
Қимматбаҳо металларни биржада сотиб олиш мумкин
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Ипотека кредитлари берилишини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар таклиф этилмоқда
Улар ҚҲТБТ порталида эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасида баён этилган

Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва маъмурий қамоққа олинганлар қандай қилиб шифохонага юборилади
Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тасдиқланди

Конституцияга тузатишлар киритилди
5.03.2019 йилдаги «Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–527-сон Қонун эълон қилинди

Спортга хусусий инвестициялар керак
Ушбу соҳада давлат-хусусий шериклик шакллари, шунингдек уларни амалга ошириш, инвестиция лойиҳалари танловини ташкил этиш ва битимлар тузиш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистон учта халқаро шартномани ратификация қилди
Булар ХМТнинг 144-сонли Конвенцияси, МДҲ иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги Конвенция ва Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Ўзбекистон–Россия ҳукуматлараро битимидир

Аграр соҳа олимларига ерлар – фақат мақсадли фойдаланиш учун
Ер кодексига уч ойдан кейин кучга кирадиган қўшимчалар киритилди (4.03.2019 йилдаги ЎРҚ–526-сон Қонун)

Ердан фойдаланганлик устидан назорат кучайтирилади
4.03.2019 йилдаги ЎРҚ–526-сон Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбошимчалик билан қурган иморатингизни «қонунийлаштиришга» улгуриб қолинг
Жорий йил 1 мартдаги ҳолатга кўра Давлат хизматлари марказларига 398 400 та ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар бўйича аризалар келиб тушган, уларнинг 112 425 таси қаноатлантирилган, 48 405 таси рад этилган, 234 235 таси эса кўриб чиқилмоқда

Ўз ерида ўзбошимчалик билан қурилган иморатни расмийлаштирмайдилар
Уч ойдан кейин мамлакатимизда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби ўзгаради. 4.03.2019 йилдаги ЎРҚ–526-сон Қонун билан Фуқаролик кодексига тегишли тузатишлар киритилди

Атом энергияси ҳамда экологик барқарорлик назоратга олинади
2019 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш ва экология соҳасидаги бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг олдини олмаган – жазога тортилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтирувчи тузатишлар киритилди (4.03.2019 йилдаги ЎРҚ–526-сон Қонун)

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси «биринчи рангдаги» мансабдор шахсларининг функционал вазифалари алоҳида низомлар билан тартибга солинди

Иш ҳақини тўғри ҳисоблашда ким ёрдам беради
Март ойида «Norma» ПРМ иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш билан шуғулланувчи барча мутахассисларни ўқув курси ва семинарга таклиф этади. Экспертлар ушбу масъулиятли ишнинг барча жиҳатлари ҳақида батафсил сўз юритиб, саволларингизга жавоб берадилар

Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби
«Norma» ПРМ Н.Мадраимованинг «Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби» курсига сизни таклиф қилади

Экспертлар қандай қилиб ҳуқуқни модернизациялашни муҳокама қиладилар
«Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми илк бор Ўзбекистон пойтахти – Тошкентда 25–27 апрелда бўлиб ўтади

Маиший истеъмолчилар – ярим йил, қолганлар – 2 ой коммунал хизматлар учун қўшимча тўлов тўламайдилар
Электр энергиясидан ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига тузатишлар киритилди

ДХШни ривожлантириш агентлиги сайтида – 9 та лойиҳа
Ушбу муассасанинг расмий сайти ўз ишини бошлади, унинг мақсади – бўлажак инвесторларни излаш

Ишлаб чиқариш ва импорт номенклатураси тўғрисида портал яратилади
Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди

Владивостокда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди
Мамлакатимиз дипломатик муассасаси баҳорнинг илк кунида ўз ишини бошлади

2019 йил 1 мартдан нималар ўзгарди?
Мартда қонун ҳужжатларига киритилган кўп янгиликлар кучга кирди: сигареталарга акциз ошди, бизнеснинг бюрократик чиқимлари камайди, тадбиркорлик фаолиятининг янги тури ва янги божхона йўлаклари юзага келди. Шунингдек интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, божхонада расмийлаштириш, хусусийлаштириш, ижтимоий ва бошқа соҳаларда муҳим ўзгаришлар юз берди. Уларни тартиби билан кўриб чиқамиз

Ҳисоботлар эшитилди, сўровлар юборилди
2019 йил 1 март куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади

Батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақини тўлаб, ерга эга бўласиз
Аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни молиялаштиришда давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Педагоглар иш берувчининг бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилади
Адлия вазирлиги фуқароларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш натижаларига кўра айрим қонун ҳужжатларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Сенаторлар сайлов, фуқароларнинг саломатлиги, экология тўғрисидаги ва бошқа қонунларни кўриб чиқдилар
2019 йил 28 февраль – Олий Мажлис Сенати ўн саккизинчи ялпи мажлисининг биринчи куни, унда бир қатор қонунлар маъқулланди

«Енгил» иссиқхоналар қуриш учун ерни қандай олиш мумкин
Мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектларини қуриш учун ер участкаси ажратиш тартиби тасдиқланди

Банк бошқаруви раисининг номзодини МБ билан келишиш керак эмас
Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

Ким турар жойни имтиёзли ижарага олиши мумкин
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тасдиқланди

Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
Хусусан, республикада янги боғларни тижорат банклари орқали кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланди.

1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Электр энергияси ва табиий газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий ускуналарини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда МИБ ходимлари ушбу жараёнда иштирок этмайди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати тартиби ўзгаради
Якка тартибдаги уй-жойлар, нотурар бинолар ва кичик ҳажмдаги иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари устидан назорат хусусий ташкилотларга топширилади.

Мопед ва скутерлар учун гувоҳнома олиш муддати кўчирилди
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг амал қилиш муддати узайтирилди ва Хоналарни кўчма ўт ўчиргичлар билан жиҳозлашнинг янги меъёрлари тасдиқланди.

Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди
Жисмоний шахслар номига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали олиб кириладиган товарларга нисбатан бир календарь ой мобайнида божсиз олиб киришнинг белгиланган нормалари қўлланилади.

Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълимдан воз кечилади
Бўлажак педагоглар фақат кундузги ва кечки таълим шаклларида ўқитилади.

Бир қатор тиббиёт олий таълим муассасалари қайта ташкил этилади
Хусусан, янги ташкил этилаётган Тошкент давлат тиббиёт университетининг вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
Такрорий савдолар ўтмаган деб эълон қилинганда гаров нарсасини ўзида қолдириш тартиби ўзгартирилди.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда
Ер ости сувларидан-сув ўлчаш қурилмасиз фойдаланганлик учун оширилган солиқ ставкалари белгиланмоқда.
Янги сонларда ўқинг

- Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланмоқда
- «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Реклама маҳсулотларини қандай қилиб яхшироқ олиб кириш мумкин
- Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш
- GTIN (штрих-код) билан қандай ишлаш керак