Меҳнат вазирлиги бошқа жойлардан келганларнинг ишга жойлашиш қоидалари юзасидан тушунтириш берди
Аввал хабар берилганидек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ишга жойлашиш мақсадида келаётган фуқароларга вақтинчалик бир марталик иш учун гувоҳнома берилади
Декларациялар қабул қилиш учун солиқчилар иш вақтларини узайтиришди
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фуқароларга маълум қиладики, 2016 йил 1 апрелгача Тошкент шаҳридаги барча туман солиқ инспекциялари дам олиш кунларисиз ишлайди
Парламент назоратининг самарадорлиги оширилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилади
Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари ёқилғи ишлатганлик учун солиқни қандай тўлайди
Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хом ашёни қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси ҳажми бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом қабул қилинди
“Сувсоз” ДУК совуқ сув учун янги тарифларни маълум қилди
2016 йил биринчи апрелдан бошлаб совуқ сув учун Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар жорий қилинади
“Тошиссиққуввати” нархлар оширилиши тўғрисида эълон қилди
Пойтахт коммунал хизматлари ичида биринчи бўлиб “Тошиссиққуввати” Ишлаб чиқариш бирлашмаси унитар корхонаси хизматлар учун нархларнинг оширилиши тўғрисида эълон қилди. Янги тарифлар 1 апрелдан бошлаб кучга киради
Сертификатга эга аудиторлар рўйхати янгиланди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги малака сертификатига эга аудиторларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди
Пенсиядан чегирма қилиниши устидан шикоят бериш мумкин
Амалиётда хато натижасида пенсиядан ортиқча чегирма қилиш ҳоллари учраб туради. Бизнинг материалимиз пенсионерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулларига бағишланган
Халқ банкида чақирилувчилар учун омонат ҳисобварақлари очилади
Мудофаа вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори билан Мудофаа вазирлиги муддатли ҳарбий хизматчилари пул таъминотининг бир қисмини акциядорлик тижорат Халқ банкида очилган омонат ҳисобварақларига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ташкилотлари ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2016 йилдаги 52-сон Қарори билан умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш бўйича пудрат фаолиятини юритиш учун МЧЖ шаклида пудрат қурилиш ташкилотлари ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди
Пенсионерлар ўз ҳисобланмалари тўғрисида СМС воситасида билиб оладилар
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси таклифига кўра пенсиялар ва ижтимоий нафақалар олувчи фуқаролар учун уларни СМС-хабарлар воситасида ҳисобланмалар тўғрисида хабардор қилиш хизмати жорий қилинмоқда
Мамлакатимиз парламенти юқори палатасининг бешинчи ялпи мажлиси шу йил 31 мартда бўлиб ўтади
Тошкент шаҳрида 2016 йил 9 март куни Сенат Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида ўтказилган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 31 март куни чақириш тўғрисида Қарор қабул қилинди
Давлат статистика қўмитаси коррупцияга қарши сўров ўтказади
Давлат статистика қўмитаси ўз органларида коррупцияга қарши курашиш учун сўров ўтказади
Хавфли юк қандай ташилади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2016 йилдаги 56-сон қарори билан Ўзбекистонда автомобиль транспортида хавфли юкларни ташиш қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланиш ўзингиз учун қимматга тушади
20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан Жиноят кодексига (ЖК) киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги материаллар циклини тугаллаймиз
Ундирув қаратилмайдиган ҳисобварақлар рўйхати кенгайтирилди
Марказий банк Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритилди
Энди PAYNET орқали блокли тестлар тўпламини харид қилиш имконияти
2016 йил март ойидан бошлаб PAYNET тўлов тизими орқали таркибида абитуриентлар учун электрон тестлар мавжуд кўпроқ дастурларни харид қилиш мумкин. Эндиликда бу ерда нафақат тўлиқ версиялар учун, балки блокли тўпламлар учун ҳам серия рақамларини сотиб олиш мумкин
Пойтахтда ҳисобда туриш учун ижара шартномаси зарур
Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2016 йилдаги 54-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш учун асосларга тузатишлар киритилди
Президентнинг 17.02.2016 йилдаги ПФ-4779-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга (Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган) ўзгартиш киритилди
НҲҲлар лойиҳаларини тайёрлаш тартиби ўзгартирилди
