Ҳисобда ҚҚС билан акс эттирилган материалларга алоҳида эътибор берилади
Бу сафар йиллик инвентаризация ўзига хос тарзда ўтказилади. Нима учун дейсизми? «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси директори Светлана Голосова бу саволга ушбу материалда жавоб беради, уни ўтказиш чоғида юзага келиши мумкин бўлган мураккаб ҳолатларни эса 2018 йил 23 ноябрда «Norma» ПРМдаги семинарда кўриб чиқади
Тошкент вилоятида QR-кодли кадастр паспортлари берила бошлайди
Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2018 йилдаги 927-сон қарори билан Тошкент вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди
ҚҚСга ўтишга тайёргарлик кўриш учун ҳали вақт бор
«Норма» ПРМ 23 ноябрда «ҚҚСга ўтиш учун тайёргарлик кўриш режаси: 2019 йил 1 январгача яна нималарга улгуриш мумкин» мавзусида махсус тренинг ўтказади. У муаммосиз ва молиявий йўқотишларсиз ҚҚСга ўтишда бизнесга ёрдам беради
Импорт-экспорт бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи учун жарималарни камайтириш таклиф этилмоқда
Бу ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган навбатдаги лойиҳада акс эттирилган
Паррандачиликни ривожлантиришга – кредитлар фоизларнинг бир қисмини компенсация қилиш билан
Президентнинг 13.11.2018 йилдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди
2017 йилги (базавий сифатли) пахтанинг бошланғич нархи – жаҳондагисидан 15%лик чегирма билан
Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 12.11.2018 йилдаги 923-сон қарори) қўшимча киритилди
Қурилишга замонавий технологиялар жорий этилади
2021 йил охирига келиб «Бизнес юритиш» ҳисоботи «Қурилиш учун рухсатномалар олиш» индикатори бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакатлари қаторидан ўрин олиш, қурилиш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг замонавий стандартларини ва инвестицияларни жалб этиш учун норматив-ҳуқуқий базани тўлиқ қайта кўриб чиқиш кўзланмоқда
Шифокор рецептисиз бериладиган дори воситалари рўйхати янгиланди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (12.11.2018 йилда 3087-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан ҳужжатнинг янги версияси тасдиқланди
Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши қандай ишлайди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши томонидан солиқ низоларини кўриб чиқиш регламенти лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Инновацион технопаркларнинг ташкил этилиши ва фаолият юритиши тартибга солинади
Улар давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритадилар. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Ҳал қилувчи сўзни ДСҚ айтади
Назорат-касса машиналарига қўйиладиган талаблар қачон белгиланади? Бизда фискал маълумотларни узатувчи қайси технологияларни қўллаган афзал? Norma.uz мухбири ана шу саволларга жавоб излаб «Комкассинтех» уюшмасига йўл олди
2019 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари маълум бўлди
Келаси йилда учта қўшимча дам олиш куни бўлади: 2 январда, 22 мартда ва 2 сентябрда. Январь, июнь, сентябрь ва декабрь ойларида ҳам дам олиш кунларини кўчириш амалга оширилади
Қонунлардан устав фондларининг энг кам миқдорлари чиқариб ташланади
Адлия вазирлиги тегишли тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқди, у ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
1 январдан ТИФ иштирокчилари учун нималар ўзгаради
Солиқ солишнинг янги тизимида импорт ва экспорт. «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси директори Светлана Голосова 2018 йил 20 ноябрда «Norma» ПРМда семинар тингловчиларига бу ҳақда батафсил сўзлаб беради
Ўзбекистонликлар Туркияда 90 кунгача визасиз туришлари мумкин
Туркия Республикаси Президенти тегишли фармонни имзолади
ДСҚ умумбелгиланган солиқларга ўтказганлиги ҳақида шахсан хабардор қилади
Ҳисобот йили якунлари бўйича 1 млрд сўмдан ортиқ товар айланмасига эга бўлган ёки уни кутаётган тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишлари зарурлиги ҳақида шахсан хабардор қилинади
Мирёқуб Ҳайдаров: «Банклар тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини оширишда ишончли ёрдамчи топдилар»
Мамлакатимизнинг 8 та минтақасида тренинглар бўлиб ўтди, уларда тижорат банклари ходимлари direktor.uz кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш тизими билан ишлашни ўргандилар
Валютага харид қилинган АВни ҳисобга қабул қилиш санасида сўмга қайта ҳисобланг
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1299-4, 8.11.2018 йил) билан 5-сон Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти “Асосий воситалар”га ўзгартиришлар киритилди
Чет элликлар учун Ўзбекистонда ишлаш осонлашади
Президентнинг 7.11.2018 йилдаги ПҚ–4008-сон қарори билан республика ҳудудида хорижий малакали мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди
2019 йилда ЖИЭББ ҳузурида Пробация хизмати ташкил этилади
Президентнинг 7.11.2018 йилдаги «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4006-сон қарори эълон қилинди
Қувват берувчи ичимликларни сотиш – назоратда, ўсимликлар карантинини бузганлик учун жарималар оширилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 8 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар 5 та қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар
Ўзини ўзи иш билан таъминловчилар қандай пенсия олади?
