ХТКдаги валютани сотиш ва нақд сўмга айирбошлашга рухсат берилди
Марказий банк Бошқаруви қарори (рўйхат рақами 2944, 2017 йил 6 ноябрь) билан Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Электрон ҳисоблагичлардаги SIM-карталар учун тўлов ундирилмайди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2329-5, 2017 йил 6 ноябрь) билан Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга тузатишлар киритилди
Шифокор рецептисиз – 1254 та дори
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2946, 2017 йил 8 ноябрь) билан рецептсиз бериладиган дори воситаларининг янгиланган Рўйхати тасдиқланди
Люксембург – оффшор ҳудуд эмас
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. ДСҚ, ДБҚ ва Марказий банкнинг қўшма қарори Адлия вазирлигида 7 ноябрь куни рўйхатдан ўтказилди
Шудгорлаш ишларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари назорат қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.11.2017 йилдаги 896-сон қарори билан 2018 йил ҳосили учун шудгорлаш ишлари ҳажмлари ва муддатлари тасдиқланди
Саноатни бошқариш тизими қанчалик самарали
Ушбу саволга Президентнинг 6.11.2017 йилдаги Ф–5107-сон «Электр, нефть, газ таъминоти ва кимё саноатини бошқариш ва назорат қилиш тизимини танқидий ўрганишни ташкил этиш тўғрисида»ги фармойиши билан ташкил этилган ишчи гуруҳ жавоб топиши керак
Ким олий таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 7.11.2017 йилдаги 892-сон қарори билан Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Онлайн НКМ тизими қандай жорий этилади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида фискал маълумотлар оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси тақдим этилди
Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги таъминланади
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси бўйича изоҳлар
Паст сифатли мобиль алоқа учун жарима солишади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилаш чора-тадбирларига доир қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди
Трейлер ва автофургонлар – улар ҳам жойлаштириш воситаси
Вазирлар Маҳкамасининг 7.11.2017 йилдаги 894-сон қарори билан хорижий сайёҳларнинг мамлакатимизга кириши ва бўлиши тартибини соддалаштириш бўйича қатор ҳукумат қарорларига тузатишлар киритилди
Давлат харидлари бўйича контракт суммаси қандай ҳисоблаб чиқарилади
Президентнинг 3.11.2017 йилдаги ПФ–5228-сон Фармони билан айрим қонуности ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
«Ўзвиносаноат-холдинг» Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини молиялаштиради
Вазирлар Маҳкамасининг 1.11.2017 йилдаги 886-сон қарори билан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг низоми, жамғарма Кенгашининг таркиби ҳамда ижрочи дирекциясининг тузилмаси тасдиқланди
Суммаси $100 мингдан кам импорт контракти учун экспертиза зарур эмас
Президентнинг 3.11.2017 йилдаги «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди
Президентнинг 7.11.2017 йилдаги “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди
Сабзавотлар экспорти учун шартнома ҳар доим ҳам керак бўлавермайди
Президент 6.11.2017 йилдаги «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади
Нотариал идоралар 1.01.2018 йилдан хусусий бўлади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Ўзбекистон газ экспортини йилига 3 451,78 млн кубга оширади
Президентнинг 3.11.2017 йилдаги ПҚ–3373-сон «2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб чиқаришни ошириш дастурининг биринчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Олимпия чемпиони тренерига – 20 минг доллар мукофот пули
Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 йилдаги 878-сон «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Узбекистон спортчилари ва уларнинг тренерларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш қиймати индексация қилинди
Давергеодезкадастр, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг «Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатинн тубдан яхшилаш кийматини индексация қилиш ҳақида»ги қўшма қарори тасдиқланди (рўйхат рақами 2943, 2017 йил 1 ноябрь)
Инвестиция кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
ҚҲТБТ порталида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Инвестиция кодекси концепцияси лойиҳаси тақдим этилган
ИИВ Академиясининг Касбий тайёргарлик факультетига кимлар қабул қилинади
Ички ишлар вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2941, 2017 йил 27 октябрь) билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Меҳнатга лаёқатсиз ота-она фарзандидан алиментни қандай ундириши мумкин
Мазкур шарҳда – вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлардан кам таъминланган ва меҳнатга лаёқатсиз бўлган ота-она ҳисобига суд тартибида алиментлар ундириш хусусида сўз боради
Иш берувчилар иш берганлик учун рағбатлантирилади
ҚХТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини иш билан таъминлашда фаол иштирок этаётган иш берувчиларни ижтимоий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди
Ишлаётган пенсионер-шифокорлар пенсияни тўлиқ миқдорда олади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди
Олимпиада ғолиблари қандай имтиёзларга эга бўлади
Ушбу шарҳда – республика ва халқаро фанлар олимпиядаларини ўтказиш тартиби ҳамда ғолибларга имтиёз ва мукофотларни бериш ҳақида
ИИВ академик лицейига ўқишга қандай қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари тўғрисида ва уларга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди
Нормал иш шароитлардан чекинишда иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш керак
9 ноябрь куни «Норма» ПРМда «Нормал иш шароитларида ойлик иш ҳақи, нафақа, касаллик бўйича ва декрет таътили нафақаларини тўлаш» мавзусида бир кунлик семинар ўтказилади
Инклюзив таълим янада қулай бўлади
Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўлами кенгаймоқда. Бундай болаларни эрта аниқлаш, индивидуал таълим режаларини жорий этиш, ассистив воситалар билан таъминлаш ҳамда мактабларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.
Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агентлик фаолияти бўйича қабул қилинган НҲҲлар идоранинг ваколатларини, Тармоқни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг фаолияти тартибини белгилайди, шунингдек, озуқа-ем базасини ривожлантириш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирларини ўз ичига олади.
Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини қандай ошириш мумкин
Хавфли чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Улар чиқиндилар ҳаракатини рақамли мониторинг қилишни, улар билан ишлашни мажбурий режалаштиришни, давлат назоратини кучайтиришни ҳамда радиоактив ва кимёвий хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини оширишни назарда тутади.
Пулли йўлларни ташкил этиш қоидалари қонун билан мустаҳкамланди
«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири йўл тармоғини қуриш, ундан фойдаланиш ва уни сақлашни тартибга солади. Пулли автомобиль йўлларининг фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асослари ҳамда ҳайдовчиларга бепул муқобил йўналиш мавжудлиги кафолатлари жорий этилмоқда.
Чорвачилик тармоғи: янги субсидиялар ва сервис кўмаги
Субсидиялар наслдор чорва молларини сақлашга ва соҳавий агентлик ҳузурида ихтисослаштирилган сервис корхонасини ташкил этишга йўналтирилади. Янги механизмлар наслчилик чорвачилигини кенгайтириш, чорва моллари импортини соддалаштириш ва фермер хўжаликларини комплекс кузатиб боришни яхшилаш имконини беради.
Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш тизими ислоҳ қилинмоқда
Ислоҳот одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий интеграция қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Жабрланганларни идентификация қилишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилмоқда, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчисининг вазифалари белгиланди
Уларнинг вазифаларига тил тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш, ҳужжатларни лингвистик экспертизадан ўтказиш ва соҳавий атамалар луғатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш киради.
Президент Администрацияси тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинди
У Президент Администрациясининг мақоми, ваколатлари ва иш тартибини белгилайди, унинг давлат бошлиғи фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлашдаги ролини мустаҳкамлайди. Ҳужжат, шунингдек ПАнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини тартибга солади ва унинг мансабдор шахслари учун ҳуқуқий кафолатларни белгилайди.
Импорт қилинадиган маҳсулотларга тариф квоталарини жорий этиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси импорт қилинадиган маҳсулотларга тариф квоталарини жорий этиш механизмини ва уларни импортчилар ўртасида тақсимлаш қоидаларини белгиловчи низомни тасдиқлади. Ҳужжат ЖСТга аъзо бўлишга тайёргарлик доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, квоталарни маъмурий бошқариш тамойилларини белгилайди ҳамда уларни тенг ҳуқуқлилик ва камситмаслик асосида тақсимлашни кафолатлайди.
Шахсга доир маълумотлар ҳимоясини қайси давлатлар таъминлайди
Вазирлар Маҳкамаси шахсга доир маълумотларнинг бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи 49 та чет давлат рўйхатини тасдиқлади. Маълумотларни трансчегаравий ўтказиш тартиби белгиланди, уларни бошқа мамлакатларга ўтказишда талаблар ўрнатилди ҳамда шахсга доир маълумотлар сизиб чиққанлиги ҳақида мажбурий хабардор қилиш муддатлари жорий этилмоқда.
Янги сонларда ўқинг
2026, 2 сентябрь№ 36
- Дуал тизим бўйича ўқувчиларни ўқитаётган иш берувчиларни имтиёзли кредитлаш кенгайтирилмоқда
- Заргарлик жиҳозлари: импорт қилишда божхона божидан озод қилиш
- Фойда солиғи бўйича имтиёзлар
- Ваколатга эга бўлмаган шахс шахсий кабинетга киргани аниқланганда нима қилиш керак
- ККУдаги умумий йиғилишлар онлайн форматга ўтказилмоқда