Адлия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 22.02.2016 йилда 2352-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмалар»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Кичик бизнес ХСЯКБДда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим тўлашдан озод қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2016 йилдаги 47-сон Қарори билан "Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом"га ўзгартириш ва қўшимча киритилди
Бошқа жойлардан келганларга вақтинчалик бир марталик иш учун гувоҳнома берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2016 йилдаги 54-сон қарори билан паспорт-виза режимига риоя қилиш тартиби мустаҳкамланганлиги ва уй-жой фондидан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ер ости бойликларидан оқилона ва самарали фойдаланиш - вақт талаби
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари Соҳибжон ИСМОИЛОВ ва Полянте СВЕШНИКОВнинг муҳокама этилаётган ““Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси бўйича изоҳлари
Мусодара қилиш фақат суд орқали амалга оширилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Қаҳрамон ЭРГАШЕВ ва Полянте СВЕШНИКОВнинг муҳокама қилинаётган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси юзасидан изоҳлари
Дўкон қандай очилади. Юридик жиҳатлари
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги ўринларда – ЯТТ) дўкон очишлари мумкин. Бунда ЯТТлар Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига амал қилишлари керак
Имтиёзлар ва преференциялар дахлсиздир
20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан Жиноят кодексига (ЖК) киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги материаллар циклини давом эттирамиз
Зарарнинг ўрни қопланса, жазо юмшатилади
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги материаллар цикли давомида жиноят билан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплашда жазони юмшатувчи нормалар ҳақида сўз юритамиз
Кўчмас мулкни устав фондига киритаман. Ким мумкин эмас деб айтди?
Конституциямизга асосан хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор ўзига тегишли мол-мулкка ўз ихтиёрига кўра эгалик қилади, фойдаланади ва тасарруф этади. Давлат ... иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари қандай тайинланади
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси (2026 йил 1 январдан) ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (2026 йил 1 июлдан) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғуртаси жамғармаси орқали тайинланади ва тўланади.
Tax-Free тизимининг туризм ва истеъмол фаоллигини ривожлантиришга таъсири: Япония тажрибаси ва Ўзбекистонда амалга ошириш муаммолари
Маъмурий тартиб-таомиллар ва маъмурий суд ишларини юритиш тизимини такомиллаштириш доирасида Ўзбекистон делегациясининг Японияга хизмат сафари бўлиб ўтди.
Автомобиллар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Улар уч хил рангда бўлади: яшил – "тоза" тоифа, сариқ – "ўртача" ва қизил – "зарарли" тоифа.
1 январдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 январдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Ўзбекистонликлар 2026 йилда қайси кунларда дам олади
Президент "2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.
Камбағал оилалар аъзоларига дарахт экиш учун субсидия берилади
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси маблағлари ҳисобидан "Экофаол фуқаро" платформасига ўзи эккан дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида ўзи эккан ва ўстирган ҳар 100 туп дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
Саноат зоналарини бошқариш тизими такомиллаштирилмоқда
Саноат зоналарини ривожлантиришнинг янги механизми жорий этилмоқда: дирекциялар саноат ипотекаси шартлари асосида инфратузилма қурилишида иштирок этишлари, лойиҳаларда улуш олишлари ва ердан фойдаланиш устидан назоратни сақлаб қолишлари мумкин бўлади.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади
Андижон шаҳри ва Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида ташкил этилган ҳудудий марказлар тажрибаси асосида 2026-2027 йиллар давомида 20 та ҳудудий марказ очилади.
ЯММТ иш берувчилар учун тижорий хизматларни ишга туширмоқда
Энди улар ходимларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига (ЯММТ) нафақат мустақил равишда, балки тижорий электрон хизматлар ёрдамида ҳам узатишлари мумкин бўлади.
Объектингизда ҳисоблагични қандай ўрнатиш керак: электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари
2026 йил 1 мартдан Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари амал қила бошлайди. Улар 27.11.2025 йилдаги 749-сон ВМҚ билан тасдиқланган ва ҳисобга олиш тизимларини ўрнатиш, эксплуатация қилиш ва автоматлаштириш тартибини батафсил тартибга солади.