Ҳеч қандай расмийлаштиришсиз киракашлик қилувчи, хусусий тартибда ёлланган ҳолда кунбай ҳақ тўланадиган ишларни ва таъмирлаш-қурилиш ишларини бажарувчи шахсларни легаллаштириш имконияти муҳокама қилинмоқда
Назорат қилувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ўзгартиришларсиз тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 7.11.2018 йилдаги 920-сон қарори билан Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
«Norma» ПРМ: 2019 йилги солиқ солиш прогнозини тузиш вақти келди
Глобал тадбиркорлик ҳафталиги доирасида 12 ва 16 ноябрда «Norma» профессионал ривожланиш марказида солиқ солиш бўйича бепул тренинглар ўтказилади. Уларда қатнашганлар кейинги пайтдаги энг долзарб саволлардан бири: янги солиқ солиш тизимининг 2019 йилдаги корхона фойдасига таъсирини қандай баҳолаш мумкин, деган саволга жавоб оладилар
Алоҳида ҳудудларда ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар кадастрини ким юритади
Вазирлар Маҳкамасининг 7.11.2018 йилдаги 914-сон қарори билан ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тасдиқланди
Сайлов кодекси ишлаб чиқилди
Лойиҳа Марказий сайлов комиссияси томонидан Олий Мажлис палаталари ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда тайёрланди. Уни 15 ноябрга қадар муҳокама қилиш режалаштирилмоқда, шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларида қабул қилинади
Биринчи кобейжинг карталарини чиқариш бошланди
Бу пластик карталар Uzcard ва UnionPay тизимларида бир вақтда ишлашдан ташқари контактсиз тўловни (NFC) амалга ошириш имконини беради
Мўмин Ашуров: «bir.uz аттестация имтиҳонини исталган минтақада ўтказишга тайёрмиз»
Наманганда bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг илк сайёр аттестация имтиҳони бўлиб ўтди. Унда 22 нафар мутахассис иштирок этди. Шу муносабат билан мухбиримиз «Norma» ПРМ директори Мўмин Ашуров билан суҳбатлашди
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилганлик учун давлат божи миқдорлари камайтирилади
Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилганлик учун, Адлия вазирлигининг Aпелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиққанлик учун давлат божи миқдорлари юридик шахслар учун кескин камайтирилади.
Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидия ва ссудалар бериш тартиби янгиланди
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар бериш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.
Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Экологик экспертиза кимлар учун мажбурий
Саноат корхоналарининг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига салбий таъсирини олдини олиш ва камайтириш бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий механизмлар жорий этилмоқда.
Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Лалми ва яйлов ер участкаларини қишлоқ хўжалиги айланмасига жалб қилишнинг янги тизими қарийб 1 миллион гектар ерни ўзлаштириш, тоғ ва тоғолди ҳудудларида лойиҳаларни амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш ва имтиёзли молиялаштиришни назарда тутади.
Маъмурий қонунчилик янгиланади
Маъмурий жавобгарлик тизимини комплекс қайта кўриб чиқиш ишлари бошланди. Президентнинг Ф-30-сон фармойиши билан замонавий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш ва суд назоратини кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланди.
Ер тоифалари қандай ўзгаради
Агропорталда қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш учун аризалар қабул қилинади, компенсация тўловлари эса автоматик тарзда ҳисобланади.
Биноларнинг энергия самарадорлиги автоматик равишда баҳоланади
Турар ва нотурар биноларнинг энергия самарадорлигини тезкор баҳолаш тизими жорий этилиб, электр ва газни тежаш чоралари кенгайтирилмоқда. Шунингдек, энергияни тежашнинг кенг кўламли кўрсаткичларига эришиш учун "яшил" кредитлашни ривожлантириш режалаштирилган.
Тиббий хизматлар сифати ягона стандартлар асосида назорат қилинади
Тиббий хизматлар сифати ва тиббиёт муассасаларини лицензиялаш тизимига қўйиладиган талаблар кучайтирилмоқда. Тегишли чора-тадбирлар Президентнинг ПҚ-170-сон қарорида назарда тутилган.



