
Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлиси 18 декабрда бўлиб ўтади
Бундай қарор Олий Мажлис юқори палатасининг Кенгаши томонидан 11 декабрда қабул қилинди.

Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларига ўзгартиришлар киритилади
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қорақалпоғистонда ирригацияни ривожлантириш ва ерларнинг мелиорация ҳолатини яхшилаш давом этади
5 декабрда Президент томонидан «Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.

Юрист талабалар амалиётни қандай ўтайдилар
Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомга бир қатор тузатишлар киритилди.

Каннабисни етиштириш ва фойдаланиш учун лицензия олиш тартиби белгиланди
Талабгорларга қўйиладиган талаблар орасида - фойдаланиладиган ер майдонларида узлуксиз ишловчи видеокузатув тизимининг мавжудлиги, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг камида 50%ини экспортга йўналтириш ва бошқалар.

Агар ходима ҳақ тўланадиган декрет таътилини тўхтатса, иш ҳақи тўлиқ ҳажмда тўланадими
Ходима ҳақ тўланган "касаллик таътили"ни олиб, декретга чиқди. Аёл декрет муддати тугагунга қадар ишга чиқишга қарор қилди. Иш берувчи қандай йўл тутиши керак?

Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди – йиллик 14%
Бундай қарор10 декабрь куни Марказий банк бошқаруви томонидан қабул қилинди.

Қатор давлат функциялари хусусий секторга ўтказилади
Президентнинг “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Йирик солиқ тўловчилар рўйхати тўлдирилиши мумкин
Давлат солиқ қўмитаси Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар ҳақида лойиҳани ишлаб чиқди.

Инвентарлашни ўтказмаслик нимага олиб келади
Қонунчилик инвентарлашни ўтказмаслик ёки уни ўтказиш муддатларини бузганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарликни назарда тутмайди. Бироқ бу амалиётда ҳаммаси яхши бўлишини англатмайди.

Истеъмол спирти учун олдиндан тўлов – камида 50%
Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида истеъмол этил спиртини тақсимлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Академик лицейларда иқтидорли ёшлар қандай саралаб олинади
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олиш механизми жорий этилади.

Республикада виночилик жамғарма томонидан қўллаб-қувватланади
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш агентлиги ҳузурида Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда яна нималар ўзгарди
Хусусан, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар рўйхати кенгайтирилди.

Ўзбекистонда яна битта тиббиёт ОТМ пайдо бўлади
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилади.

Хусусий бандлик агентликлари учун лицензия талаблари ўзгартирилди
Хусусан, хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар «labor-migration» АТда рўйхатдан ўтказилади, агентлик ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи орган 7 иш куни ичида хабардор қилинади.

Академик лицейлар фаолияти такомиллаштирилади, педагоглар рағбатлантирилади
Бу Президентнинг 3.12.2020 йилдаги «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

Каннабисни саноат мақсадларида етиштириш учун лицензия қанчага тушади
3.12.2020 йилдаги ЎРҚ-653-сон Қонун билан тегишли давлат божи ставкалари тасдиқланди.

Ўзбек виноларининг бренди яратилади
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг вазифалари ва фаолияти тартиби белгиланди.

Конституция куни арафасида 104 нафар маҳкум афв этилди
Конституция қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Президент томонидан “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар оширилди
МЖТК ва ЖКга тегишли тузатишлар 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сон Қонунда назарда тутилган.

Сайр этиш учун «саломатлик йўлаклари» ташкил этилади
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир чора-тадбирлар тасдиқланди.

Энг илғор ҳарбийларга – мукофотлар ва имтиёзлар
Мамлакат Қуролли Кучларида ўз касбининг устаси унвони учун йиллик кўрик-танлов қандай ўтказилиши маълум бўлди.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ўзгартирилди
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар уч ой ўтгач кучга киради.

Пойтахтда Япония рақамли университети ташкил этилади
У АКТ, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш соҳалари ҳамда иқтисодиётнинг бошқа соҳалари бўйича кадрларни тайёрлайди.

Мамлакатдаги қўғирчоқ театрлари сони кўпаяди
Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2020 йилдаги «Республикада айрим давлат театрлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 754-сон қарори қабул қилинди.

Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби ўзгартирилди
Низом қабул қилинди, унинг нормалари автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини тартибга солади.

Тамаки ишлаб чиқариш бўйича лицензия талаблари ўзгартирилди
Чора-тадбирлар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш ва соғлом рақобатни шакллантиришга қаратилган.

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қандай ўтказилади
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қилиш учун номзодлар 45 ёшдан ошмаган, таянч олий маълумотга эга ва бошқарув лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган шахслар бўлиши мумкин.

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар тасдиқланди
Ушбу чоралар тадбиркорлик фаолиятининг ошкора, рақамли ва самарали тизимини яратиш, солиқ интизомини ошириш, молиялаштиришга кириш имкониятини кенгайтириш ва бизнес юритишни соддалаштиришга қаратилган.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органларида –меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тизими
У бошқарув ходимлари эришган асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида ойлик устамалар кўринишидаги тўловларни назарда тутади.

Иш берувчилар ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари захирасини шакллантиради
Президентнинг «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони қабул қилинди.

1 сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Таълим муассасалари аккредитациядан ўтади
2025 йил ноябридан бошлаб ўрта махсус, касбий, олий ва олийдан кейинги таълим муассасалари, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотларига янги тартиб жорий этилади.

Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш онлайн амалга оширилади
Республика ҳудудига кириб келган ва яроқсиз ҳолга келган маҳсулотларни божхона ва бошқа ваколатли органлар томонидан утилизация қилиш тартиби соддалаштирилди.

Давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланиладиган дори воситалари рўйхати тўлдирилди
Энди у 51 та (34 та эди) дори воситаси ва 118 та (117 та эди) тиббий буюмни ўз ичига олади.

Сув ресурсларини бошқариш рақамли асосга ўтказилади
Алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида Давлат чегарасида олинаётган сув миқдорини кузатиш имкониятини яратган ҳолда камида 300 та рақамли сув ўлчаш қурилмасини ўрнатган ҳолда сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизими жорий этилади.

Кафолатлар берувчи ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш тартиби тасдиқланди
Ушбу тартиб жисмоний ва юридик шахсларнинг кредит ташкилотлари олдидаги мажбуриятлари бўйича кафолатлар тақдим этадиган юридик шахслар фаолиятини тартибга солади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин, ватандошлар!
- 2026 йил 1 апрелгача маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни чакана савдода қандай реализация қилиш мумкин
- Ўзини ўзи банд қилганларнинг даромадига қандай солиқ солинади
- Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадни аниқлаш тартиби
- Атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини қандай тўлаш керак

- Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти эркинлиги кафолатлари қонунлаштирилди
- Меҳнат шартномаси меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш бўйича нафақа кимга ва қандай тўланади
- «Рақамли суд» қандай ишлайди
- Бухгалтер ишида сунъий интеллектдан қандай фойдаланиш мумкин