилиш бошлаш ҳақида хабарнома
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Муҳандис олимларнинг маоши оширилди
ИТИнинг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари қайта индексацияланди.
Давлат харидлари: 2020 йилда нима ўзгаради
Президент 5 декабрь куни давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва уларга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Солиқ органлари фаолиятини баҳоланг
Давлат солиқ қўмитаси солиқ органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик фикри асосида рейтинг баҳолаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.
Волонтёрликнинг ҳуқуқий доираси белгиланди
2.12.2019 йилдаги “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-585-сон Қонун эълон қилинди.
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар таҳлилини тақдим этади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасида "А1" кичик тоифаси пайдо бўлади
2026 йил апрелдан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари жорий этилади.
Қурилаётган турар жой мажмуаларининг номлари давлат тилида бўлади
Ҳукуматнинг қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси ислоҳ қилинмоқда
Энергетика ва йирик ишлаб чиқариш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфларни бошқариш ва техноген аварияларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича янги стандартлар ва методикалар ишлаб чиқилади.
Медиация институти такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига низоларни судгача ҳал қилишда медиация институтини ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари кенгайтирилди
Сурхондарё вилоятининг туман (шаҳар)ларидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари тажриба тариқасида туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.
Махсус юклар ва қўшинлар транзитига рухсатнома бериш тартиби соддалаштирилди
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга ваколатли бўлган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифалари белгиланди.
Археология объектларининг давлат каталоги қандай юритилади
Ушбу объектлар давлат тасарруфига ўтказилиб, илмий, маданий ва таълим муассасаларига бириктирилади.
Касбий таълим тизими ислоҳ қилинади
Халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сони камида 250 тага етказилади.




