2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар тасдиқланди
Улар жумласига - мамлакатда камбағаллик даражасини икки бараварга қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш киради.
Кооператорлар субсидияларни қандай оладилар
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш учун субсидия ажратилади.
Ҳудудларда арзон уй-жойлар қурилиши ҳажми оширилади
Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ердан оқилона фойдаланиш устидан назорат қилиш прокуратура зиммасига юклатилди
Прокуратура органлари зиммасига юклатилган янги вазифалар орасида - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва мўлжалланмаган ер участкаларини ажратишда Ер кодексида белгиланган талабларга риоя қилинишини таъминлаш юзасидан назоратни амалга ошириш.
Автомобилни сотиб олиш жараёни автоматлаштирилади
1 апрелдан бошлаб "UzAuto Motors" АЖ ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига автомототранспорт воситасини харид қилиш бўйича расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни фақат электрон шаклда тақдим этади.
Спортни ривожлантириш вазирлиги: тузилмаси ва фаолиятини молиялаштириш белгиланди
Президентнинг 18.02.2022 йилдаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-136-сон қарори қабул қилинди.
Туризм ва маданий мерос вазирлигининг тузилмаси тасдиқланди
Шунингдек, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбалари белгиланди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил этилди
Улар Туризм ва спорт вазирлиги негизида ташкил этилди.
Божхона органларининг вазифалари кенгайтирилди
«Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
“Ҳуқуқий тарғиботни баҳолаш тизими” электрон портали ишлаб чиқилди
Унинг вазифалари орасида - давлат органлари ва ташкилотларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича самарадорлиги ва масъулиятини ошириш.
Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси оширилди
Шунингдек, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг қонуний вакилига парваришлаш нафақаси тўланади.
Ҳоким ёрдамчиларини рағбатлантириш билан махсус жамғарма шуғулланади
Унинг маблағлари уй-жой ижараси харажатларини қоплаш, ҳоким ёрдамчиларига ойлик мукофотлар, компьютерлар, планшетлар, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилишга йўналтирилади.
Бу йил Наврўз байрами қандай нишонланади
Наврўз умумхалқ байрами арафасида республикамизнинг барча ҳудудларида, ҳар бир кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободончилик ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.
Маошни тўлашмаяптими?
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясини бу ҳақда ўз вақтида хабардор қилинг, сизга ёрдам беришади.
Муҳофаза қилинадиган янги табиий ҳудудлар ташкил этилди
Булар "Марказий қизилқум" миллий табиат боғи ва "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхонаси.
Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейи ташкил этилади
Унинг битирувчиларига республиканинг олий ҳарбий ва давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёз берилади.
Маданий мерос агентлигининг кўрсатмаларини бажармаганлик учун жарима солинади
Моддий мерос объектларини нобуд қилганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.
Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади
Чора-тадбирлар орасида - давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар ҳолатлари тўғрисида хабар берган жисмоний шахсларга, ушбу маълумот асосида молиявий текширувлар жараёнида аниқланиб, давлат фойдасига ундирилган маблағлар ҳисобидан мукофот тўланиши.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари қандай хусусийлаштирилади
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент тасдиқланди.
Ногиронликни олиш тартиби ўзгартирилди
Тиббий-ижтимоий хизмат фаолиятини тартибга солиш бўйича бир қатор ҳужжатлар тасдиқланди.
Олимпия ўйинлари ғолибларига мукофотлар миқдори аниқланди
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлганларга олтин медаль учун - $200 000, кумуш медаль учун -$100 000, бронза медаль учун -$50 000 тўланади.
Профессионал таълим тизимига дуал таълим шакли жорий этилади
Президентнинг “Профессионал таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан ислоҳотларни жадаллаштириш ва касбий кўникмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Бухоро вилоятида қурилиш материаллари кластерлари ташкил этилади
Уларнинг вазифаси жумласига қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантириш, маҳаллий минерал-хомашё ресурсларини қайта ишлашга инвестицияларни жалб қилиш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш киради.
Қадимий ёзма манбалар ягона реестрга киритилади
Шунингдек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Қадимий ёзма манбалар консервацияси ва реставрацияси” таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Болалар қайси ёшдан тайёрлов гуруҳларига қабул қилинади
ВМнинг қарори билан ВМнинг “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Президент мактаблари ўқувчилари учун “Ренессанс” соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилади
“Ўзметкомбинат” АЖнинг “Ёшлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфига беғараз ўтказилади. Уни сақлаш учун 10 йил давомида “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан ҳомийлик хайриялари ажратилади.
Ички ишлар органларининг экспертлари пуллик хизматлар кўрсатади
Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари жисмоний ва юридик шахсларга экспертлик, биометрик идентификация ва бошқа пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлишди.
Пенсия қонунчилиги: нималар ўзгарди
Бошқалар қаторида, ногиронлик пенсиялари тайинланадиган шахслар рўйхати кенгайтирилди.
Кимлар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга
Улар орасида – тоғ-кон саноати ходимлари, учувчилар ва учувчи-синов таркиби, театр артистларининг алоҳида тоифалари ва бошқалар бор.
Камбағал оилаларга кредитларни сўндириш учун 250 млрд сўм ажратилади
Бизнесни очиш учун ускуналар харид қилиш учун гаровсиз кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурининг ягона электрон платформаси –-- "Oilakredit.uz" орқали ажратилади.
Ижтимоий карта орқали харид қилинган товарлар бўйича ҚҚСни қайтариш соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида солиқ суммаси ойига БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган харидлар суммаси доирасида қайтарилиши белгиланди.
Ерга ижара ҳуқуқидан кредит таъминоти сифатида қандай фойдаланиш мумкин
Ижара ҳуқуқи кредит ташкилоти томонидан ер участкасининг ижара муддати ва унинг бозор қийматидан келиб чиқиб, кредит таъминоти сифатида тақдим этилади.
Олий ўқув юртлари битирувчиларининг амалиётга йўналтирилиши ва ишга жойлаштирилиши рақамлаштирилади
Бунинг учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази томонидан махсус электрон платформа ишлаб чиқилади.
Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича назорат – «ijro.gov.uz» орқали ташкил этилади
Ҳукумат қарорларида мавжуд топшириқларнинг ижроси Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан назорат қилинади.
Сунъий интеллектни жорий этиш ҳисобига ижро этувчи ҳокимият органларининг штатлари қисқартирилади
Масалан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида соҳани рақамлаштириш ҳисобига 1 080 та бошқарув штат бирлиги қисқартирилмоқда.
Реадмиссиядан сўнг кимларга хорижга чиқиш паспорти берилади
Хориждан реадмиссия тартиби билан қайтарилган фуқароларга истисно ҳолатларда хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш тартиби белгиланди.
Аёллар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифати яхшиланади
Репродуктив ёшдаги аёллар, болалар орасида касалланишни камайтиришга ҳамда уларни соғломлаштиришга йўналтирилган "Соғлом аёл ва бола ойлиги" йилига икки марта ўтказилади.
Чет эл фуқаролари Ўзбекистонда махсус солиқ режимни қандай қўллашлари мумкин
2026 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади. Унда Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларни ЖШДСдан озод этиш назарда тутилган.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 28 октябрь№ 43
- Медиация институти такомиллаштирилмоқда
- Ходимларга ҳар кунги ва ҳар ҳафталик дам олиш қандай берилади?
- Стаж кам бўлганда нафақани ҳисоблаш, тўловларни тўлаш, транспортда бепул юриш тўғрисида...
- Ногиронлиги бўлган шахсларга иш билан таъминлашда ёрдам берилади
- Маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг зилзилабардошлиги мониторинг қилинади



